Кимматли когозлар бозори


Қимматли қоғозлар билан савдо қилиш технологияларини тасвирлаш


Download 194 Kb.
bet7/13
Sana22.12.2022
Hajmi194 Kb.
#1041628
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Кимматли когозлар бозори

Қимматли қоғозлар билан савдо қилиш технологияларини тасвирлаш фонд бойликлари олди-сотдисини амалга оширишда савдо-сотиқнинг турли хилдаги технологаялари қўлланиши мумкин. Одатда, технологияни танлаш фонд бозорининг у ёки бу сегментида қимматли қоғозлар билан бажариладиган операцияларнинг тезкорлигига боғлиқ. Бир мамлакатнинг ўзида турли биржаларда ва ҳатто бир биржанинг ўзидаги турли савдо майдончаларида ҳар хил турдаги технологиялардан фойдаланилиши мумкин. Бу технологияларнинг ривожланиши ва аста-секин мураккаблашиб бориши қимматли қоғозлар бўйича биржа ва биржадан ташқари айланманинг ўсиши тамойили ҳамда уларга савдоларнинг биржа ва биржадан ташқари тизимлари орқали хизмат кўрсатишни жадаллаштиришнинг ўсиб бораётган талаблари билан шартланади, Уларнинг энг кўп учраб турадиган турларини кўриб чиқамиз.

Тартибсиз савдо-сотиқ (бозор) - қимматли қоғозлар билан битимлар тузишнинг ҳеч қандай муайян қоидаларисиз ҳамда қимматли қоғозлар ва иштирокчиларга қўииладиган талабларсиз эркин савдо сотишдир. Савдо-сотиқнинг бундай тури МДҲ мамлакатлари ва Ўзбекистонда фонд бозори ривожланишининг дастлабки босқичида ўз ўрнига эга бўлди.
Оддий кимошди савдоси. Савдолар олиб боришнинг бу усулида фақат харидорлар мусобақалашади. Сотувчилар тўғридан-тўғри рақобатлашишмайди. Савдолар бошланишидан олдин харид қилиш ва сотиш учун буюртмалар йиғилади ҳамда буюртмалар рўйхати (котировка варағи) тузилади. Савдолар таклифлар рўйхатининг очиқча кетма-кетлик билан эълон қилиниши орқали амалга оширилади. Ҳар бир аниқ таклиф бўйича янги нархларнинг белгиланиши йўли билан харидорларнииг бахслашуви очиқ кечади. Бошланғич нархни одатда сотувчи белгилайди, Сўнгги нарх – бу харидорлар томонидан даъвогарлар рақобатлаша олмайдиган даражадаги очиқча таклиф этилган баҳодир. Оддий кимошди савдоси собиқ Иттифоқнинг барча биржаларида қимматли қоғозлар билан савдо қилишнинг энг кенг тарқалган усули эди. 1991 йилдан бошлаб у Ўзбекистонда ҳам савдо-сотиқнинг оммабоп усулига айланди. Ҳозирги вақтгача бу усул "Тошкент" РФБда компьютер тизимидан фойдаланилган ҳолда қўлланилади. Савдоларни ўтказишнинг бундай усули унинг барча иштирокчилари учун аниқ ва тушунарлидир.

Download 194 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling