Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


 Кимёвий қурилмалар яратиш ва тайёрлаш


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

1.3. Кимёвий қурилмалар яратиш ва тайёрлаш 
Кимёвий технологияда ишлатиладиган қурилмалар қатор талабларга
жавоб бериши керак. Аввало, қурилмада маълум бир жараённи амалга ошириш 
учун кулай шарт-шароитлар мавжуд бўлиши зарур. Бу шароитлар жараённинг 
турига, қатнашаётган моддаларнинг агрегат ҳолатларига боғлиқ. 
Қурилманинг муҳим параметрларидан бири унинг иш унумидир. Иш 
унуми - вақт бирлиги ичида қурилмада ҳосил бўлган тайёр маҳсулотнинг 
миқдоридир. Қурилманинг самарадорлиги унинг иш унумини қурилмани
ҳарактерлайдиган бирорта катталикка нисбатидир. Қурилмаларнинг иш 
унумини 
ошириш 
учун 
қурилмалар 
ишини 
тезлаштириш 
зарур.
Тезлаштиришнинг бир неча усуллари мавжуд: 
1) даврий жараённи узлуксиз жараёнга алмаштириш; 
2) қурилма иш механизмларнинг тезлигини ошириш; 
3) қурилмадаги гидравлик режимларини яхшилаш; 
4) юқори ҳарорат ва катта босимларни қўллаш; 
5) ультратовуш, механик, мавҳум қайнаш, тебранишлар,
электромагнит майдон таъсирларидан фойдаланиш; 
6) янги технологияларни қўллаш. 
Шароитни ҳисобга олган ҳолда қурилмалар ишини тезлаштириш усули 
танлаб олинади. 
Қурилмани бошқариш катта жисмоний меҳнат талаб қилмаслиги керак. 
Қурилма ишини текшириш ва бошқаришни автоматлаштириш ишлаб 
чиқаришни бошқаришнинг олий мақсадидир. 


11 
Катта ўлчамли қурилмаларни лойиҳалашда уларни ташиш ҳам ҳисобга 
олинади. Қурилма, машина, асбоб-ускуналарни тайёрлаш материаллари 
коррозияга чидамли, энергия сарфи кичик, уни текшириш, тозалаш ва созлаш
учун қулай ҳамда мустаҳкам бўлиши керак. 
Кимёвий қурилмалар тайёрлашда ҳар хил навли пўлатлар, чўянлар, 
рангли металлар, қотишмалар, нометаллар ишлатилади. 
Углеродли пўлатлар (ГОСТ 380-71) учта гурухга бўлинади: 
А - механик хоссалари бўйича етказиб бериладиган пўлатлар; 
Б - кимёвий таркиби бўйича етказиб бериладиган пўлатлар; 
В - механик хоссалари ва кимёвий таркиби бўйича етказиб бериладиган 
пўлатлар. 
Қуйидаги навли пўлатлар тайёрланади: 
А гурухи - Ст0, Ст1, Ст2, Ст3, Ст4, Ст5, Ст6; 
Б гурухи - БСт0, БСт1, БСт2, БСт3, БСт4, БСт4, БСт5, БСт6; 
В гурухи - ВСт2, ВСт3, ВСт4, ВСт5. 
Таннархи ва никель сарфини камайтириш учун қурилмаларни тайёрлашда 
тежамли - легирланган ва никелсиз пўлатлардан (08Х22Н6Т, 08Х12Н6М2Т, 
08Х18Г82Т) фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Коррозияга барқарор ва танқис пўлатни тежаш усулларидан бири –
қурилмаларни тайёрлашда икки қатламли фойдаланишдир. 
Бунда биринчи қатлам углеродли пўлатдан, иккинчи - ҳимоя қилувчи
қатлам эса коррозияга чидамли пўлатдан ёки металл ва қотишмадан таркиб 
топган бўлади. Кўпинча ҳимоя қилувчи металл сифатида 08Х13, 12Х1810Т,
08Х17Н13M2Т, 06ХН28МДТ навли пўлат ишлатилади. 
Юқори босимда ишлайдиган, кўп қатламли идиш ва қурилмаларни 
тайёрлашда металлни тежаш учун тахталанган ва ўрамли пўлатдан 
тайёрланади. 
Рангли металлар (қўрғошин, мис, алюминий, никелp) пайвандлаш, 
қалайли, ва қуйма усуллар билан тайёрланадиган, ўртача ва юқори агрессив 
шароитларда ишлайдиган қурилмалар тайёрлашда ишлатилади. 


12 
Коррозион муҳитда ишлайдиган бир қатор кимёвий қурилмаларни ишлаб 
чиқаришда нометалл материаллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Бундай материаллар қаторига пластмассалар (винипласт, фаолит, 
фторпласт), шишали пластиклар, кўмир графитли материал, керамика
композицион материаллар киради. 
Умуман олганда кимёвий қурилмаларнинг юзалари қуйидаги усуллар
ёрдамида ҳимоя қилинади: 
1) Қурилма сирти эмаль, резина, полимер материаллари ва ўтга чидамли 
материал билан қопланади ёки сурилади; 2) бўяш; 3) изоляция қилиш ишлаш 
шароити, мақсади ва қурилма турган ўрнига қараб бу усуллардан
фойдаланилади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling