10
Марказий циркуляция трубали, узлуксиз ишлайдиган буғлаткич 2-расмда
кўрсатилган.
Буғлаткич асосан икки қисмдан, яъни ис-
итувчи камера 1 ва сепаратор 2
дан иборат
бўлади.
Камера 1 кўпинча тўйинган сув буғи би-
лан иситилади. Сув буғи камеранинг трубала-
раро бўшлиғига йўналтирилади, у ерда труба
девори орқали ўз иссиқлигини
эритмага уза-
тади ва совитиш
натижасида конденсацияла-
нади. Ҳосил бўлган
конденсат камеранинг
пастки қисмидаги
штуцер орқали ташқарига чиқарилади.
Трубаларда иситилаётган эритманинг температураси ортиши билан зичлиги
камаяди. Натижада, эритма труба бўйлаб юқорига кўтарилади ва девор орқали
ўтаётган иссиқлик таъсирида қайнаш бошланади. Қайнаш жараёнида ҳосил бўла-
ётган иккиламчи буғ эритмадан ажрайди ва сепаратор 2 га қараб ҳаракатланади.
У ерда буғ майда эритма томчиларидан ажратилади ва буғ ташқарига чиқари-
лади. Сепараторда ажратилган томчилар яна қайтадан буғланаётган
эритмага
қўшилади.
Эритманинг маълум қисми (зичлиги юқори) циркуляция трубаси орқали
буғлатишнинг пастки қисмига тушади. Ушбу трубадаги эритма ва иситувчи тру-
балардаги «буғ - суюқлик» аралашмаси зичликлари ўртасидаги фарқ таьсирида
бетўхтов равишда циркуляция қилиб туради.
Концентрацияси ошган, яъни
қуюқлашган эритма, қурилманинг пастки қисмидан чиқариб олинади.
Оддий буғлатишнинг моддий баланси
Оддий буғлатиш жараёнининг моддий баланси ушбу тенгламалар ёрдамида
ифодаланади:
W
G
G
ox
б
+
=
(6)
Do'stlaringiz bilan baham: