Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Задвижка (рус.) - трубопроводдаги оқим миқдорини пона шаклига эга бўлган  затвор ёрдамида ростлайдиган беркитиш-очиш мосламаси.  Заслонка


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

Задвижка (рус.) - трубопроводдаги оқим миқдорини пона шаклига эга бўлган 
затвор ёрдамида ростлайдиган беркитиш-очиш мосламаси. 
Заслонка (рус.) - канал (труба)нинг кесим юзини ўзгартирадиган ҳамда шу 
йўл билан ундан ўтадиган газ ёки суюқлик массаси ва хажмини ростлайдиган 
мослама. 
Компрессор (лат.) - ҳаво ёки газни 0,3 МПа ва ундан юқори босим билан 
сиқадиган машина. 
Конденсат (лат.) - газ ёки буғни конденсациялашда ҳосил бўладиган 
суюқлик. 
Конденсатор (лат.) - моддаларни совитиш йўли билан газ (буғ) ҳолатдан 
суюқ ҳолатга ўтказадиган иссиқлик алмаштиргич. 
Кондиционер (лат.) – ҳавони кондицирлаш системаларида ҳавога ишлов 
берадиган ва уни ҳайдайдиган агрегат. 


179 
Кран (голл.) - трубадаги беркитиш – очиш учун жўмрак. Унинг қўзғалувчан 
детали (тиқини) тешикли айланувчи жисм шаклида бўлиб, суюқлик (газ) оқими 
йўлини очиш ва беркитишда ўз ўқи атрофида оқим йўналишига перпендикуляр 
равишда бурилади. 
Конвекция (лат) - муҳит (газ, суюқлик) макроскопик қисмининг силжиши; 
масса иссиқлик ва бошқа физик миқдорларининг кўчишига сабаб бўлади. 
Конвекция муҳитнинг ҳар хил жинслилиги (ҳарорат ва зичлик градиентлари) 
сабабли юзага келувчи табиий (эркин) ва муҳитга ташқи таъсир (насос, вентилятор 
ва бошқалар) бўлгандаги мажбурий турларга бўлинади. 
Конденсация (лаг) - моддаларнинг газсимон ҳолатдан суюқ ёки қаттиқ 
ҳолатга ўтиши. 
Конструкция (лат) - бирор қурилма, механизм ва бошқа қисмларнинг 
тузилиши, жойлашиш тартиби, таркиби. 
Контакт (лат) - турли ҳолатдаги жисмларнинг бир-бирипа туташиш сирти
жойи, зонаси. 
Концентрация (лат) — эритма, аралашма, қотишма таркибидаги, унинг 
массаси (ёки ҳажми) бирлигидаги модда микдори. 
Коррозия (лат) - қаттиқ жисмларнинг ўз-ўзидан емирилиши; жисм сиртида 
унинг ташқи муҳит билан ўзаро таъсири туфайли авж олувчи кимёвий ва 
электрокимёвий жараёнлардан вужудга келади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling