Кимёвий технология асосий жараён ва курилмалари
Иссиқлик насосли буғлаткичлар
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
Буғлатиш
Иссиқлик насосли буғлаткичлар. Айрим пайтларда технологик сабаб-
ларга кўра, кўп корпусли буғлатиш қурилмаларини қўллаб бўлмайди. Масалан, юқори температураларга чидамсиз эритмаларнинг сифат кўрсаткичларини сақлаб қолиш учун иссиқлик насосли, бир корпусли буғлаткичларни ишлатиш мақсадга мувофиқдир. 14-расмда буғлаткич 1 ва оқимчали компрессор 2 дан иборат бир корпусли буғлатиш қурилмаси келтирилган. 29 Бундай қурилмаларда иккиламчи буғ бо- сими иситувчи буғ босимигача инжекторли ком- прессорда сиқилади. Сўнг, сиқилган буғ сиқиш учун буғлаткичга йўналтирилади. Демак, ис- сиқлик насосли буғлатиш қурилмаларида икки- ламчи буғ температураси иситувчи буғ темпера- турасигача кўтарилади, яъни компрессорга сарфланган энергия, иккиламчи буғ температу- расини оширишга кетади. Температура депрессияси кичик бўлган эритмаларни буғлатиш учун иссиқлик насосла- рини қўллаш ўринли ва кўп корпусли буғлатиш схемаларида иситувчи буғни те- жаш имконини беради. Иссиқлик насосига сарфланадиган энергия миқдори иситувчи ва иккиламчи буғлар тўйиниш температуралари фарқига пропорционалдир. Шунинг учун, тем- пература депрессияси катта бўлган эритмаларни, ушбу усулда буғлатиш иқтисо- дий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. Одатда, иссиқлик насосли буғлатиш қурилмалари ва эритувчининг қайнаш температураларининг фарқи 5...15°С бўлган ҳолларда қўллаш мумкин. Демак, эритманинг қайнаш температураси катта бўлса, ушбу усул ишлатилмайди. Бунга сабаб, иккиламчи буғни иситувчи буғ босимигача сиқиш учун кўп энергия сарф бўлишидир. Юқорида қайд этилган трубали буғлатиш қурилмаларидан ташқари сиғимли турдаги буғлатиш қурилмалари ҳам саноатда қўлланилади. Булар ичида иссиқлик алмашиниш юзаси ғилоф ёки змеевик кўринишидаги буғлатиш қурилмалари мавжуд. Лекин, уларда иссиқлик ўтказиш коэффициенти кичик бўлгани учун камдан-кам ишлатилади. Ундан ташқари, ҳажи бирлигига тўғри ке- ладиган иссиқлик алмашиниш юзасининг нисбатан чегараланганлиги учун, ҳамда ушбу мосламаларда суюқлик ҳаракати яхши бўлмаслиги ушбу қурилмалар ишлатиш соҳасини қисқартиради. Жуда коррозион фаол муҳитлар (сульфат, Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling