Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иссиқлик ўтказувчанлик.
- Ҳарорат майдони ва градиенти.
иссиқликнинг нурланиши деб юритилади. Ҳар қандай жисм ўзидан энергияни
нурлатиш қобилиятига эга. Нурланган энергия бошқа жисмга ютилади ва қайтадан иссиқликка айланади. Натижада нур билан иссиқлик алмашиниш жараёни содир бўлиб, у ўз навбатида нур чиқариш ва нур ютиш жараёнларидан ташкил топади. Ҳақиқий шароитларда иссиқлик алмашиниш алоҳида олинган бирор усул билан эмас, балки бир неча усуллар ёрдамида юзага келади, яъни мураккаб иссиқлик ўтказиш жараёнлари амалга оширилади. Қурилмаларнинг ишлаш режимига кўра жараёнлар икки хил (турғун ва нотурғун) бўлади. Ўзликсиз ишлайдиган қурилмаларнинг турли нуқталаридаги ҳарорат вақт давомида ўзгармайди, бундай қурилмаларда кетаётган жараён турғун бўлади. Нотурғун жараёнларда (даврий ишлайдиган иссиқлик алмашиниш қурилмаларида) ҳарорат вақт давомида ўзгариб туради (масалан, иситиш ёки совитиш пайтида). Иссиқлик ўтказувчанлик. Иссиқлик ўтказувчанликнинг механизми жисмларнинг агрегат ҳолатига боғлиқ бўлади. Суюқликлар ва каттиқ жисмлар – диэлектрикларда иссиқлик ўтказувчанлик ёнма-ён жойлашган заррачалар атом ва молекулаларнинг иссиқлик ҳаракати таъсирида энергия алмашинишига асосланган. Металларда иссиқликнинг алмашиниши асосан эркин 145 электронларнинг молекула ва атомларнинг ўзаро тўқнашуви ва уларнинг диффузияси таъсирида юз беради. Ҳарорат майдони ва градиенти. Жисмнинг ҳамма нуқталаридаги ҳарорат қийматларининг йиғиндиси ҳарорат майдонини ташкил этади. Ҳарорат майдони турғун ва нотурғун бўлиши мумкин. Агар ҳар бир нуқтадаги ҳарорат вақт давомида ўзгармаса, бундай ҳарорат майдони турғун бўлади. Мабодо ҳарорат вақт ўтиши билан ўзгарса, ундай майдон нотурғун ҳарорат майдони деб юритилади. Ҳарорат майдони умумий ҳолатда қуйидаги функционал боғлиқлик билан ифодаланади: t = f (x, y, z, ) (6.1) бу ерда t – текширилаётган нуқтадаги ҳарорат; x,y,z - текширилаётган нуқтанинг координаталари; - вақт. Координаталарнинг сонига кўра, ҳарорат майдони бир ўлчамли изотермик юза деб юритилади. Ҳарорат бир изотермик юзадан иккинчи изотермик юза йўналшига қараб ўзгаради. Ҳароратларнинг энг кўп ўзгариши изотермик юзаларга ўтказилган нормал чизиқлар бўйича юз беради. Ҳароратлар фарқи ( t) нинг изотермик юзалар оралиғидаги нормал бўйича олинган масофа ( n) га нисбати ҳарорат градиенти (grad t) деб аталади. . lim dn dt tn tt gradt 0 т (6.2) Ҳарорат градиенти нолга тенг бўлмаган тақдирда (grad t 0) иссиқлик оқими юзага келади. Бунда иссиқлик оқиминнг йўналиши ҳарорат градиенти чизиғи бўйича боради, аммо ҳарорат градиентига қарама-қарши йўналган бўлади: дn дt q |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling