Кимёвий технология асосий жараён ва курилмалари
-расм. Марказий циркуляция трубали
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
Буғлатиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оддий буғлатишнинг иссиқлик баланси
- 3-расм. Оддий буғлатиш жараёнидаги иссиқлик оқимлар схемаси
- Кўп корпусли қурилмаларда буғлатиш
- 4-расм. Буғлатиш қурилманинг принципиал схемалари.
2-расм. Марказий циркуляция трубали
буғлаткич. 1 - иситувчи камера; 2 - сепаратор; 3 - иситувчи трубалар; 4-циркуля- ция трубаси. 11 бу ерда G б – бошланғич эритма сарфи, кг/соат; G ох - қуюқлаштирилган эритма сарфи, кг/соат; W – буғлатилган сув миқдори, кг/соат. Эритмадаги қуруқ моддага нисбатан моддий баланс ушбу кўринишга эга: 100 100 ox ox б б x G х G = (7) бу ерда х б ва х ох - эритманинг бошланғич ва охирги концентрациялари, % (масс). (6) ва (7) тенгламалардан фойдаланиб буғлатилган сув миқдорини топиш мумкин: − = ох б б х х G W 1 (8) Эритманинг охирги концентрацияси эса: W G х G х б б б ох − = (9) Қуюқлаштирилган эритма бўйича буғлаткичнинг иш унумдорлиги қуйидаги тенгламадан топилади: ох б б ox х х G G = (10) Оддий буғлатишнинг иссиқлик баланси Оддий буғлатиш жараёнининг иссиқлик баланси 3-расмда келтирилган ис- сиқлик оқимлари асосида битта тенглик ёрдамида ёзилиши мумкин: йук к иб ox ox ox ox б б б Q I D I W q x G t c G DI t c G ox + + + + = + 01 , 0 (11) бу ерда D - иситувчи буғ сарфи, кг/соат; I - иситувчи буғ энтальпияси, кЖ/кг; t б ва t ох - эритманинг бошланғич ва охирги температуралари, °С; I к - конденсат эн- тальпияси, кЖ/кг; q - эритмани х б ва х ох гача қуюқлаштириш иссиқлиги, кЖ/кг; Q йук – иссиқликнинг атроф муҳитга йўқотилиши, кЖ/соат. 12 G б c б t б - бошланғич эритма билан иссиқлик кириши; DI - иситувчи буғ билан иссиқлик кириши; G ох c ох t ох - қуюқлашган эритма билан иссиқлик чиқиши; WI иб - иккиламчи буғ билан иссиқликнинг чиқиши; DI к - иситувчи буғ конденсати билан иссиқликнинг чиқиши; 0,01 х ох . G ох q - қуюқлаштириш иссиқлиги; Q йук - атроф муҳитга иссиқлик йўқотилиши. Агар, (6) тенгламани (11) га қўйсак, ушбу кўринишга эришамиз йук к иб ox ox ox ox б б б б б Q I D I W q x G t c G DI t Wc t c G ox + + + + = + + 01 , 0 (12) бундан ox йук ox б б иб ox ox б б ox ox ox I I Q I I t с I W I I q x t c t c G D − + − − + − + − = 01 , 0 (13) (13) тенгламадан кўриниб турибдики, буғлатиш учун зарур бўлган иситувчи буғ сарфи, учта қўшилувчи ёрдамида аниқланади: - биринчиси, буғлатилаётган эритма энтальпиясини ўзгартириш учун зарур буғ сарфи; - иккинчиси, иккиламчи буғ ҳосил қилиш учун зарур буғ сарфи; - учинчиси, атроф муҳитга йуқотилинаётган иссиқликни қоплаш учун зарур буғ сарфи. Биринчи ва учинчи қўшилувчилар қиймати, иккинчисига қараганда, жуда кичикдир. Шунинг учун, таҳминий ҳисоблашларда к б б иб I I t с H − − эканлигини инобатга олиб, эритмадан 1 кг сувни буғлатиш учун 1,1...1,2 кг иситувчи буғ 3-расм. Оддий буғлатиш жараёнидаги иссиқлик оқимлар схемаси 13 керак деб қабул қилинади. Иситиш юзаси Зарур иссиқлик алмашиниш юзаси иссиқлик ўтказишнинг асосий тенглама- сидан аниқланади, яьни Q = KF t дан. Унда, узлуксиз ишлайдиган буғлаткичнинг иситиш юзаси қуйидаги ифода- дан топилади: t K Q F = бу ерда t - температураларнинг фойдали фарқи, иситувчи тўйинган сув буғи ва қайнаётган эритма температуралари фарқига тенг. Температураларнинг фойдали фарқи температуралар умумий фарқи ва тем- пература депрессиялари орқали аниқланади. Иситувчи ва иккиламчи буғ температуралари орасидаги фарқга температу- раларнинг умумий фарқи дейилади ва ушбу кўринишда ёзилади: конд иб ум t t t − = (14) бу ерда t иб - иситувчи буғ температураси, С; t к - конденсаторга киришдаги икки- ламчи буғ температураси, С. Температураларнинг фойдали фарқи t ум дан температуралар йўқотилиш йиғиндиси га қараганда камроқ бўлади, яьни − = ум t t (15) бу ерда + + = Кўп корпусли қурилмаларда буғлатиш. Бу турдаги қурилмаларда иси- тувчи буғ сифатида иккиламчи буғ ишлатилади. Натижада жуда катта миқдорда иссиқлик тежалади. Эритмадан 1 кг сувни буғлатиш учун иситувчи, тўйинган сув буғининг солиштирма сарфи қуйидагича: - бир корпусли қурилма учун 1,1...1,2 кг; - икки корпусли қурилма учун 0,57 кг; - уч корпусли қурилма учун 0,40 кг; - тўрт корпусли қурилма учун 0,30 кг; 14 - беш корпусли қурилма учун 0,27 кг. Кўп корпусли қурилмаларда буғлатиш жараёнини юқори босимли иситувчи буғ ёки вакуум ёрдамида амалга ошириш мумкин. Буғлатиш корпусларидаги босим шундай бўлиши керакки, унга узатилаётган буғ температураси, шу корпусдаги эритманинг қайнаш температурасидан юқори бўлиши таъминланиши керак. Охирги корпусдаги иси- тувчи буғнинг босими техник – иқтисодий ҳисоблар асосида аниқланади. Иситувчи буғ ва эритманинг ҳаракат йўналишига қараб параллел (бир хил), қарама - қарши ва комбинацияланган йўлли кўп корпусли буғлатиш қурилмала- рига бўлинади. 4а-расмда уч корпусли параллел йўналишли буғлатиш қурилмаси келтирилган. Бошланғич эритма корпус 1 га юборилади, сўнг корпус 2 ва 3 га узатилади ва керакли концентрациягача қуюқлаштирилгандан сўнг корпус 3 нинг пастки қисмида чиқарилади. Корпус 1 дан корпус 3 га қараб босим пасайиб боради. Шу- нинг учун, эритма босимлар фарқи остида корпусдан корпусга ўтиб боради. 4-расм. Буғлатиш қурилманинг принципиал схемалари. а - бир хил (параллел) йўналишли; б - қарама-қарши йўналишли; 1-3 – корпуслар; 4- барометрик конденса- тор; 5-7 – насослар. 15 Иситувчи буғ эритма каби уша йўналишда бир корпусдан кейингисига ҳаракат қилади, яъни, корпус 1 да ҳосил бўлган иккиламчи буғ 2-корпусга иситувчи буғ бўлиб, 2-корпусда ҳосил бўлган иккиламчи буғ эса, 3-корпусга иситувчи буғ бўлиб, 3- корпусда ҳосил бўлган иккиламчи буғ конденсацияланиш учун баро- метрик конденсатор 4 га юборилади. 4б-расмда уч корпусли қарама - қарши йўналишли буғлатиш қурилмаси тасвирланган. Янги иситувчи буғ 1-корпусга ҳайдалади, иккиламчи буғлар эса 1- корпусдан 3-га қараб ҳаракат қилади. Бошланғич эритма эса, аввал 3-корпусга юкланади, сўнг эса 3-корпусдан 1-корпус томон қараб узатилади. Қуюқлаштириб бўлинган эритма 1-корпуснинг пастки қисмидан чиқариб олинади. Ҳар бир кей- инги корпусдаги босим аввалги корпусникидан кам бўлгани учун, эритмани уза- тиш учун насос 5, 6, 7 лар хизмат қилади. Комбинациялашган буғлатиш қурилмаларида эритмани киритиш ва чиқариш вариантлари турлича бўлиши мумкин. Параллел йўналишли буғлатиш қурилмасининг афзалликлари: эритмани корпусдан корпусга узатиш учун насос керак эмас. Ҳар бир кейинги корпусда, юқори концентрацияли эритма, нисбатан пастроқ босимда буғлатилади. Шунинг учун охирги корпусдаги иссиқлик ўтказиш коэффициенти бирин- чисига қараганда анча кичик бўлади. Қарама - қарши йўналишли буғлатиш қу- рилмасининг афзалликлари: жуда юқори концен- трацияларгача қуюқлаштириш мумкин; бир йўналишли қурилмаларга нисбатан кичик иси- тиш юзаси талаб этилади. Камчилиги: эритмани корпусдан корпусга узатиш учун насослар зарур. 5-расмда буғлатиш қурилмалари сонининг ортиши билан турли сарфлар ўзгариши кўрса- тилган. Юқорида қайд этилгандан маълумки, Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling