Кимёвий технология асосий жараён ва курилмалари
Ротор – юпқа қатламли буғлаткичлар
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
Буғлатиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13-расм. Ротор - юпқа қатламли буғлаткич.
Ротор – юпқа қатламли буғлаткичлар
юқори температурага чидамсиз, қовушоқ ва пас- тасимон материалларни, ҳамда суспензияларни буғлатиш учун ишлатилади (13-расм). Бундай буғлаткичлар цилиндрсимон ёки ко- нуссимон қобиқ 5 дан иборат бўлиб, ташқариси иситувчи ғилоф 6 билан ўралган. Қобиқ 5 ичида ротор 3 айланиб, эритмани цилиндрик қобиқ деворига юпқа қатлам кўринишда пуркайди. Айрим ҳолларда эса, оқимча ёки томчилар кўринишида ҳам сочиб юбориш мумкин. Девор бўйлаб тақсимланган эрит-ма аста - секин буғланади ва деворда паста ёки кукуннинг юпқа қатлами ҳосил бўлади. Ушбу қатлам роторнинг парраклари ёрдамида қириб ташланади. Бу турдаги қурилмаларда юқори иссиқлик алмаши- нишга эришиш мумкин, аммо буғ билан суюқликнинг илиниб чиқиб кетиши кам бўлади. Иссиқлик бериш коэффициентини ҳисоблаш учун ушбу формула тавсия этилади: = 33 , 0 110 n (22) бу ерда n - айланиш частотаси, айл/мин; - динамик қовушоқлик, Пас; - БошланІич эритма Иситувчи б уІ Иситувчи буІ Конденсант Концентрланган эритма 13-расм. Ротор - юпқа қатламли буғлаткич. 1 - юритма; 2 - зичлагич; 3 - ротор; 4 - паррак; 5 - қобиқ; 6 - ғилоф. 28 муҳитнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти, Вт/мК. Иссиқлик бериш коэффициентини бошқа формуладан ҳам ҳисоблаб топса бўлади: 33 , 0 3 , 0 43 , 0 25 , 0 Pr Re Re 65 , 0 z Nu ц = (23) бу ерда z - ротордаги парраклар сони. n d ц = 2 Re (24) Қобиқ девори ва парраклар орасидаги тирқиш 0,04...1,5 мм ни ташкил этади. Бошланғич эритма қурилманинг юқори қисмига узатилади ва цилиндрик девор бўйлаб юпқа қатлам кўринишида тақсимланади. Парракларнинг айланма тезлиги 12 м/с . Қурилма конструкцияси роторни ўқ бўйлаб силжишига имкон беради. Натижада, эритма қатлами қалинлигини ростлаш ва жараён тезлигини ошириш мумкин. Ротор – юпқа қатламли буғлаткичлар жуда юқори иссиқлик ўтказиш коэф- фициентига эга, яъни 2300...2700 Вт/м 2 К. Лекин, бу қурилмалар тузилиши му- раккаб, ясаш қийин ва жуда қиммат. Ундан ташқари, иссиқлик алмашиниш юзаси кам бўлгани учун, иш унумдорлиги юқори эмас. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling