Кимёвий технология 2023-2024 ўқув йили Режа: Кимёвий технология фани ва унинг вазифалари


Замонавий технологиянинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу унинг махсулотларни оммавий (катта миқдорда) ишлаб чиқаришни ўрганишидир


Download 1.23 Mb.
bet2/10
Sana20.09.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1681906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
УКТ презентация ЖЖС

Замонавий технологиянинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу унинг махсулотларни оммавий (катта миқдорда) ишлаб чиқаришни ўрганишидир.
  • Кимёвий технологиянинг муҳим вазифаси кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда у ёки бу кимёвий реакцияларнинг бориши учун қулай, оптимал иқтисодий самарали усуллар ва шароитларни қидириб топишдир. Кимёвий технология хом-ашёни кимёвий қайта ишлашни бошқариш жараёнларини, ижтимоий ва иқтисодий факторларни ресурслар билан таъминлаш ва ишлаб чиқаришдаги ҳафсизликни таъминлаш, технологик параментларинг (ҳарорат, босим, жараён, концентрация, хом ашёни қайта ишлаш тезлиги ва бошқалар) оптимал қийматларини топиш, ускуналарни тайёрлаш учун материалларни танлаш, жараёнининг технологик схемасини яратиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби ишларни бажаради.
  • Фаннинг шаклланиши ва ривожланиш тарихидан
  • XVIII аср охирларида техника ва саноат ривожи натижасида билимлар кўлами ортиши билан янги атамалар пайдо бўла бошлади. «Технология» атамасини Иоганн Бегман (1739—1811) фанга киритган олим хисобланади. У 1772 йилдан бошлаб Геттинген университетида ўзининг ўқиётган фани номини ушбу атама билан номлаган. 1777 йилда у «Технологияга кириш» ишини ёзиб, технологияга шундай таъриф берган: «Ихтиролар шарҳи, уларни санъат ва хунармандчиликда ривожланиши ва ютуқларини техник санъат тариҳи деб номлаш мумкин; мехнатнинг хамма турлари ва унинг натижаси методик жихатдан технологиядир». Кейинчалик у ўзининг беш томлик «Иҳтиролар тариҳи хақида лавҳалар» асарларида (1780—1805 гг.) ўз қарашларини янада кенгайтирган. 1795 йилда Германияда И.Ф. Гмелиннинг «Кимёвий технология бўйича кўрсатма» номли икки томли китоби чоп этилди. Шу даврдан бошлаб европа давлатлари техник а университетларида кимёвий технология фани асосий фанлар қаторидан ўрин олди.
  • Кимёвий технология фани кимё саноати билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг асосий вазифаларидан бири кимёвий билимларни саноатда қўлланилишини таъминлаш ва саноат муаммоларини ечишга қаратилган. Шу билан биргаликда кимёвий технология нафақат кимёвий жараёнларнинг боришини шу билан бир қаторда уларни олиб бориладиган қурилмаларнинг самарадорлигини белгилаб бериш вазифаларини ҳам ечиб беради.
  • Кимё саноатининг алоҳида соҳа бўлиб ажралиб чиқишини саноат тўнтарилиши даври билан боғланиб (18 аср), минерал кислота ва уғитлар, турли кимёвий бирикмаларни катта миқдорда ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ. Сульфат кислота ишлаб чиқаришга мўлжалланган биринчи заводлар 1740 йили (Буюк Британия, Ричмонд), 1766 йили (Франция, Руан), 1805 йили (Россия, Подмосковье), 1810 йили (Германия, Лейпциг) ишга туширилган. Каталитик усулда сульфат кислота ишлаб чиқариш ривожига катта хисса қўшган олимлардан бири немис химиги К. А. Винклер (1838—1904) ҳисобланади. У 1875 йилда платина олтингугурт оксиди олишда катализатор вазифасини бажаришини аниқлаган, кейинчалик бошқа арзон катализаторлар ҳам топилган. Р. Книч (1854—1906, Германия) кислота олишнинг оптимал шароитларини аниқлашда катта хисса қўшган.
  • 1793 йили Францияда (Париж) биринчи сода заводи қурилди. Буюк Британияда 1823 йили (Ливерпуль), 1843 йили Германияда (Шёнебек-на-Эльбе), 1864 йили Россияда (Барнаул) да сода заводлари қурилди. Сода заводларда аввал Н. Леблан усули билан олинган булса 1860 йиллардан бошлаб Э. Сольве усули билан олина бошлаган (Англида 1871 йили, Франциида 1874 йили, Германияда 1880 йилда, АҚШ 1881 йилда, Россияда 1883 йилда). 1842 йили Буюк Британияда биринчи сунъий ўғит заводи қурилди. Германияда 1867 йили, 1892 йили эса Россияда ҳам қурилди.
  • 1842 йида рус химиги Н.Н. Зинин тошкўмир смоласидан олинган нитробензол асосида синтетик усул билан анилин синтез қилиб олди. 1850 йилларда англиялик олим У. Перкин томонидан мовеин, немис химиги А.Гофман розалинни, поляк Натонсон ва француз Берген томонидан фуксин моддалари олиниши билан лок-бўёқ саноатига асос бўлди. 1866 йили немис кимёгари А.Байер индиго тузилишини ўрганиб, 1880 йилда синтетик индиго синтез қилинди, 1897 йилда эса Германияда БАСФ компаниясида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
  • 1903-13 йилларда немис олимлари Ф.Габер ва К. Бош томонидан аммиак синтези усули очилиши билан азотли бирикмалар, ўғитлар ва азоткислотаси ишлаб чиқаришда туб бурилиш содир булди.
  • Пластмасса материаллар олиш технологияси 19 аср охирларига келиб йўлга қўйилди. 1865 йилда А. Паркес ксилонит, 1868 йилда Дж. У. Хайетт целлюлоид, 1906 йили Л. Г. Бакеланд (Бейкленд) фенол-формальдегид смоласи асосида пластмасса махсулототлари олиб бу соҳани ривосига асос яратиб бердилар.
  • 1884 йили француз олими И. Б. де Шардонё нитроипак толасини олишни ишлаб чиқди, 1892—1895 йиллар орасида англиялик олимлар Ч. Кросса, Э. Бивена и К.Бизла вискоза толаси олиш технологиясини ишлаб чиқдилар. 1931 —1932 йиллар оралиғида С.В. Лебедев томонидан Россияда дунёда биринчи булиб синтетик каучук олиш технологиясини ишлаб чиқиб, уни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
  • 1857 йили англиялик кимёгар Ф. Хаутон ёғочдан целлюлоза ажратиб олишда кимёвий усул каустик содадан фойдаланишни, 1866 йилда Б. Тильгмар сульфат кислота усулини, 1876 йили А. Мичерлих сульфитцеллюлоза олишни ишлаб чиқиб, ёғоч-целлюлоза саноатига асос солдилар.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling