Kimyoviy birikmalar turlari va ularning formulalari, mol. Моддаларнинг хоссалари
Download 86.12 Kb.
|
Ma\'ruza - 2.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Моддаларнинг агрегат ҳолатлари
- КИМЁВИЙ РЕАКЦИЯЛАР ВА ТЕНГЛАМАЛАР Физикавий ва кимёвий ҳодисалар. Вақт ўтиши билан моддаларда содир бўладиган ҳар қандай ўзгаришларга ҳодисалар
- Физикавий ҳодисаларга мисоллар
Модданинг физикавий хоссалари
Модданинг бошқа моддаларга айланиш қобилиятини ҳисобга олмасдан унинг индивидуаллигини аниқлайдиган белгиларига - физикавий хосса дейилади. Модданинг физикавий хоссаларини физика ўрганади. Кимёгарларни эса айни моддани билишда ёрдам берадиган физикавий хоссаларигина қизиқтиради, буларга қуйидагилар киради:қайнаш температураси, суюқланиш температураси, агрегат ҳолати, зичлиги, сувда ва бошқа эритувчиларда эрувчанлиги, ранги, ҳиди,синдириш кўрсаткичи (суюқликлар учун), турли электромагнит тўлқинларида нурланиш ва ютиш спектрлари ва бошқалар. Моддаларнинг агрегат ҳолатлари Моддалар қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатларида мавжуд бўладилар. Буларга модданинг агрегат ҳолатлари дейилади. Қаттиқ ва суюқ ҳолатларга модданинг конденсирланган ҳолатлари ҳам дейилади. Умумий ҳолда модданинг агрегат ҳолати температура ва босим билан аниқланади. Масалан: сув – 00С (2730К) дан паст ва 1 атм (101325 Па) босимда қаттиқ модлда, 1000 С дан юқори температурада – газ, 0 – 1000С температура оралиғида суюқ. Одатда модданинг агрегат ҳолатини тасвирлашда стандарт шароит: t=250C (2980K), P=1атм (101325 Па) кўзда тутилади. Юқори температурада газсимон ҳолат барқарор, қуйи (паст) температурада аксинча ҳамма моддалар конденсирланган ҳолатда бўлади. Босимнинг кўтарилиши модданинг конденсирлаган ҳолатга ўтишига имкон беради. КИМЁВИЙ РЕАКЦИЯЛАР ВА ТЕНГЛАМАЛАР Физикавий ва кимёвий ҳодисалар. Вақт ўтиши билан моддаларда содир бўладиган ҳар қандай ўзгаришларга ҳодисалар дейилади. Бир модданинг бошқа бир моддага айланиши натижасида, дастлабки моддалар таркиби, тузилиши ва хоссалари билан фарқ қиладиган ҳодисалар кимёвий ҳодисалар дейилади ёки кимёвий реакциялар дейилади. Кимёвий ҳодисаларга мисоллар: оксидланиш ёниш чириш занглаш ачиш изомерланиш Кимёвий реакцияларга киришадиган моддаларга, даслабки моддалар ёки реагентлар дейилади. Реакция натижасида ҳосил бўладиган моддаларга, реакция маҳсулотлари дейилади. Ктмёвий реакцияларда дастлабки моддаларнинг молеклалари бузиладилар, а атомлар қайтагруппаланиб янги модда молекулалари - реакция маҳсулотларини ҳосил қиладилар. Кимёвий реакцияларда атомлар ё умуман ўзгармайдилар ёки электронни бириктириш ё бериши натижасида ташқи электрон қаватга таъллуқли жуда кичик ўзгариш бўлиши мумкин. Шакллари, ўлчамлари, агрегат ҳолати, модданинг фазодаги ҳолати ёки ядро таркибининг ўзгариши ҳисобига янги модданинг ҳосил бўлиши билан содир бўладиган ҳодисаларга физикавий ҳодисалар дейилади. Физикавий ҳодисаларга мисоллар: қиздириш – совутиш буғланиш – конденсацияланиш суюқланиш – кристалланиш майдаланиш ядро реакциялари электр токи механик ҳаракат. Кимёвий ҳодисалар ҳамма вақт физикавий ҳодисалар билан кузатилади (иссиқликнинг чиқиши, ёруғлик, электр токининг вужудга келиши). Физикавий ҳодисаларнинг кимёвий ҳодисалар билан кузатилиши жуда камдан-кам. Download 86.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling