Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


  I БОБ. АСОСИЙ КИМЁВИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ XОССАЛАРИ


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

 



I БОБ. АСОСИЙ КИМЁВИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ XОССАЛАРИ 
1.1 Асосий жараёнларнинг турлари. 
Кимё саноатида ўрганиладиган асосий жараёнлар 5 та гурухга
бўлинади:
1. Гидромеханик жараёнлар.
2. Иссиқлик жараёнлари.
3. Моддалар алмашинуви жараёнлари.
4. Кимёвий жараёнлар.
5. Механик жараёнлар.
1. Гидромеханик жараёнларда суюқлик ва газларнинг ҳаракати
ўрганилади. Жараённинг тезлиги гидромеханика қонунлари билан
аниқланади. Суюқликларни бир жойдан иккинчи жойга узатиш, газларни 
сиқиш ва узатиш, турли жинсли газ ва суюқлик аралашмаларини ажратиш, 
суюқликларни аралаштириш гидромеханик жараёнларга киради.
2. Иссиқлик жараёнлари ҳароратлар фарқи мавжуд бўлганда бир 
(ҳарорати юқори) жисмдан иккинчи (ҳарорати паст) жисмга иссиқликнинг 
ўтишидир. Жараённинг тезлиги иссиқлик узатиш қонунлари билан 
ифодаланади. Бу гурухга иситиш, совитиш, буғлатиш, конденсациялаш ва 
сунъий совуқ ҳосил қилиш жараёнлари киради. Иссиқлик жараёнларининг 
ҳаракатига ҳам боғлиқ.
3. Моддалар алмашинуви жараёнлари бир ёки бир неча
компонентларнинг бир фазадан, фазаларни ажратувчи юза орқали иккинчи 
фазага ўтишидир. Компонентлар бир фазадан иккинчи фазага молекуляр ва 
конвектив диффузиялар ёрдамида ўтади. Шу сабабли бу жараёнлар диффузион 
жараёнлар ҳам дейилади. Жараёнларнинг тезлиги фазаларнинг гидродинамик 
ҳаракатига боғлиқ бўлиб, моддалар алмашинув қонуниятлари билан
ифодаланади. Бу гурухга абсорбцион, адсорбцион, экстракция, суюқликларни 
ҳайдаш, қуритиш ва кристаллизация жараёнлари киради. 
4. Кимёвий жараёнлар - моддаларнинг ўзаро таъсири натижасида янги
бирикмалар ҳосил бўлишидир. Кимёвий реакция вақтида, одатда, иссиқлик ва



моддалар алмашинуви жараёнлари ҳам содир бўлади. Бу групадаги 
жараёнларнинг тезлиги кимёвий қонуниятлар билан ифодаланади. 
Реакциянинг тезлиги, айниқса, саноат миқёсида, моддаларнинг гидромеханик
ҳаракатига ҳам боғлиқ бўлади.
5.Қаттиқ моддаларни майдалаш, саралаш, узатиш ва аралаштириш 
механик жараёнлар жумласига киради. Бу жараёнларнинг тезлиги қаттиқ
жисмларнинг механик қонуниятлари билан ифодаланади.
Кимё саноатидаги технологик жараёнлар даврий ва узлуксиз равишда 
ўтказилади. Жараёнлар вақт давомида параметрларнинг ўзгаришига қараб 
турғун ва нотурғун бўлади. Тезлик, концентрация, ҳарорат каби параметрлар 
вақт давомида ўзгарса жараён нотурғун, аксинча, агар бу параметрлар 
ўзгармаса жараён турғун дейилади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling