Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Иссиқлик ўтказиш жараёнлариниг интенсивлаш
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
6.7. Иссиқлик ўтказиш жараёнлариниг интенсивлаш
Кимё саноатидаги кўпчилик жараёнлар иссиқлик таъсирида боради ва бундай жараёнларни амалга ошириш учун турли иссиқлик алмашиниш қурилмалари ишлатилади. Ишлаб чиқаришнинг қувватини ошириш учун иссиқлик алмашиниш қурилмалари самарали ишлаши, содда бўлиши ва маҳсулот сифатига ёмон таъсир кўрсатмаслиги керак. Бундан ташқари, иссиқлик қурилмаларини тайёрлаш учун кам металл сарф бўлиши лозим. Бундай масалаларни хал қилиш учун иссиқлик алмашиниш жараёнларини интенсивлаш зарур. Иссиқлик жараёнларини интенсивлаш қурилмалар иш унумдорлигини оширишга, уларнинг ўлчамини кичрайтиришга, ишлаб чиқариш хоналарининг сахнини камайтиришга олиб келади. Бу нарса ўз навбатида иссиқлик қурилмаларини ишлатиш ва уларни ремонт қилиш учун кетаётган сарфларни камайтиради, битта ишчига тўpри келадиган маҳсулот миқдорини оширади ва хоказо. Иссиқлик жараёнлари тезлатилганда материални иситиш учун кетаётган вақт камаяди, бу ҳол эса маҳсулот сифатини пасайтиришга олиб келмаслиги лозим. Текис деворлар учун иссиқлик ўтказиш коэффициентини топишдаги қуйидаги тенгламани анализ қилиб кўрамиз: 2 1 1 1 1 K (6.44) Деворнинг термик қаршилигини камайтириш учун девор қалинлиги ни камайтириш ва девор материалининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентига ни кўпайтириш керак. Конвектив иссиқлик 163 алмашинишини ( 1 ва 2 ) интенсивлаш учун суюқликни аралаштириш ва оқимнинг тезлигини ошириш зарур. Агар иссиқлик нурланиш орқали тарқалаётган бўлса, нур чиқараётган юзанинг қоралилик даражасини ва унинг ҳароратини ошириш мақсадга мувофиқдир. Агар текис деворнинг термик қаршилиги ҳисобга олинмаса бунда юқорида берилган тенглама қуйидаги кўринишни олади; (6.45) тенгламадан кўриниб турибдики, К нинг қиймати ҳар доим нинг энг кичик қийматидан ҳам кам бўлади. Агар 1 = 40 ) ( 2 К м Вт , 2 =5000 ) ( 2 К м Вт бўлса, у ҳолда К= 39,7 ) ( 2 К м Вт бўлади. 2 қийматнинг ортиши К нинг қийматига таъсир қилмайди. 1 = 40 ) ( 2 К м Вт ва 1 = 10000 ) ( 2 К м Вт бўлганда К=39,8 ) ( 2 К м Вт бўлади. К нинг қийматини анчагина ошириш учун кичик қийматли нинг қийматини (бизнинг мисолда 1 нинг қийматини) ўзгартириш лозим. Агар 2 =5000 ва 1 = 80 бўлса, К=78,8 ) ( 2 К м В T ; 1 = 200 деб олинса, К=192 ) ( 2 К м В T . Демак, 1 << 2 бўлса, жараённи интенсивлаш учун фақат 1 нинг қийматини ошириш лозим экан. Агар 1 2 бўлса, бундай иссиқлик алмашиниш жараёнини тезлатиш учун иккала 1 , ва 2 , нинг қийматларини ҳам ошириш мақсадга мувофиқдир. Иссиқлик алмашиниш жараёнларини қуйидаги усуллар ёрдамида интенсивлаш мумкин; 1) иссиқлик ташувчи агентларнинг тезлигини 164 кўпайтириш; 2) иситиш юзасини даврий равишда тозалаб туриш; 3) асосий суюқлик оқимини пулpсацион тебранишлар орқали юбориш; 4) суюқлик оқимига ҳавони хайдаш; 5) суюқликнинг юпқа қатламли ҳаракатини ташкил қилиш ва бошқалар. Ҳар бир конкрет шароит учун интенсивлашнинг тегишли усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling