Бунда қуйидагилар мўлжалланади, яъни
дастлабки моддалар абсолют тоза ҳолда олинган ва реакция натижасида абсолют тоза маҳсулотлар ҳосил бўлади;
реакция стехиометрик боради, яъни қўшимча реакциялар ва маҳсулотларнинг йўқолиши бўлмайди.
Амалда ҳамма кимёвий реакциялар дастлабки моддаларда мавжуд бўлган аралашмалар ҳисобига қўшимча жараёнлар билан содир бўлади.
Бундан ташқари ускуналар ва технологик жараёнларнинг мукаммал эмаслиги натижасида моддаларнинг йўқолиши муқаррар. Шунинг учун амалда реакция маҳсулотлари миқдори ҳамма тенгламалар бўйича ҳисобланганидан кам бўлади. Шу билан бирга махсулот унуми деган катталик киритилган.
Маҳсулот унуми – амалда олинган маҳсулот масса, миқдор ёки ҳажмда, реакция тенгламаси бўйича ҳисобланган (назарий мумкин бўлган) масса, миқдор ёки ҳажмнинг қандай қисмини ташкил қилишини кўрсатадиган катталикка айтилад. Маҳсулот унуми одатда бирнинг унуми ёки % ифодаланади.
|
ν(амал)
ή=
ν(Ha3)
v(амал)
ή=
v(Ha3)
m(амал)
ή=
m(Ha3)
(фақат газлар учун)
Айрим ҳолларда маҳсулот унуми ўрнигша унинг йўқолиши (w(йўқ)) кўрсатилади, унда
ή=100%- w%(йўқ)
ή = 1-w(йўқ)
ёки
Масалан, агар N2+3H2 2NH3 реакцияда маҳсулот унуми 0,75 (75%) тенг бўлса, бу реакция жараёнида 0,25 (25%) аммиак йўқолишини ва амалда 1моль N2 ва 3 моль Н2 дан:
ν(амал) = ή*ν(На3)0,75*2=1,5мол NH3 ёки
m(амал) = ή*m(На3)0,75*34=25,5 r NH3 ёки
ν(амал) = ή*ν(На3)0,75*22.4=16,8 л NH3
олинишини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |