Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

Сув буғи билан иситиш. Cаноатда иситувчи агент сифатида тўйинган 
сув буғи кенг ишлатилади. Сув буғи бир қатор афзалликларга эга. Буғнинг 
конденсацияланишида катта миқдорда иссиқлик ажралади, чунки буғнинг 
конденсацияниш иссиқлиги 9,8

10
4
Па босимда 2,26

10
6
Ж/кг га тенг. 
Конденсацияланган буғ орқали иссиқлик бериш коэффициенти юқори 

=10
4

1.2

10
4
Вт/(м
2

К). Натижада иситиш учун жуда кам юза талаб қилинади. 
Тўйинган сув буғи маълум бир босимда бир хил ҳароратда 
конденсацияланади, бу унинг катта афзаллиги ҳисобланади. Натижада тегишли 
иситиш ҳароратсини жуда аниқ ушлаб туриш имконияти пайдо бўлади. Керак 
бўлган шароитда буғнинг босимини ўзгартириш йули билан иситиш 
даражасини бошқариш мумкин. Буғ конденсатидан фойдаланиш натижасида 
ҳам иситувчи қурилмаларнинг фойдали иш коэффициенти анча юқори бўлади. 
Сув буғи ёнмайди ва ундан фойдаланиш анча қулай. Сув буғининг ҳарорати 
ортиши билан унинг босими ҳам ортади. Бу ҳол сув буғининг асосий 
камчилигидир. Шу сабабли амалда тўйинган сув буғи ёрдамида фақат 
150

180
о
С гача иситиш мумкин (бунда босим 0,5

1,2 МПа га тенг бўлади). 
Катта босимли буғни ишлатиш учун қалин деворли ва қимматбаҳо қурилмалар 
керак бўлади. 
Ўткир буғ билан иситиш.  Бунда сув буғи тўғридан-тўғри иситилаётган 
суюқликка киритилади. Буғнинг конденсацияланишда ажралиб чиқаётган 
иссиқлик суюқликка ўтади, ҳосил бўлган конденсат эса суюқлик билан 
аралашади. Суюқликни бир пайтнинг ўзида иситиш ва аралаштириш учун 
барботёр (майда тешиклари бўлган труба) орқали сув буғи юборилади. Ўткир 
буғ билан иситиш жараёнида иситилаётган суюқлик конденсат ҳисобига анча 


166 
суюлтирилади. Шу сабабли одатда ўткир буғ сув ва сувли эритмаларни иситиш 
учун ишлатилади. 
Суюқликларни иситиш учун керак бўлган ўткир буғнинг сарфи қуйидаги 
иссиқлик баланси орқали топилади: 
Gct

= DJ
б 
= Gct

+ Dc
к
t

+ Q
Й
(6.46) 
бу ерда G – иситилаётган суюқлик миқдори, кг/с; D – иситувчи буғнинг сарфи, 
кг/с; с – иситилаётган суюқликнинг ўртача солиштирма иссиқлик сиғими, 
Ж/(кг

К); t
1
, t
2
– суюқликнинг иситишдан олдинги ва кейинги ҳароратлари, К;
J
б
- иситувчи буғнинг солиштирма иссиқлик энтальпияси (иссиқлик ушлаши), 
Ж/кг; с
к
– конденсатнинг солиштирма иссиқлик сиғими, Ж/(кг

К);
Q
й
– қурилманинг атроф муҳитга йўқотган иссиқлиги, Вт (сарф бўлган 
иссиқликнинг 3

5% ни ташкил этади). 
Бундан ўткир буғнинг сарфи: 
2
6
1
2
)
(
t
с
J
Q
t
t
Gc
D
к
й




(6.47)

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling