Кимматли когозлар бозори


Download 194 Kb.
bet9/13
Sana22.12.2022
Hajmi194 Kb.
#1041628
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Кимматли когозлар бозори

Узлуксиз кимошди савдоси. Савдоларни юритишнинг бундай усули савдо-сотиқнинг катта ҳажмига эга бўлган Европа фонд биржаларида қўлланилади. Бундай бозорлар харид қилиш учун буюртмалар ва сотиш ҳақидаги таклифларнинг узлуксиз оқимига эга бўлиб, бу буюртма ва таклифлар рўйхатга олиш ваколатига эга бўлган, сотувчилар ҳамда харидорлар топшириқларини ўзаро муносабатга келтирувчи шахслар томонидан рўйхатга олинади (масалан, Нью-Йорк фонд биржасида бу "мутахассислар"). Янгитдан келиб тушган буюртмалар илгари рўйхатга олинганлари билан солиштирилади, агар улар мос келса, у ҳолда келиб тушиш кетма-кетлиги бўйича қаноатлантирилади. Борди-ю улар бир вақтда келиб тушган бўлса, сумма жиҳатдан катта бўлган топшириқлар бажарилади. Агар келиб тушган топшириқни бажариш мумкин бўлмаса, у ҳолда топшириқни берган шахс ё нарх шартларини ўзгартиради ва бошқатдан уни бажариш учун тақдим этади, ёки уни бажарилмаган топшириқ сифатида рўйхатга олади ҳамда ушбу топшириқни бажарилмаган топшириқлар навбатига киритади. Бозорнинг ишлаш механизми шу йўсинда йўлга қўйилганки, қимматли қоғозлар харидори нарх шартларини ўзгартирган ҳолда янада юқори нархлар томонга, сотувчи эса – битимнинг нарх шартлари иккала томонни ҳам қаноатлантирадиган даражага келгунга қадар янада паст нархлар томонга қараб ҳаракат қилади. Узлуксиз кимошди савдоси фақат қимматли қоғозларнинг катта (ҳеч бўлмаганда бир кунда 10000 лотдан ортиқ) ҳажмига эга бўлинганда ўтказилиши мумкин.
Дилерлик бозорлари. Мазкур бозорларда сотувчилар таклифлар нархлари ва қимматли қоғозларни харид қилиш жойларига кириш тартиби ҳақида очиқча эълон қилишади. Нарх таклифлари ва сармоялашнинг бошқа шартларига рози бўлган харидорлар ўз мақсадларини биддиришади ҳамда қимматли қоғозларни сотиб олишади. Сотувчилар ўзи эълон қилган нархлар бўйича исталган шахс билан битим тузиш мажбуриятига эга.
Дилерлик бозорлари қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
а) қимматли қоғозларнинг бирламчи жойлаштирилиши чоғида;
б) тендер таклифлари вақтида (йирик сармоядорнинг қимматли
қоғозларни, масалан, эмитент устидан назоратни қўлга киритиш ёки бошқа кўламли молия операциясини амалга ошириш мақсадида акцияларни ўртача бозор нархидан юқори нархларда харид қилиш ҳақида очиқча таклифи чоғида).
Дилерлик бозорларини шу тариқа қуйидаги бозорларга ажратиш мумкин:

  • локаллаштирилган бозор – масалан, нақд пулга сотишнинг
    бир неча локал жойларининг тайинланиши;

  • тақсимланган бозор – сармоядорлар, қимматли қоғозлар тоифалари, тўлов шакллари бўйича бозор жойларидан тақсимлаш тармоғини барпо этиш;

  • узайтирилган бозор – тижорат ёки жамғарма банкининг филиал тармоғида қимматли қоғозлар ҳар хил турларининг доимий таклифи барпо этилган вақтда. Мижозлар ушбу тармоққа бошқа хизматлар юзасидан – кредитлаш, ҳисоб-китоблар бўйича мурожаат этишади, бироқ уларнинг бир қисми, кўпроқ таваккалчилик билан, қимматли қоғозларни ҳам сотиб олишади.

Қимматли қоғозлар билан савдо қилиш технологияларининг барча турларини иккита катта гуруҳга бирлаштириш мумкин: кимошди савдоси бўйича савдо-сотиқ, бунга оддий кимошди савдоси, голландча кимошди савдоси ва қўшалоқ кимошди савдоси киради, ҳамда қимматли қоғозлар билан тартибсиз савдо қилишни ва дилерлик бозорини ўз ичига олган кимошди савдоси бўлмаган бозорлар.
4. Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари
Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари, булар эмитентлар, сармоядорлар, инвестиция муассасалари, шунингдек, уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари), давлат томонидан вакил этилган қимматли қоғозлар бозори фаолиятини назорат қилиш идоралари. Фонд бозорининг барча иштирокчиларини профессионал, нопрофессионал ҳамда давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш идораларига бўлиш мумкин.

Download 194 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling