Кириш битирув иши мавзусининг долзарблиги ва асосланиши


-§. Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


Download 395.5 Kb.
bet11/18
Sana17.01.2023
Hajmi395.5 Kb.
#1097270
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
meyoriy hujjat

3-§. Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
24. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларидан, давлат органларидан, давлат ва нодавлат ташкилотлардан сўраш ва олиш;
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалаларида давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;
туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга топшириқ ва кўрсатмалар бериш;
туманлар (шаҳарлар) бўлимларида аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида таклифлар тайёрлаш;
ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалар ҳамда хўжалик бирлашмаларининг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш.
Ҳудудий бошқармалар ўз ваколатлари доирасида ўзларига юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
25. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари:
ўзларига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
ўз фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
Вазирликка, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш, муаммоларни ҳал қилиш учун дастурларни, ҳаракат режаларини, «йўл хариталари»ни ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
4-§. Туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
26. Туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлардан ўзига юкланган вазифаларни сифатли бажариш учун зарур бўлган ахборот материалларини олиш;
ўз фаолиятига оид масалаларда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш;
ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг, шунингдек, илмий ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш.
Туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ўз ваколатлари доирасида ўзларига юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
27. Туманлар (шаҳарлар) бўлимлари:
ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
ўз фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;
ҳудудий бошқармалар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиш сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
ҳудудларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида туманлар (шаҳарлар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш;
ўз фаолиятини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг туманларда (шаҳарларда) самарали амалга оширилиши;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши ҳамда уларга риоя этилиши учун жавоб беради.

Download 395.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling