Кимёвий технология асосий жараён ва курилмалари


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/18
Sana04.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1160903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Буғлатиш

Вакуум остида буғлатиш пайтида иккиламчи буғни махсус конденсаторда 
конденсациялаш йўли билан қурилмада вакуум ҳосил қилинади ва насос ёрда-
мида конденсацияланмаган газлар сўриб олинади. Бу усулда жараён олиб борилса, 
эритманинг қайнаш температурасини пасайтиришга эришса бўлади. Натижада 
юқори температурага ўта таъсирчан маҳсулотлар сифатини сақлаб қолиш имко-
нияти туғилади. Ундан ташқари, вакуумни жараёнда қўллаш, ҳаракатга келти-
рувчи куч миқдорини оширади ва буғлатиш қурилмасининг иссиқлик алмашиниш 
юзасини, ҳамда металл сарфини камайтириш имконини беради. 
Вакуум остида буғлатишнинг яна бир афзаллиги шундаки, паст температура 
ва босимли иссиқлик элткичлардан фойдаланиш мумкин. Бу усулда буғла-
тилганда, ҳосил бўлган иккиламчи буғни, кейинги корпусда бирламчи буғ сифа-
тида қўллаш мумкин. 
Албатта, бу усулнинг камчиликлари ҳам бор: жараёнда вакуумни қўллаш 
унинг нархини оширади; буғлаткичдан ташқари бир нечта қўшимча қурилма ва 
мосламалар ишлатиш керак. 
Атмосфера босимида буғлатиш жараёнида ҳосил бўлган иккиламчи буғ 
атроф муҳитга чиқариб юборилади. Бундай усул энг содда деб ҳисобланса ҳам, 
лекин у иқтисодий жиҳатдан энг тежамсиздир. 
Юқори босим остида буғлатиш жараёнида ҳосил бўлган иккиламчи буғ 
қайтадан буғлатиш жараёнида, ҳамда бошқа мақсадлар учун ҳам ишлатиш мум-
кин. Бу усулда жараён юқори босимда олиб борилгани учун, эритмаларнинг 
қайнаш температураси анча кўтарилади. 
Бошқа мақсадлар учун ишлатиладиган иккиламчи буғ - экстра буғ деб но-
мланади. Юқори босим остида буғлатиш жараёнида ажралиб чиққан иккиламчи 
буғни қайтадан қўллаш, вакуум остида буғлатишга нисбатан, иссиқликдан тўла 
миқдорда фойдаланиш имконини беради. Шунинг учун, ушбу усул фақат ис-
сиқликка бардош эритмаларни буғлатиш учун кўлланилади. Ундан ташқари, 



юқори босим остида буғлатиш жараёни учун юқори температурали иссиқлик 
элткичларни ишлатиш керак. Бу ҳол албатта унинг энг асосий камчилигидир. 
Атмосфера босими, айрим ҳолларда вакуум остида жараён олиб бо-
рилганда, бир корпусли буғлаткичлардан фойдаланилади. Лекин, саноат миқё-
сида кўпинча бир неча қурилмадан йиғилган кўп корпусли буғлатиш қурилмала-
рида жараённи олиб бориш кенг тарқалган. Бундай қурилмаларда фақат биринчи 
корпусда бирламчи буғ ишлатилади. Иккинчи, учинчи ва кейинги корпусларда 
эса, олдинги корпусда ажралиб чиққан иккиламчи буғ іўлланилса, элткич тежа-
лишига сабабли бўлади ва буғ сарфининг камайишига олиб келади. 
Бир корпусли буғлатиш қурилмаларида ҳам, бирламчи буғ сарфини ка-
майтириш мумкин. Бунинг учун, қурилмадан чиқаётган иккиламчи буғ иссиқлик 
насоси ёрдамида бирламчи буғ температурасига тўғри келадиган босимгача 
сиқилади ва қайтадан эритмани буғлатиш учун қурилмага йўналтирилади. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling