Кириш боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари


Божхона органлари фаолияти муаммолари ва хозирги холати


Download 1.47 Mb.
bet9/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.47 Mb.
#1830962
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
Fiskal siyosatning mohiyati, maqsadlari, vositalari. Barqarorlashtirish siyosati

2.1 Божхона органлари фаолияти муаммолари ва хозирги холати
Иқтисодиётнинг хозирги кундаги тараққиёти ва Ўзбекистон Республикасининг жахон иқтисодиётига илдамлик билан интеграциялашуви зарурияти божхона хизматини ислох қилишни талаб этмоқда. Ушбу ислохотларнинг асосий мақсади ташқи савдони тартибга солиш ва мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг энг самарали ва рационал йўлларини топишдан ва уларни амалиётга жорий этишдан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг яқин келажакда Бутунжахон савдо ташкилотига (БЖСТ) аъзо бўлишдир. Ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган асосий масала-ташқи иқтисодий фаолиятни БЖСТ талаб ва меъёрлари асосида тартибга солиш механизмини, миллий иқтисодий манфаатларни хисобга олган холда, босқичма-босқич амалиётга жорий этиш ва божхона орқали тартибга солишнинг хуқуқий базасини такомиллаштиришдан иборат. Божхона орқали тартибга солишнинг хуқуқий, маъмурий, ташкилий-техник тизимини халқаро уйғунлаштириш жараёнига киришиш зарур.
Яқин келажакдаги бош вазифалардан бири - БЖСТ талабларига мос келувчи ва Ўзбекистон бозорида чет эл товарларининг носоғлом рақобати вужудга келишининг олдини олувчи химоя чоралари тизимини, шу жумладан антидемпинг, компенсацион, махсус божларни ва импорт квоталарини татбиқ этиш тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан, четдан келтирилаётган ва мамлакат худудида ишлаб чиқарилаётган акцизли товарлар бўйича солиқнинг бу тури ставкаларини уйғунлаштиришдан иборат.18
Бугунги кунда айрим бўғинлари легитим савдони амалга оширишга халақит бераётган сертификациялаш, умуман сертификациялаш тизими такомиллаштирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган ва аъзо бўлишга интилаётган конвенцияларга мувофиқ экспорт назорати тизимини ишлаб чиқиш ва қурол-яроқ, харбий техника, прекурсорлар, ядро ва бўлинувчи материаллар, икки хил мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган товарлар, ўсимлик ва хайвонот дунёсининг йўқолиб бораётган турлари, интеллектуал мулк объектлари каби махсус товарлар устидан ўрнатилган божхона назорати ишончлилик даражасини оширишга, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишининг олдини олишнинг самарадорилигига эришмоқ лозим.
Божхона орқали тартибга солиш бир вақтнинг ўзида хам давлат манфаатларига хам тадбиркорликни имкон қадар эркинлаштиришга, ортиқча тўсиқларга бархам бериш ва мамлакат товарларининг жахон бозорига чиқишини рағбатлантиришга қаратилмоғи лозим.
Концепцияни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги яна шундан маълум бўладики, божхона хизмати муаммолларини хал қилишда барча давлат институтлари, шу жумладан иқтисодий, ташқи иқтисодий тузилмалар, транспорт ташкилотлари хам иштирок этишлари лозим. Бу хамкорлик ўз навбатида божхона хизмати фаолиятини замонавий талабларга жавоб берадиган даражага кўтариш имконини беради.
Мустақилликнинг 12 йили мобайнида Ўзбекистонда маъмурий буйруқбозликка асосланган нотариф усуллардан ташқи иқтисодий фаолиятнинг божхона тариф усуллари орқали тартибга солишга аста-секинлик билан ўтишни таъминлаш учун барча зарур шароитлар яратилган. Божхона ишини хуқуқий, иқтисодий ва ташкилий тартибга солишнинг асосий тамойиллари аниқланди.
Божхона иши умумқабул қилинган халқаро меъёрлар ва амалиёт билан уйғунлашиш йўналишида ривож топди. Бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг божхона сиёсатидаги ютуқларининг иқтисодий ўзгаришлар ва давлатнинг ташқи иқтисодий фаолияти ислохотларининг зарур элементи сифатида тан олинишини таъминлади. Бу эса мамлакатнинг жахон иқтисодий хамдўстлик давлатлар қаторига киришини таъминлайди.
1992 йилда Ўзбекистон Республикасини БЖБТга қабул қилиниши бунинг исботидир. Мазкур ташкилотга бугунги кунда жахоннинг 161 давлати аъзо. Мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати томонидан Европа хамжамияти қўмитаси билан, Буюк Британия, Франция, Германия, Дания, Бельгия, Испания, АҚШ, Хитой, Малайзия, МДХ га аъзо давлатлар божхона хизматлари билан алоқа ўрнатилди. Республикада божхона хизматининг ривожланишида 1995 йил 10 февралда Алмати шахрида “МДХга аъзо давлатларнинг божхона қонунчилиги асослари” имзоланганлиги мухим босқич бўлди. Давлат ва жамият жиддий ижтимоий-иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган божхона қоидаларини бузиш холатларига, контрабанданинг фавқулодда хавфли кўринишларига қарши курашиш божхона хизматининг асосий вазифаларидан бири деб таъкидланди.
Божхона органларига хуқуқни мухофаза қилиш органи мақомининг берилиши мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини химоя қилиш ишларини юқори даражада фаоллаштиришга йўл очиб берди.
Ўзбекистон Республикаси божхона органлари “ТASIS” дастури лойихалари доирасида БЖБТ ишларида, иқтисодий хамкорлик Ташкилотига (ЭКО) аъзо давлатлар божхона хизматлари рахбарлари йиғилишларида ва бошқа халқаро форумларда фаол эштирок этмоқдалар. Нуфузли халқаро алоқалардан асосий мақсад - Республика божхона хизматини миллий иқтисодиётни тариф ва бошқа усуллар ёрдамида химоя қиладиган самарали механизмга айлантириш. Бу механизм давлатнинг ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланишига, халқаро мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишига хизмат қилиши керак. Мазкур мақсадга эришиш стратегик қадамларини ишлаб чиқишни, жахоннинг ривожланган давлатлари божхона хизмати амалиёти ва халқаро хуқуқий меъёрларини хисобга олган холда Ўзбекистон божхона хизматини ривожлантиришнинг давлат дастурини ишлаб чиқишни қатъий талаб этади.
ДБҚнинг “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” (ЯАТТ) яратиш концепциясига мувофиқ хозирги вақтга келиб ташкилотлараро ташқи савдо операциялари бўйича ягона электрон ахборот тизими ишлаб чиқилди ва амалиётга киритилди, ГАТТнинг ДБҚМарказий аппарати ва худудий бошқармалари божхона постлари базасида пилот лойиха ишланмоқда, автоўтиш жойларини кўрикдан ўтказиш техник воситалари билан босқичма-босқич таъминлаш бошланди.19



Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling