Кимёвий технология 2023-2024 ўқув йили Режа: Кимёвий технология фани ва унинг вазифалари


Владимир Ипатьев - рус-америка кимёгари


Download 1.23 Mb.
bet4/10
Sana20.09.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1681906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
УКТ презентация ЖЖС

Владимир Ипатьев - рус-америка кимёгари
  • Элетер Ирене Дюпон де Немур (24 июня 1771 йил, Париж — 31 октябр 1834 йил, АҚШ) — кимёгар, саноатчи, DuPont фирмаси асосчиси.
  • Замонавий дунё кимё саноати
  • Кимё саноати дунё тарихида саноат революцияси даврида алоҳида йўналиш сифатида ажралиб чиқди. 18-19 асрлара кимё саноати Англияда энг ривожланган. 19 аср охирларидан бошлаб бу соҳада Германия етакчилик қила бошлади. Биринчи жахон уришидан сўнг АҚШ кимё саоати бўйича етакчиликни қўлга олди. Хозирги вақтда хам ушбу давлат дунёда етакчи, шу билан бир қаторда Ғарбий европа давлатларида кимё соҳаси энг ривожланган соҳалардан бири хисобланади. 1980 йиллардан бошлаб Хитойда кимёвий саноатнинг жуда тез суръатлар билан ривожлана бошлади, хозирда ушбу давлат кимё саноати дунёда иккинчи ўринга кўтарилган.
  • Кимё саноати махсулотларини тўрт категорияга бўлиш мумкин: асосий (базавый) химикатлар уларга соҳанинг дунёда ишлаб чиқарилган махсулоти 35–37% тўғри келади, хаёт таъминоти маъхсулотлари (life science) – тахминан 30% , махсус химикатлар (20–25%) ва истеъмол махсулотлари (тахминан 10%).
  • Асосий, ёки «маҳсулот» химикатлар ўз ичига полимерларни, кўп тоннажли нефт кимёсини, асосий саноат кимёвий махсулотларини, ноорганик химикатлар ва минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ўз ичига олган. Бу ерда асосий ролни полимерлар ўйнайди (пластикларни ва кимёвий толаларнинг хамма турлари), уларнинг асосий кимё махсулотлари сотувидаги улуши 33% ни ташкил этади. Полимерлар орасида полиэтилен, поливинилхлорид, полипропилен ва полистиролнинг улуши энг каттадир. Ноорганик химикатлар (хамма асосий махсулотларни 12%) доирасига тузлар, хлор, каустик сода, турли кислоталар (сульфат, азот, хлорид, фосфор кислоталари) киради. Минерал ўғитлар (6% атрофида) хам асосий химикатлар орасида катта аҳамиятга эга ва улар ўз ичига азотли, фосфорли ва калийли ўғитларни ўз ичига олган.
  • Хаёт таъминоти махсулотларига биологик субстанциялар, фармацевтик препаратлар, диагностик препаратлар, ветеринар препаратлари, витаминлар ва пестицидларни киритиш мумкин.
  • Махсус химикатлар кимё саноатининг нисбатан қиммат ва жуда тез ривожланаётган сегменти бўлиб, уларга электроника химикатлари (электрон асбоб-ускуналар учун мўлжалланган), саноат газлари, клейлар, турли химоя қопламалари, тозаловчи химикатлар, катализаторлар. Махсус кимёвий махсулотларни шунингдек “нозик химикатлар” хам деб номланади.

  • Download 1.23 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling