Кириш боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари


Иқтисодий хавсизликни таъминлашда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш


Download 1.47 Mb.
bet16/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.47 Mb.
#1830962
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
Fiskal siyosatning mohiyati, maqsadlari, vositalari. Barqarorlashtirish siyosati

3.3. Иқтисодий хавсизликни таъминлашда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш

Давлатнинг ички ва ташқи иқтисодий фаолиятида Бутунжахон савдо ташкилоти аъзоси сифатида божхона органларида ягона автоматлаштирилган ахборот тизими хамда ташқи савдо статистикасини ривожлантириш лозим.


Божхона иши сохасида ахборот-техник сиёсатнинг мақсади ягона ахборот-тахлилий тузилмани яратиш, божхона органлари тизимида техника инфратузилмаси, божхона органлари олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш хамда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш41.
Божхона органларини ахборотлаштиришнинг бош мақсади - ахборотлаштирилган тизимни юқори кўрсаткичлар ва божхона тўловлари йиғимини маъмурий даражага кўтариш ва сифатини яхшилаш, божхона расмийлаштирувини соддалаштириш, технология ва ахборот ресурсларидан кенг фойдаланилган холда махсус божхона ва ташқи савдо статистикасини шакллантириш.
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча субъектларида ишончли ва эркин кириш база маълумотларини Давлатнинг худудий ва регионал даражада фойдаланиш тизими билан таъминлаш.
Иқтисодий тахлил натижаларидан божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштиришда фойдаланиш



Божхона туловларини ундирилиш тартибини такомиллаштириш



Иктисодий тахлил натижаларидан божхона органлари фаолиятида фойдаланиш





Товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан утказиш механизмини такомиллаштириш





Божхона туловларига тортиладиган товарларнинг божхона кийматини хисоблаш усулларидан фойдаланишни соддалаштириш







Хар хил божхона режимларида товарларга нисбатан кулланиладиган иктисодий сиёсат чораларини такомиллаштириш



Контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишини камайтириш буйича чора-тадбирлар ишлаб чикиш

Манба: http: // www. customs.uz. http: // www. cenrasia.ru/news.


Бошқарув тизимида жойларда божхона расмийлаштирувида маълумотларни узатиш, кўп тармоқларга бўлинган ташқи ва ички бозорларида божхона органлари томонидан оператив равишда бюджетга тушадиган тушумларни яхшилаш.


Божхона қоидаларининг бузилиши ва контрабандага қарши курашда божхона органлари фаолиятини самарали тахлил қилиб, божхона расмийлаштирувини вақтинча қисқартириш, юкларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда божхона тизимида ягона автоматлаштирилган тизимни кенг жорий этиш лозим. Қўлда тўлдириладиган хар хил хужжатларни камайтириш, божхона расмийлаштирувини қисқартириш, Ўзбекистон чегараси орқали харакатланаётган товарлар назоратини таъминлаш, келажакда Ўзбекистонга савдо-сотиқни ташкил этишда хамкор давлатлар билан автоматлаштирилган ахборот алмашиш системасини яратиш, халқаро электрон алмашув тизимига боғланиш лозим. 42
Бу тизим:
- импорт товарлардаги божхона тўловларини ўз вақтида тўлиқ ва хаққоний ундиришга;
- Ўзбекистон Республикаси импорт товарларга эхтиёжини ва экспорт имкониятларига бахо беришда, Ташқи савдода жахон нархларига яқинлигини таъминлаш;
- божхона тўловларини тўлиқ ва ўз вақтида олиш;
- товарларни экспорт қилиш натижасида келиб тушадиган валюта тушумлари хажми ва муддатларини хамда импорт қилинган товарлар учун амалга оширилган тўловлар асосланганлигини назорат қилиш;
-хар бир минтақанинг мамлакат экспорт салохиятида тутган ўрни бўйича аниқ маълумотларга эга бўлиш;
- экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш жараёнида турли хуқуқбузарликларни аниқлаш;
-божхона хақидаги қонун бузилишлари ва қонунбузувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш;
-Ўзбекистон Республикаси худуди бўйлаб ташилаётган товарларнинг етказиб берилишини назорат қилиш ишларини ташкил этиш;
-қурол-яроғ, наркотиклар, қадимий ахамиятга эга бўлган буюм в санъат асарлари, стратегик материаллар контрабандасига қарши курашиш усул ва услубиятларини такомиллаштириш;
-божхона назоратини амалга оширишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида божхона органларини тезкор маълумотлар билан таъминлаш;
-давлат бошқарув органларини мамлакат ташқи савдо божхона статистикаси маълумотлари билан тезкор таъминлаш;
- давлат бюджетига ўтказиладиган божхона тўловлари бўйича тезкор прогноз ишларини амалга ошириш.
- йўқолган товар ва транспорт воситалари бўйича тезкор маълумотлар олиш ва уларни қидириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Юқорида қайд этиб ўтилган ишларни бажариш учун божхона органларининг уч босқичли маълумотлар базасини (божхона пости-худудий бошқарма-ДБҚ Марказий аппарати) ва божхона постлари хамда худудий бошқармалар ўртасида тўғридан-тўғри модем алоқаси ташкил этишни, шу жумладан махсус тезкор алоқа ўрнатишни талаб этади. Ушбу мақсадларда хукумат ва шахарлараро идоравий телефон ва факсимил қурилмаларини, шахарлараро шифрли алоқа воситаларини, махсус стационар ва кўчиб юрувчи радиотелефон алоқа воситаларини сотиб олиш, ўрнатиш ва монтаж қилиш талаб этилади. 43

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling