Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

5.10. Насос ва компрессорларни танлаш 
Насосларни танлаш. Санаотнинг барча ишлаб чиқариш тармоқларида 
суюқликларни узатиш учун марказдан қочма насослар ишлатилади. Чунки бу 
насослар бошқа насосларга нисбатан қуйидаги афзаликларга эга: 
а) массаси енгил, ихчам, тайёрлаш учун кам металл сарфланади; б) 
унумдорлиги юқори, суюқликларни бир меъёрда узатади; в) бошқариш ва 
тузатиш осон ҳамда тўғридан-тўғри ёрдамчи механизмларсиз электр 
двигателга уланади; г) сўриш ва ҳайдаш клапанлари бўлмагани учун ифлосроқ 
суюқликларни узатиш мумкин; д) узоқ муддат давомида ишончли ишлайди.
Юқоридаги босимли кам миқдордаги суюқликлар ҳамда қовушқоқлиги 
юқори, осон алангалувчан суюқликларни узатиш учун поршенли насослар 
ишлатилади. 
Паст босимли кўп 
миқдордаги ифлосланган кристалланувчи 
суюқликларни узатиш учун пропеллерли насослар танланади. Чунки бу 
насосларнинг фойдали иш коэффициенти юқори, гидравлик қаршилиги кам ва 
ишлаши ихчам. Бу насослар воситасида ифлосланган, кристалланувчи 
суюқликлар узатилади. Қовушқоқлиги юқори, майда каттик зарррачалар 
аралашмаган кам миқдордаги суюқликларни катта босимда узатиш учун 
шестерняли (тишли) насослар қўлланилади. 
Унумдорлиги паст ва кам напорли тоза суюқликларни узатиш учун 
пластинали 
насослар 
ишлатилади. 
Қовушқоқлиги 
юқори, 
нефть 


142 
махсулотларини, агрессив ҳамда ифлосланган суюқликларни узатиш учун 
винтли насослар қўлланилади. Винтли насослар қуйидаги афзалликларга эга: 
ишланиши ихчам, тез айланади ва шовқинсиз ишлайди. Босимнинг ўзгариши 
билан винтли насосларни унумдорлиги ўзгармайди. 
Узатилиш жараёнига ҳаракатланувчи ва силкинувчи қисмларнинг 
салбий таъсири бўлса, оқимли насослар, газлифтлар ва эрлифтлар 
ишлатилади, бу насосларнинг ФИК жуда паст.

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling