Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Мувозанат ҳолатининг дифференциал тенгламаси


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

Мувозанат ҳолатининг дифференциал тенгламаси. 
Бирор идишда тинч турган суюқликка оғирлик ва босим кучлари таъсир 
қилади. Бу кучларнинг ўзаро таъсирининг суюқ ичида (таъсирланиши) 
тақсимланиши Эйлер томонидан ишлаб чиқилган дифференциал тенглама
билан ифодаланади. Ушбу тенгламани келтириб чиқариш учун идишдаги 
суюқлик ҳажмидан кичкина параллелепипед системасида унга таъсир 
қилаётган кучларни кўрамиз. 
 
 
 
1 –расм. 
Параллелепипеднинг ҳажмини координаталарга боглиқлиги ни аниклаш. 
Параллелепипеднинг ҳажмини dv, унинг x,y ва z координаталар ўқига 
параллел йўналган қирраларини dx, dy,dz билан белгилаймиз. Паралелепипедга 
таъсир қилаётган оғирлик кучи масса m билан эркин тушиш тезланиши g
нинг кўпайтмасига тенг, яъни gdm Гидростатик босимнинг кучлари эса, 
гидростатик босимнинг шу қирралар юзаси кўпайтмасига тенг бўлиб, унинг 
қиймати координаталар ўқларига боғлиқ: 
Р = f (x, у, z)
 
Статиканинг асосий қоидасига мувофиқ, тинч ҳолатда турган кичкина 
ҳажмга таъсир қилаётган барча кучларнинг координаталар ўқларига нисбатан 
олинган проекцияларининг йиғиндиси, нолга тенг, акс ҳолда суюқлик 


29 
ҳаракатда бўлар эди. Кучлар йиғиндисини z ўққа нисбатан проекциялаймиз. 
Оғирлик кучи z ўққа параллел ва унга қарама-қарши томонга йўналган,
шунинг учун бу куч z ўққа манфий (-) ишора билан проекцияланади:
-gdm = - gрdv = -рgdxdydz
(2.17) 
Параллелепипеднинг ҳажми: dV=dxdydz
Параллелепипеднинг пастки қиррасига гидростатик босим нормал
бўйича таъсир қилади. Агар z ўқ бўйича бирор нуқтадаги гидростатик
босимнинг ўзгариши dр/dz бўлса, dz қирранинг узунлигида бу босим dр/dz*dz 
га тенг бўлади.
Бунда қарама - қарши (юқориги) қиррадаги гидростатик босим
( Р+ др/дz dz ) га тенг ва унинг z ўқ бўйича проекцияси: 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling