1890 йилда Германияда биринчи электрокимёвий завод ишга туширилиб, хлор ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Нефтни қайта ишлаш саноатига машинасозлик саноати беқиёс таъсир ўтказган. 1913 йили америкада У.Бартон термик крекинг жараёнини ишлаб чиққан. Россияда Д.И.Менделеев, А.Н. Никифоров каби олимлар бу соҳага катта хисса қўшганлар. 1971 йили вазелин олинган АҚШда. 1913 йили Германияда Ф.Бергиус омонидан кўмирдан биринчи синетик бензин олинган. Шиша ишлаб чиқариш технологияси ривожига 1870 йилда Сименс томонидан янги турдаги печлар ихтир қилиниши катта туртки булган. 1905 йилда М. Д. Оуэнса томонидан бутилкалар ишлаб чиқаришни автоматлаштириш амалга оширилган. 1894-1904 йилларда Любберс томонидан, кейинчалик Фуко томонидан листли шишалар олишни механик усуллари ихтиро қилиниб ишлаб чиқаришга қўйилган. Қора металлургияда пўлат олишни янги усулларини яратишда Г.Бессмер (1856 йилида конвертор усулини ихтиро қилган), Д.Хэдфилд 1882 йилда легирланган пўлат олишни ихтиро қилди. 1919 йили Э Хэйнес зангламайдиган пўлатга патент олди. - Эрнест Гастон Сольве (Solvay), (16 апрел 1838 — 26 май 1922) — бельгиялик кимёгар-технолог ва ишбилармон
- Клеменс Александр Винклер (нем. Clemens Alexander Winkler; 26 декабр 1838 йил, Фрайберг (Саксония) — 8 октябр 1904 йил, Дрезден) — немис кимёгар-технологи.
- Адольф фон Байер – немис кимёгари, индигони синтез қилган
- Фриц Габер (9 декабр 1868, Бреслау — 29 январ 1934,) — немис кимёгари
- 1918 йили Нобель мукофоти соҳиби
- Генри Бессемер (19 январ 1813 — 15 март 1898 йиллар) — инглиз иҳтирочиси
- Серге́й Васи́льевич Ле́бедев (13 (25) июл 1874 — 2 май 1934 йиллар) — рус кимёгари
- Август Вильгельм Гофман (8 апрел 1818 — 5 май 1892 йиллар) — немис органик кимёгари
Do'stlaringiz bilan baham: |