Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

1.2. Жараённинг асосий қонунлари 
Модда ва энергиянинг сақланиш қонунлари. Кимёвий технологиянинг 
асосий жараёнлари тезлиги физика, кимё ва физик-кимёнинг умумий 
қонунларига бўйсунади. Бу қонунларни маълум бир жараёнга тадбиқ этиш 
асосида жараённинг назарияси яратилади. Бунда модда ва энергиянинг 
сақланиш ва ўтказиш ҳамда системанинг мувозанат қонунлари муҳим 
аҳамиятга эга. 
Модда ва энергиянинг сақланиш қонунлари «Жараёнлар ва қурилмалар» 
фанида алоҳида ўрин эгаллайди. Масалан, қурилмага жараёнда қатнашаётган А, 
В ва С компонентлар киритилмоқда. Ушбу компонентлар газ, буғ, суюқлик 
ёки қаттиқ ҳолатда бўлиши мумкин. Қурилмада руй берган жараён натижасида 
ҳосил бўлган моддалар D ва Е қурилмадан чиқади. Қурилмага кираётган 
моддаларнинг массавий йиғиндиси қурилмадан чиқаётган моддаларнинг 
массавий йиғиндисига тенг бўлиши керак. Шунга асосланиб қуйидаги 
тенгликни ёзиш мумкин: 
М
А
+ М
В
+ М
С
= М
D
+ М
Е
Бу тенглама моддий балансни ифодалайди. 



Қурилмага киритилаётган ёки чиқаётган модда ўзида маълум миқдорда 
энергия сақлайди. Қурилмага ташқаридан қўшимча энергия киритилиши 
мумкин. Жараён давомида энергиянинг маълум бир қисми атроф-муҳитга 
йўқотилади. Энергиянинг сақланиш қонунига асосан қуйидаги тенгламани
ёзиш мумкин. 
Q
A
+ Q
B
+ Q
C
+ Q
K
= Q
D
+ Q
E
+ Q
бу ерда Q
A
,Q
B
,Q
C
- А, В ва С компонентлар билан келаётган иссиқлик 
миқдори; Q
D
, Q
E
- D ва Е компонентлар билан чиқиб кетаётган иссиқлик 
миқдори; Q
K
- қурилмага ташқаридан келаётган иссиқлик миқдори; Q
Й
- атроф-
муҳитга йўқотилган иссиқлик миқдори. Бу тенглама энергетик балансни 
ифодалайди ва иссиқлик балансини билдиради. 
Моддий ва иссиқлик баланси тенгламалари технология жараёнларини
ўрганишда кўп ишлатилади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling