Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

с = Q/m 

t (2.11) 
бу ерда Q - жисмни иситиш учун сарф бўлган иссиқлик миқдори; m - жисм 
массаси; 

t - жараённинг охирги ва бошланғич ҳароратлари ўртасидаги фарқ.
Солиштирма иссиқлик сиғими СИ да Ж/кг К бирлигида ўлчанади. 
Ҳарорат ўтказувчанлик коэффициенти. Ҳарорат ўтказувчанлик 
коэффициенти жисмнинг иссиқлик инерцион хоссаларини ифодалайди. Бу
коэффициент жисмни физик катталиги ҳисобланиб, ҳароратнинг ўзгариш 
тезлигини билдиради. 
Ҳарорат ўтказувчанлик коэффициенти (

, м
2
/с) қуйидаги нисбат орқали 
аниқланади:

 = 

 /с

 (2.12) 
бу ерда 

- иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти;

- зичлик; с - солиштирма 
иссиқлик сиғими. 


26 
Бу коэффициентнинг сон қиймати ҳарорат, зичлик, модданинг
таркиби ва бошқа факторларга боғлиқ бўлади. 
 
Гидростатик босим 
Сирт ва ҳажм кучларининг таъсирида суюқликнинг ичида гидростатик 
босим пайдо бўлади. Тинч турган суюқлик ҳажмидан элементар юза 

F ни 
ажратиб оламиз. Ушбу юзанинг турган ҳолатидан ташқари унга нормал бўйича 
йўналган маълум бир куч 

Р таъсир қилади. Ушбу кучнинг элементар юзага 
нисбати (

Р/

F) ўртача гидростатик босимни ташкил этади: 
(2.13) 
Элементар юзанинг айрим нуқталаридаги ҳақиқий босим эса турлича (бир 
нуқтада кўпроқ, бошқа нуқтада эса камроқ) бўлиши мумкин. 

F нинг қиймати 
қанча кичик бўлса, бирор нуқтадаги ҳақиқий босим ўртача гидростатик босимга 
анча яқин бўлади. 
Элементар юзанинг қиймати нолга яқинлаштирилган ҳолатдаги кучнинг 
юзага нисбати берилган нуқтадаги ҳақиқий гидростатик босим (ёки 
гидростатик босим) деб аталади: 
(2.14) 
Босимнинг йўналиши ва таъсири суюқликнинг ҳамма нуқталарида бир 
хил, чунки бу куч ҳамма вақт нормал бўйича йўналган бўлади. Бундан
кўринадики, босимнинг катталиги юзанинг шаклига ва унинг қандай 
жойлашганлигига боғлиқ эмас. Босимнинг СИ системасидаги ўлчов бирлиги 
Н/м
2
ёки Па. Бу бирлик жуда кичик бўлганлиги сабабли, йириклаштирилган 
бирликлар ишлатилади: килопаскаль ва мегапаскаль (КПа==10

Па; МПа==10
6
Па). 
Амалиётда гидростатик босимнинг қиймати бошқа ўлчов бирликлари 
орқали ҳам ифода қилинади: техник атмосфера (ат); физик атмосфера (атм); 


27 
дин/см
2
; бар; симоб устуни; сув устуни ва ҳоказо. 1 кгк/см
2
га тенг бўлган 
босим техник атмосфера деб аталади. 10
5
паскалга тенг бўлган босим бир 
барни ташкил этади. Техник атмосфера (ат) физик атмосфера (атм) дан фарқ 
қилади. Физик атмосфера денгиз сатҳидаги стандарт атмосфера босими бўлиб
1,033 кгк/см
2
га тенг.
Паскаль ва бошқа бирликлар ўртасида яна қуйидаги нисбат бор: 1 дин/см
2
= 0,1 Па; 1 бар = 10
5
Па; 1 мм сув уст. = 9,81 Па; 1 мм сим. уст. = 133,3 Па.
Амалиётда гидростатик босим турли усуллар билан ҳисобланади. Агар 
гидростатик босим ўлчанаётган пайтда суюқликнинг эркин юзасига таъсир 
қилаётган атмосфера босими ҳам ҳисобга олинса, бу ҳолатдаги гидростатик 
босимни тўла ёки абсолют босим деб юритилади. Бундай шароитда одатда 
техник атмосфера ўлчанади, у абсолют босим (ата) ни ташкил этади.
Кўпинча гидростатик босимни ўлчашда суюқликнинг эркин юзасига 
таъсир қилаётган атмосфера босими ҳисобга олинмайди. Бунда атмосфера 
босимидан ортиқча бўлган, манометрик босим аниқланади. Манометрик босим 
суюқликдаги абсолют босим ва атмосфера босими ўртасидаги айирмага тенг: 
(2.15) 
Р
ман
- манометр билан ўлчанадиган босим. Манометрик босим техник 
атмосфера билан ўлчаниб, ортиқча босим (ати) ни ташкил этади. 
Агар жараён сийракланиш шароитида (вакуумда) кетса, вакуумнинг 
қиймати атмосфера босими билан суюқликдаги абсолют босимнинг орасидаги 
айирмага тенг бўлади: 
(2.16) 
Р
вак
- вакуумметр билан ўлчанадиган сийракланиш. Р
вак
нинг қиймати нолдан 
атмосфера босими ўртасидаги чегарада ўзгариши мумкин. Масалан, абсолют 
босим Р
абс
= 0,3 ата бўлганда вакуумнинг қиймати Р
вак
= 1- 0,3= 0,7 ати ни
ташкил этади. 


28 
Босимнинг СИ системасидаги ўлчов бирлиги Н/м
2
ёки Па. Бу бирлик 
жуда кичик бўлганлиги сабабли, йириклаштирилган бирликлар ишлатилади: 
килопаскаль ва мегапаскаль (1кПа=10
3
Па; 1МПа=10
6
Па) 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling