Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Корпус (лат) - машина, механизм, асбоб, қурилмаларнинг бошқа деталлар  монтаж қилинадиган асосий қисми.  Кристаллизация


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

Корпус (лат) - машина, механизм, асбоб, қурилмаларнинг бошқа деталлар 
монтаж қилинадиган асосий қисми. 
Кристаллизация (юнон) - буғлар, эритмалар, эриган металлар, бошқа 
кристалл ёки аморф ҳолатдаги моддалардан кристалл ҳосил бўлиш жараёни. 
Кристаллизация бирор чегаравий шароитда, масалан, суюқликнинг ўта совиши ёки 
буғнинг ўта тўйиниши ҳолатига етганда бошланади. 
Машина (франц.) — энергия, материаллар ёки информацияни ўзлаштириш 
мақсадида механик ҳаракат бажарувчи қурилма. Кимёвий технологияда - одатда 
материал (ёки ишлов бериладиган нарса)нинг шакли, хоссаси, ҳолати, вазиятини 
ўзгартирадиган қурилма. 
Манометр (юнон.) - суюқлик ва газ босимини ўлчайдиган асбоб. Бундай 
асбоблар бир неча турга бўлинади: нолдан (тўла вакуумдан) ҳисобланадиган 
босимни ўлчайдиган манометрлар; ортиқча босимни яъни абсолют босим 
атмосфера босимидан катта бўлганда. Атмосфера босимини ўлчаш учун 
барометрлар, нолга яқин босимларни ўлчаш учун вакуумметрлар ишлатилади.
Насос (рус.) - суюқликни босим остида ҳайдайдиган гидромашина. 
Процесс (лат) - ҳодисаларнинг изчил алмашиниб туриши, бирор нарсанинг 
тараққиёт ҳолати, жараён. 
Патрубок (рус.) – асосий труба, резервуар ёки қурилмалардан газ, буғ ёки 
суюқлик олинадиган қисқа труба.
Рафинация (франц) - озиқ-овқат маҳсулотлари (спирт, ўсимлик мойлари ва 
бошқалар)ни аралашмалардан тозалаш. Рафинациянинг гидратация, кислота билан 
ишлаш, ишқорлар билан нейтраллаш, дезодорация ва бошқа усуллари бор. Нодир 
металларни тозалаш аффинаж деб аталади. 
Реактор (лат) - кимёвий реакциялар ўтказиладиган қурилмалар. Саноатда 
колонна, камера, автоклав ва бошқа номлар билан аталади. 


180 
Салpник (рус.) – машиналарнинг қўзғалувчи ва қўзғалмас деталлари масалан 
(шток ва цилиндр) орасидаги тирқишни герметик беркитиб турадиган машина 
детали. 
Сорбентлар (лат) - газ, буғ ва эриган моддаларни ютадиган қаттиқ ёки суюқ 
моддалар. Газ ва буғни бутун хажмича ютувчи суюқ сорбентлар абсорбентлар 
дейилади. Ютилаётган газ, буғ ёки эриган моддаларни юзасига тўплайдиган қаттиқ 
сорбентлар адсорбентлар дейилади. Ион алмашинувчи смолалар (ионитлар) 
сорбентларнинг алоҳида гуруҳига мансуб. 
Сорбция (лат) - газ, буғ ёки эриган моддаларни қаттиқ жисм ёки суюқликда 
ютилиши. Сорбциянинг абсорбция, адсорбция, хемосорбция, ион алмашинувчи 
сорбция, капилляр конденсация турлари мавжуд. Сорбцион жараёнлар саноатда 
кимёвий маҳсулотлар, газлар ва бошқаларни тозалашда кенг қўлланилади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling