Kimyoviy birikmalar turlari va ularning formulalari, mol. Моддаларнинг хоссалари
Download 86.12 Kb.
|
Ma\'ruza - 2.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимёвий реакцияларнинг юзага келиши ва бориш шароитлари
Кимёвий реакцияларнинг белгилари.
Берилган ҳодисанинг ҳақиқатан ҳам кимёвий (кимёвий реакция) эканлигини қуйидаги характерли белгилари бўйича фикр юргизилади: чўкма ҳосил бўлиши Bacl2 = H2SO4 = BaSO4 +2Hcl Оқ чўкма
ранг ўзгариши Fecl + 3KSCN=3Kcl+Fe(SCN)3 сариқ рангсиз қизил газ ажралиб чиқиши NaHCO3+Hcl=Nacl+CO2+H2O Газ ҳид ҳосил бўлиши NH4NO3+NaOH=NaNO3+NH4OH NH3+H2O (аммиак ҳиди) иссиқлик ажралиб чиқиши H2SO4+2KOH=K2SO4+2H2O+Q иссиқлик иссиқлик ва ёруғлик чиқиши CH4+2O2=CO2+ 2H2O+Q+hv ёруғлик Кимёвий реакцияларнинг юзага келиши ва бориш шароитлари Ҳамма ҳолларда кимёвий реакцияларнинг юзага келиши учун зарур: реакцияга киришувчи моддалар орасида тинимсиз контактнинг мавжудлиги; уларнинг тўқнишишлари учун катта юза. Бунга моддаларни майдалаш ва аралаштириш билан эришилади. Моддаларнинг энг катта майдаланиш даражасига (молекулалар ва ионларгача) уларни эритиш натижасида эришилади. Шунинг учун сувли эритмалада реакциялар осон боради. Шунинг учун сувли эритмаларда реакциялар осон боради. Кўпчилик ҳолларда реакциани бошланиши учун юқорида кўрсатилган шароитлар билан бирга яна талаб қилинади: реакция бошланишини тезлатиш учун маълум энергия берилади (қиздириш, рентген ва ультрабинафша нурлар билан нурлантириш, қуёш нури); атмосфера босимидан катта босим (газлар орасидаги реакцияларда) катализаторнинг мавжудлиги. Реакциянинг бориши учун зарур: реакция зонасига реагентларнинг доимий киритилиб турилиши; таъсирлашаётган моддаларнинг молекулалари орасида янги бирикиш актларини юзага келтиришни таъминловчи шароитларни доимий сақлаш. Айрим ҳолларда моддаларнинг бирикишларини таъминловчи шароитлари реакциянинг ўзи натижасида юзага келади. Шундай реакйиялар бошлангандан кейин ўз-ўзича давом этади. Масалан, ёниш реакциясининг бошланиши учун моддани маълум бир температурагача қиздириш зарур, бу температурага чақнаш температураси дейилади. Ундан кейин ёниш реакцияси ўз-ўзидан боради, чунки ажралиб чиқаётган энергия янги бирикиш актлдарини тезлатиш учун етарли, ёнишда юзага келадиган ҳаво муҳити оқимини кўчиши туфайли ёниш зонасига О2 доимий келишини таъминлайди. Реакцияни тўхтатиш учун уни юзага келтирадиган бирорти шароитни узиш ёки таъсирлашиш зонасига кирадиган бирорта реагентлари чеклаш кифоя. Масалан, ёнишни тўхтатиш учун О2 келишини чеклаш (ёнаётган предмет одаял билан ёпилади, ёки кўпикдан қобиқ ҳосил қилинади) ёки ёнаётган предмет температурасини чақнаш температурасидан пастга туширилади (сув қуйилади). Download 86.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling