Kimyoviy birikmalar turlari va ularning formulalari, mol. Моддаларнинг хоссалари
Download 86.12 Kb.
|
Ma\'ruza - 2.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимёвий реакцияларнинг тенгламалари маҳсулот унуми
Кимёвий реакциянинг типлари
Чексиз сондаги кимёвий реакцияларни ориектирлаш осон бўлишлари учун уларни турли белгилари бўйича классификацияланади (синфлага бўлинади). Дастлабки моддалар ва реакция маҳсулотлари сони ва таркиби бўйича ҳамма реакциялар брикиш, ажралиш, ўрин олиш ва алмашиниш реакцияларига бўлинадилар.
Қайтарлик белгиси бўйича ҳамма реакциялар қайтар ва қайтмас реакцияларга бўлинади.
Кўпчилик кимёвий реакциялар қайтар бўлади. Иссиқлик эффектлари бўйича ҳамма реакциялар экзотермик ва экдотермик реакцияларга бўлинадилар.
Кўпчилик бирикиш реакциялари экзотермик бўлса, кўпчилик ажралиш реакциялаи эндотермик бўлади. Таъсирлашаётган моддалардаги элементларнинг оксидланиш даражаларининг ўзгариши бўйича ҳамма реакциялар бўлинадилар: оксидланиш даражаларининг ўзгаришисиз борадиган реакциялар ва оксидланиш даражаларининг ўзгариши билан борадиган реакциялар (оксидланиш – қайтарилиш реакциялари).
Таъсирлашаётган моддаларнинг агрегат ҳолатлари бўйича ҳамма реакциялар гомоген ва гетороген реакцияларга бўлинадилар.
Катализатор иштирок этиши бўйича ҳамма реакциялар каталитик ва катализаторсиз реакцияларга бўлинадилар.
Ҳар бир кимёвий реакцияни бир неча белгилари бўйича тавсифлаш мумкин. Масалан, қуйидаги реакция: t С(қ)+О2(г) = СО2(г)+393,5 кДж Бу реакция: Бирикиш Экзотермик Гегероген Катализаторсиз Оксидланиш-қайтарилиш. Кимёвий реакцияларнинг тенгламалари маҳсулот унуми Кимёвий тенглама – кимёвий реакцияни, реакцияга киришадиган моддаларнинг формулалари ёрдамида ёзиш. Кимёвий реакциялани реакция схемаси ёрдамида ёки кимёвий тенгламалар билан ифодаланади. Тенгламанинг чап томонига дастлабки моддаларнинг формулалари, ўнг томонига реакция маҳсулотлари ёзилади. Кимёвий тенгламалар массаларининг сақланиш қонунуи асосида тузилади. Шунинг учун Тенгламанинг чап ва ўнг томонидаги ҳар бир кимёвий элементларнинг атомлари сони тенг бўлиши керак. Бунинг учун моддаларнинг формулалари олдига сонлардан коэффицентлар қўйилади. Масалан: 2Н2+О2=2Н2О стехиометрик коэффицентлар Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларининг тенгламалари бундан ташқари электр зарядларининг сақланиш қонунини ҳам қониқтириши лозим, унга мувофиқ, айни реакцияда қайтарувчи берган электронлар сони билан оксидловчилар бириктириб олган электронлар сони тенг бўлиши лозим. Шунинг учун оксидланиш-қайтарилиш реакцияларининг тенгламаларида коэффицентлар массаларнинг сақлаш қонуни ва зарядларнинг сақланиш қонунлари асосида тенгланади. Эсда тутинг: Реакцияга аниқ бутун сондаги атомлар ва молекулалар киришади ва шунинг учун моддаларнинг формулалари олдига каср сондаги коэффицентлар қўйилади. (термакимёвий тенгламалар бундан мустасно). Тенгламанинг иккала қисмидаги коэффицентларни бир ёки бир неча марта кўпайтириш ёкамайтириш мумкин. 1 коэффицент қўйилмайди. Қатор реакцияларнинг тенгламаларида тенглик (=) белгиси қайтарлик белгиси (⇄ ёки ↔) билан алмаштирилади, бу белги реакцияни бир вақтнинг ўзида иккала қарама-қарши томонга боришини кўрсатади. Органик моддалар реакцияларининг тенгламаларида тенглик белгиси стрелка () билан алмаштирилади, у реакциянинг йўналишини кўрсатади. Бу оргшаник реакцияларнинг тенгламаларида моддаларнинг структура формулаларидан фойдаланганда тенглик белгиси (=) қўш боғ билан янглишмаслик учун ҳам қўйилади. Зарурат бўлганда стрелка ёки тенглик белгиси устига реакциянинг бориш шароити кўрсатилади (t, P, kot), чунки кўпчилик реакцияларнинг йўналишлари ва натижалари ана шу шароитларга боғлиқ бўлади. Газсимон ва кам эрийдиган маҳсулотнинг ҳосил бўлиши модда формуласининг ўнг томонда юқорига ёки пастга йўналган стрелкалар билан белгилананади. Қайтар реакцияларнинг тенгламаларини чапдан ўнгга ва ўнгдан чапга ҳам ўқиш мумкин. Қайтмас реакцияларнинг тенгламалари эса фақат чапдан – ўнгга қараб, чунки Кимёвий тенгламадаги тенглик белгиси, реакциянинг йўналишини эмас балки фақат массаларнинг сақланиш қонунини бажаришни кўрсатади. Масалан: Hcl+NaOH=Nacl+H2O аммо Nacl+H2O = NaOH+ Hcl
Download 86.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling