Кимматли когозлар бозори
Download 208 Kb.
|
qimmatli qog\'ozlar bozori (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўйинчилар (сезгир сармоядорлар) хили
- Муассасавий сармоядор (institutional investor)
Тажрибали сармоядорлар. Улар инвестициялашнинг катта тажрибасига ва қимматли қоғозлар бозори конъюнктурасини тахминлаш қобилиятига эга. Бу сармоядорлор амалга оширган инвестициялар уларга юқори даромадни, қўйилган капиталнинг барқарор ўсишини таъминлайди.
Ўйинчилар (сезгир сармоядорлар) хили - энг юқори даражадаги фойдани олиш учун ўз капиталидан ажралишга ҳам тайёр бўлган шахслар. Мазкур сармоядорлорнинг қимматли (қоғозлар портфели, асосан, курси ўзгариб турадиган паст сифатли қимматли қоғозлардан иборат бўлади. Бундай сармоядорлар, одатда, қимматли қоғозлар билан олибсотарлик қилишни валюта курси ўзгаришига ўйналадиган ўйин билан уйғунлаштиради. Муассасавий сармоядор (institutional investor) – бу ўзи томонидан жалб этилган маблағларни қимматли қоғозларга инвестиция қилувчи юридик шахсдир. Муассасавий сармоядорлар ~ бу ўз фаолиятининг хусусиятига кўра якка инвесторларнинг катта ҳажмдаги вақтинча бўш турган маблағларини тўплайди. Уларнинг сафига тижорат банклари, суғурта компаниялари, пенсия жамғармалари, инвестиция ҳамда хусусийлаштириш инвестиция фондлари, инвестиция компаниялари ва айрим бошқа ташкилотлар киради. Банклар сармоядорларнинг алоҳида тоифасига киради. Банкларнинг инвестициялари танлаш хусусиятига эга, чунки, биринчидан, уларнинг ихтиёрида катта миқдордаги эмитентлар хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлади, иккинчидан, банкларда энг малакали кадрлар жамланган ва, учинчидан, барча сармоядорлар ичида банклар уларда тез-тез катта миқдордаги вақтинча бўш турган пул маблағлари тўпланадиган ташкилотдир. Қатор инвестиция муассасалари ҳам эмитент сифатида қатнашиши мумкин. Инвестиция воситачилари, инвестиция компаниялари, инвестиция фондлари, хусусийлаштириш инвестиция фондлари, бошқарувчи компаниялар. Улардан айримлари (ИФлар, ХИФлар, инвестиция компаниялари) қимматли қоғозларни келажакда дивидендлар ва фоизлар кўринишида инвестиция даромадлари олиш мақсадида харид қилишади. Уларнинг бошқа қисми (бошқарувчи компаниялар, инвестиция воситачилари), одатда, олибсотарлик даромадларини олиш мақсадида ўз маблагларини инвестиция қилиИнвестиция муассасаларининг сармоядор сифатидаги фаолияти қимматли қоғозлар бозорида назорат вазифасини амалга оширувчи органлар томонидан алоҳида назорат қилинади. Холдинглар – бу очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари бўлиб, уларнинг активлари таркибига бошқа корхоналар акцияларининг назорат пакетлари киради. Акцияларнинг назорат пакети корхона сармоясида иштирок этишнинг исталган шаклини ўзида намоён қилиб, у корхона иштирокчиларининг умумий йиғилишида муайян қарорларни қабул қилиш ёки рад этишнинг сўзсиз ҳуқуқини таъминлайди. Хорижий сармоядорлар. Уларга хорижий фуқаролар, юридик шахслар, хорижий давлатлар киради. Хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида сармоядор сифатидаги фаолияти махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Улар қимматли қоғозларни ҳам биржа, ҳам биржадан ташқари бозорларда харид қилишлари мумкин. Хорижий сармоядорлар томонидан стратегик тармоқлар корхоналари акцияларининг кўп ёки камроқ йирик пакетларининг сотиб олиниши ҳақидаги масала мажбурий тарзда Ўзбекистон ҳукумати билан келишилади. Инвестиция муассасалари – бу уларнинг асосий фаолият тури қимматли қоғозлар билан операциялар қилишдан иборат бўлган хўжалик юритувчи субъектлардир. Инвестиция муассасалари – бу қимматли қоғозлар бозорининг энг фаол профессионал иштирокчиларидир. Улар сафига инвестиция воситачилари, инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция фондлари, инвестиция компаниялари, бошқарувчи компаниялар, депозитарийлар, ҳисобкитобклиринг палаталари, қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини сақловчилар, акцияларнинг номинал эгалари киради. Инвестиция муассасалари сифатида юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин. XULOSA Birinchidan, jahon amaliyoti talablariga muvofiq O'zbekiston moliya bozori faoliyatini tartibga solish, nazorat qilish va barqaror rivojlanishini ta'minlash, shuningdek, moliyaviy xizmatlar bozori ishtirokchilari va investorlarining huquqlarini himoya qilishning qonunchilik asoslarini yanada takomillashtirish hamda jahon standartlari talablariga muvofiq moliya bozorini yanada erkinlashtirish, uning barqarorligi va kapitallashuv darajasini oshirish. • Ikkinchidan, mamlakatdagi korporativ tuzilmalarning qimmatli qog'ozlar savdosini ikkilamchi bozorlarga olib chiqish va uni erkin joylashtirishni kuchaytirish. Bu borada eng avvalo mamlakatimizda qimmatli qog'ozlar ikkilamchi bozorini faollashtirish. • Uchinchidan, mamlakatimiz moliya bozorida real iqtisodiyot yoki moliya bozoridagi bazis aktivlar muomalasi doirasida hosila moliyaviy vositalar bilan operatsiyalarni amalga oshirish. Bunda hosila moliyaviy vositalar bilan spekulyativ amaliyotlarni cheklash mexanizmlarini joriy etish. Hamda moliya bozoridagi likvidlilikni tartibga solish maqsadida REPO, SVOP operatsiyalarini yanada rivojlantirish. • To'rtinchidan, mamlakatimizdagi tijorat banklari tomonidan qimmatli qog'ozlarni muomalaga chiqarish bilan bog'liq bo'lgan jarayonlarni yanada soddalashtirish va ularning emitentlar hamda investorlar uchun jozibadorligini oshirish, banklarning uzoq muddatli resurslarini ko'paytirish borasida bank depozitlari, depozit sertifikatlari va korporativ obligatsiyalarining yangi turlarini yanada takomillashtirish. Yakuniy xulosa o'rnida shularni ta'kidlash mumkinki, hozirgi kunda jahon iqtisodiyotining muhim ajralmas qismi hisoblangan qimmatli qog'ozlar bozorini chuqur o'rganish, ularni tashkil qilish va bu bozorlarda kapital jalb qilishni samarali yo'lga qo'yish yakunda mamlakat iqtisodiyotining jadal sur'atlarda o'sishini ta'minlaydi Download 208 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling