167
Иссиқ сув билан иситиш. Иссиқ сув ёрдамида одатда 100
о
С гача
иситиш мумкин. 100
о
С дан юқори ҳароратда иситиш учун юқори
босимли
иссиқ сув ишлатилади. Баъзан иситиш учун сув буғининг конденсатидан
фойдаланилади. Иссиқ сув тутун газлари билан
иситиладиган сув иситувчи
қозонларда ва буғ ёрдамида ишлайдиган иситкичлар (бойлейлар) да олинади.
Иссиқ сув билан иситиш бир қаторда камчиликларга эга. Иссиқ сув
орқали иссиқлик бериш коэффициенти конденсацияланаётган буғ орқали
иссиқлик бериш коэффициентига нисбатан анча кам. Иссиқлик
алмашиниш
юзаси бўйлаб иссиқ сувнинг ҳароратси ўзгариб боради, бу ҳол эса бир текисда
иситишни ташкил қилиш ва иситиш жараёнини бошқаришни қийинлаштиради.
Айрим шароитларда юқори ҳароратларгача иситиш учун ўта қиздирилган сув
ишлатилади. Бундай сув иситувчи агент сифатида критик босимларда (22 МПа)
ишлатилади. Бундай критик босимга 347
о
С ҳарорат тўғри келади. Шу сабабли
ўта қиздирилган сув ёрдамида материалларни тахминан 350
о
С
гача иситиш
мумкин. Бунда иситиш юқори босимни ишлатиш билан боғлиқ бўлганлиги
сабабли қурилмаси мураккаблашади ва у қиммат туради.
Ўта қиздирилган сув ёки бошқа суюқ ҳолатдаги иссиқлик
ташувчи
агентлар ёрдамида иситиш табиий ёки
мажбурий циркуляция билан
ишлайдиган қурилмаларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: