Кириш боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари
Гиёхвандлик воситаларини ноқонуний айланиши бўйича маълумот
Download 1.47 Mb.
|
Fiskal siyosatning mohiyati, maqsadlari, vositalari. Barqarorlashtirish siyosati
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психотроп моддаларнинг ноконуний айланишини олдини олиш буйича маълумот
- II-боб бўйича қисқача хулоса
- III- боб. Ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлашда божхона оргналари фаолиятини такомиллаштириш
Гиёхвандлик воситаларини ноқонуний айланиши бўйича маълумот
Манба: http: // www. customs.uz. http: // www. cenrasia.ru/news. божхона органлари томонидан гиёхвандлик воситалари, курол ярог ва ук дори контрабанда холатларига Қарши мунтазам равишда, халкаро хамкорлар билан Қарши кураш олиб бормокдалар. Бу фаолият оркали мамлакатимиз миллий хавфсизлигини таъминлаш каби асосий вазифаларни бажариб келмокдалар. Психотроп моддаларнинг ноконуний айланишини олдини олиш буйича маълумот
Манба: http: // www. customs.uz. http: // www. cenrasia.ru/news. Психотроп моддаларнинг 2012 йил ва 2013 йилларда аникланган холатлар вилоятлар кесимида аникланган. 2009 йилда жами республика буйича 42 та холат аникланган, 12065 та таблетка, 8062та ампула ушлаб колинган. Хоразм вилоятида 10 та холат аниқланган. 2012 йилда 87та холат аникланган. Ундан 57 холат Бухорода аникланган. Жами 426860та таблетка ва 57та ампула ушлаб колинган. Бу холатлар оркали божхона органлари канча-канча одамларни соглигини, тинчлигини саклаб колмокдалар. Ўзбекистон божхонаси олдига куйилган вазифаларнинг мухимлигини Президент 2004 йили Тошкентда Жахон божхона ташкилоти хомийлигида бўлиб утган божхона хизматлари рахбарларининг халкаро конференцияси иштирокчиларига мурожаатида таъкидлади. И.Каримовнинг табригида шундай дейилади: «Ўзбекистон Республикаси вакиллари мазкур анжуманда иштирок этаетган бошка мамлакатлар каби наркотик моддаларнинг ноконуний айланиши ва таркатилишига қарши кураш муаммоларига алохида ахамият бериб келмокда. Тобора купрок худуд ва давлатларни камраб олаетган бу мудхиш жиноятчиликнинг авж олиши ана шу иллатга қарши курашда жахон хамжамиятининг саъй-харакатларини зудлик билан жипслаштиришни такозо этмокда. Наркобизнесга қарши курашда гоят кескин чоралар тарафдори булмиш Ўзбекистон бу борада зарур булган хамма ишни килиб келди ва бундан буен хам бу йулда катъий туради. Ушбу вазифани амалга оширишда божхона органлари энг фаол роль уйнашлари лозим. Хозирги замон учун гоят долзарб мавзудаги конференцияни утказишда Ўзбекистонга ишонч билдирилгани мамлакатимизнинг бу олижаноб ишга кушаетган салмокли хиссасининг Жахон божхона ташкилоти томонидан эътироф этилишидир».34 II-боб бўйича қисқача хулоса Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, унинг иқтисодий манфаатларини химоялаш, контрабандага ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашиш, божхона ишини амалга оширишда фуқаро ва ташкилотларнинг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, наркотик моддалар, қурол-яроғ хамда республиканинг бадиий, тарихий ва археологик ахамиятга эга бўлган бойликларини божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан божхона органлари олдига қўйилган мухим вазифлардан бўлиб хисобланади. Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда Давлат божхона органларини мамлакатимизнинг бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига (БКБ) қарши олиб бораётган ишлари катта аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга божхона тизимини ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва наркотик воситалар, ҳамда психотроп моддаларни ноқонуний муомаласига қарши курашда замонавий техника ва технологиялар асосида божхона назоратини самарасини кучайтириш. Шу сабабли, ушбу диссертацияда ҳозирги даврнинг долзарб масаласига яъни, наркотик воситалар ва психотроп моддаларни ноқонуний муомаласига қарши курашни ахамиятини оширишга багишланган. Ўзбекистон Республикаси наркобизнес ва курол-ярок контрабандаси, экстремизм ва терроризмга қарши халкаро майдонда барча давлатлар билан кенг миқёсда хамкорлик қилиш давр талаби кшриб чиқилмоқда. III- боб. Ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлашда божхона оргналари фаолиятини такомиллаштириш 3.1. ТИФни тартибга солишда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ва уни олдида турган вазифалар Ўзбекистон Республикасининг божхона хақидаги қонун хужжатларига мувофиқ, божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтиши керак. Уни ўтказиш тартиби ва шартлари БК нинг IV “Божхона расмийлаштируви” бўлимида баён қилинган қоидалар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатлари, шу жумладан Давлат божхона қўмитасининг меъёрий хужжатлари билан тартибга солинади. Божхона кодексида “божхона расмийлаштируви” тушунчасига қуйидагича таъриф берилади: товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш мақсадида божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан ўтказиладиган операциялар мажмуи. Бироқ, мазкур тушунча мохиятини аниқлаш учун қуйидаги анча кенг таъриф мақсадга мувофиқ хисобланади: божхона расмийлаштируви – товарларни олиб ўтувчи шахслар ва божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан товарлар ва транспорт воситаларининг муайян божхона режими остида олиб ўтилиши ёки ушбу режим амал қилишининг тугалланиши мақсадида Божхона кодекси билан белгиланган тартибда ва шартларда амалга ошириладиган, ўзаро боғлиқ ташқилий – хуқуқий ва техник тадбирлар тизимидир. Божхона расмийлаштируви товарлар ва транспорт воситаларининг чегара орқали олиб ўтилишининг қонунийлигини белгилаш ва тасдиқлаш имкониятини беради, товарларнинг олиб ўтилиши тартибига риоя қилишга кўмаклашади, ташқи савдо битишувлари қонунийлигини тасдиқлайди хамда бошқа чоралар билан биргаликда божхона назоратини амалга оширишини таъминлайди. 2013 йилда Давлат божхона қўмитаси ва унинг худудий бошқармаларининг асосий эътибори божхона тизимининг хуқуқий-меъёрий базасини такомиллаштириш, фискал вазифаларни бажариш, товарларнинг хақиқий миқдори ва қийматидан келиб чиққан холда божхона тўловларини ундириш, божхона чегарасидан ўтаётган барча юк ва транспорт воситаларини тўлиқ божхона назоратидан ўтказиш, контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашиш, халқаро хуқуқ меъёрлари хамда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш манфаатларидан келиб чиққан холда божхона таомилларини соддалаштиришга қаратилди. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ўз олдиларига қўйилган фискал вазифаларни адо этиб, республикамиз бюджетига 2013 мобайнида 4 триллион 549, 18 миллиард сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилган. 2012 йилда эса бу кўрсатгич 3 триллион 697 миллиард сўмни ташкил этади. 2013 йилда 2012 йилга нисбатан 852 миллиард сўм кўм, яъни божхона тўловларини ундириш 165% га ошганлигини кўриш мумкин. (1-диаграмма)1-диаграмма Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling