Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Газодувка (рус.) - ҳаво ёки бошқа газларни сиқиш ва ҳайдаш учун ўртача  босим (0,01 да 0,3 МПа гача) ҳосил қиладиган қурилма.  Гидравлика


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

Газодувка (рус.) - ҳаво ёки бошқа газларни сиқиш ва ҳайдаш учун ўртача 
босим (0,01 да 0,3 МПа гача) ҳосил қиладиган қурилма. 
Гидравлика (юнон) - суюқликларнинг ҳаракати ва мувозанат қонунларини 
ҳамда бу қонунларни мухандислик масалаларини ҳал қилишда татбиқ этиш 
усулларини ўрганувчи фан. 
Гидродинамика (юнон.) - гидромеханиканинг сиқилмайдиган суюқликлар 
ҳаракатини ва уларнинг қаттиқ жисмлар билан ўзаро таъсирини ўрганадиган 
бўлими. 
Гидромеханика (юнон) - суюқликнинг мувозанати ва ҳаракатини, 
шунингдек, суюқликнинг унга ботирилган ёки унда ҳаракатланаётган жисм билан 
ўзаро таъсирини ўрганади. 
Гидростатика (юнон.) - гидромеханиканинг қўйилган кучлар таъсирида 
суюқликларнинг мувозанат шароитларини, шунингдек сокин суюқликларнинг 
уларга ботирилган жисмларга ва идиш деворларига таъсирини ўрганадиган 
бўлими. 
Градирня (нем.) - сувни атмосфера ҳавоси билан совитиш қурилмаси. 
Гранулалаш (лат.) - моддага майда бўлаклар (гранулалар) шаклини бериш 
жараёни. 
Десорбция (лат) - ютилган моддаларнинг адсорбент, ионит сиртидан ёки 
абсорбент ҳажмидан чиқариб ташлаш, сорбцияга тескари жараён. 
Дистилляция (лат) - кўп компонентли суюқ аралашмаларни қисман 
буғлатиш ва ҳосил бўлган буғни конденсациялаш йўли билан уларни таркибан 
фарқ қилувчи фракцияларга ажратиш. 
Диффузия (лат) - муҳит зарраларининг ҳаракати; модданинг кўчишига ва 
муҳитда муайян хилдаги зарралар концентрацияларининг тенглашиши ёки улар 
концентрацияларининг тенг тақсимланишига сабаб бўлади. Муҳитда макроскопик 
ҳаракат (масалан, конвекция) бўлмаганда молекулалар (атомлар) диффузияси 
уларнинг иссиқлик ҳаракатига боғлиқ бўлади; бундай диффузия молекуляр 
диффузия деб юритилади. Муҳитда ҳарорат, электр майдонлари ва шу кабилар 
доимо ўзгариб турганда диффузия концентрацияларнинг тегишли градиент бўйича 
мувозанатли тақсимланишига олиб келади (термодиффузия, электродиффузия ва 
бошқалар). 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling