Кириш боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари
Божхона органлари фаолиятида божхона назоратини ташкил этиш йўллари
Download 1.47 Mb.
|
Fiskal siyosatning mohiyati, maqsadlari, vositalari. Barqarorlashtirish siyosati
1.2 Божхона органлари фаолиятида божхона назоратини ташкил этиш йўллари
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 41 моддасига мувофиқ, товарлар ва транспорт воситалари божхона режимига мувофиқ божхона назорати бошланган пайтдан бошлаб у тугагунга қадар божхона назорати остида бўлади. Божхона назорати Ўзбекистон Республикасининг божхона худудига олиб киришда – товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтган пайтдан эътиборан; божхона худудидан товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқишда – божхона декларацияси қабул қилиб олинган пайтдан эътиборан бошланади, товарлар ва транспорт воситаларини эркин муомалага чиқарган пайтда эса якунланади. Бироқ, товарлар ва транспорт воситалари чиқарилишдан қатъий назар, уларга нисбатан божхона назорати, агар Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари ёки ижро этилиши Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари зиммасига юкланган халқаро шартнома бўзилганлиги мавжуд деб хисоблаш учун етарлича асос бўлса, исталган вақтда ўтказилиши мумкин. Мазкур қоида БК нинг 51 – моддасида баён қилинган. Кўрсатиб ўтилган холатда божхона органлари товарлар ва транспорт воситалари мавжудлигини текширишлари, уларни такрорий божхона кўригидан ўтказишлари, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайтадан текширишлари, хужжатларни ва ташқи иқтисодий хамда мазкур товарлар билан бундан кейинги тижорат операцияларига тегишли бўлган бошқа ахборотларни текширишлари зарур. Текшириш декларант, мазкур операцияга бевосита ва билвосита алоқадор бўлган ёки зарур хужжатларга эга бўлган исталган бошқа шахс жойлашган жойда ўтказилиши мумкин. Шуни таъкидлаш мухимки, БКнинг 40-моддаси учинчи хатбошисига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари божхона назоратини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари рухсатисиз чиқиб кетган транспорт воситаларини мажбурий равишда тўхтатиш, денгиз, дарё ва хаво кемаларини мажбурий равишда орқага қайтаришга хақлидир, чет эл кемалари ва бошқа давлатларнинг худудида турган кемалар бундан мустасно. Декларант ва товарлар хамда транспорт воситаларига нисбатан ваколатга эга бўлган бошқа шахслар ёки уларнинг вакиллари товарлар ва транспорт воситаларини куздан кечириш пайтида хозир бўлишга хақлидир. Шу билан бирга, божхона органлари кўрсатиб ўтилган шахсларни куздан кечириш пайтида хозир бўлишларини талаб қилишлари мумкин. Ташувчининг вакили, махсус ваколат бурилган шахси бўлмаган тақдирда, транспорт воситасини бошқарувчи жисмоний шахс божхона мақсадлари учун ваколатли шахс деб хисобланади (БК нинг 44-моддаси, 2-хатбоши). Божхона органи юқорида санаб ўтилган шахслар йўқлигида, қуйидаги холларда товарлар ва транспорт воситаларини куздан кечиришга хақлидир: Кўрсатилган шахслар товарлар ва транспорт воситалари тақдим этилганидан сўнг ўн кун ўтганидан кейин келмаган бўлса; Давлат хавфсизлиги, жамоат тартибига, инсон хаёти ва соғлиғига, атроф табиий мухитга, хайвонот ва ўсимликлар, Ўзбекистон Республикасининг бадиий, тарихий ва археологик бойликлари сақланишига хавф мавжуд бўлганда ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа холатларда; Товарлар халқаро почта жўнатмалари орқали юборилган бўлса; Товарлар ва транспорт воситалари улар жойлаштирилган божхона режимини бузган холда божхона худудида қолдирилган бўлса. Божхона назорати божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан қуйидаги йўллар билан ўтказилади: Божхона мақсадлари учун зарур бўлган хужжатлар ва маълумотларни текшириш; Жисмоний ва мансабдор шахсларни оғзаки сўраб – суриштириш; Божхона кўригидан ўтказиш; Товарлар, транспорт воситалари, бинолар ва бошқа жойларни божхона томонидан идентификациялаш; Товарлар ва транспорт воситаларини хисобга олиш; Хисобга олиш ва хисобот тизимини текшириш; Божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган ёхуд назорат қилиш божхона органлари зиммасига юклатилган фаолият амалга оширилаётган худудлар, бинолар ва бошқа жойларни текшириш; қонун хужжатларида назарда тўтилган бошқа шаклларда (БК нинг 39 – моддаси).9 Божхона назорати ўтказилаётганда инсон, хайвонот ва ўсимликлар хаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган хамда товарлар транспорт воситаларига зиён етказмайдиган техникавий ва бошқа воситалар10 қўлланилиши мумкин. Божхона назоратини ўтказиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланади. Шахсларга ва уларнинг товарлари ва транспорт воситаларига ғайриқонуний зарар етказмаслик божхона назоратини ўтказишнинг умумий қоидаси хисобланади. БК нинг 49-моддасида зарурат бўлганда божхона органлари божхона назоратининг санаб ўтилган барча шаклларидан фойдаланишлари мумкинлиги таъкидланади, бироқ, одатда, улар ушбу шаклларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси божхона органларига юклатилган божхона иши хақидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатлари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига риоя қилиниши таъминланиши учун етарли бўлган шакллардангина фойдаланадилар. Шу билан бирга Божхона кодекси божхона назоратининг муайян шаклларидан озод қилинган аниқ объектларни белгилайди. БК нинг 50 – моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси аъзоларининг шахсий багажи, агар мазкур шахслар хизмат вазифаларини бажариш билан боғлик холда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган бўлсалар, божхона текширувидан озод қилинади. Шунингдек чет эл харбий кемалари, жанговар ва харбий транспорт хаво кемалари, шунингдек ўзи юриб келаётган харбий техникаси божхона текширувидан озод қилинади. Божхона назоратининг муайян шаклларидан озод қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари ва ратификация қилинганидан кейин халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин (БК нинг 50-моддаси). Божхона сохасида иш кўрувчи шахслар божхона органларига рўйхати қонун хужжатларида белгиланадиган, божхона назорати учун зарур хужжатлар ва маълумотларни топширишлари керак. Бундан ташқари БКнинг 43-моддасига мувофиқ божхона назоратини амалга ошириш учун божхона органлари “банклардан, бошқа молия кредит муассаларидан ва хўжалик юритувчи субъектлардан экспорт-импорт операциялари хамда назорат қилиш божхона органлари зиммасига юклатилган фаолиятнинг бошқа турларига доир маълумотларни олишга хақлидир”.11 Божхона назорати учун зарур бўлган хужжатлар шахслар томонидан камида уч йил сақланиши лозим (БК нинг 43-моддаси 3-хатбошиси). Кўрсатиб ўтилган холда божхона органлари товарлар ва транспорт воситалари мавжудлигини текширишга, уларни такрорий божхона кўригидан ўтказишга, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайта текширишга, ташқи иқтисодий фаолият ва мазкур товарлар билан бундан кейинги тижорат операцияларига тегишли бўлган бошқа хужжатлар ва ахборотларни текширишга хақлидир. Текшириш декларант, кўрсатиб ўтилган операцияларга билвосита ёки бевосита алоқадор бўлган ёки зарур хужжатларга эга бўлган шахслар турган жойда ўтказилиши мумкин. Хуқуқни бўзишлар аниқланган тақдирда шахслар қонун хужжатларига мувофиқ жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси божхона органларига божхона назоратини амалга оширишда қуйидаги хуқуқлар берилган: А). Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат гувохномаси асосида божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган шахсларнинг товарлари ва транспорт воситалари, божхона назорати учун зарур бўлган хужжатлари мавжуд бўлиши мумкин бўлган ёхуд назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари зиммасига юкланган фаолият амалга оширилаётган худуд ва биноларга кира олиш хуқуқига эга (БКнинг 52-моддаси); Б). Божхона органлари божхона назоратини ўтказишда ёрдам кўрсатиш учун қонун хужжатларига мувофиқ мутахассислар ва экспертларни жалб этишга хақли (БКнинг 53-моддаси); В). Божхона органлари божхона назорати остида бўлган хужжатлар, товарлар, транспорт воситалари, бинолар ва бошқа жойларни божхона қиёслашидан ўтказишга хақлидир. Бу уларга пломбалар, мухрлар қўйиш, рақамли, махфий ва бошқа маркаларни босиш, намуналар ва нусхалар олиб, товарлар ва транспорт воситаларини таърифлаш, уларнинг чизмаларини тайёрлаш, масштабли тасвирлар, фотосуратлар, иллюстрациялар тайёрлаш, товарларга илова қилинган ва бошқа хужжатлардан хам узга қиёслаш воситаларидан фойдаланиш орқали амалга оширилади. Қиёслаш воситалари фақат божхона органлари томонидан ёки уларнинг рухсати билан узгартирилиши, олиб ташланиши ёки йўқ қилиниши мумкин. Товарлар ва транспорт восталарининг йўқ бўлиб кетиши, уларга қайта тиклаб бўлмайдиган даражада путур етказилиши ёки уларнинг жиддий бўзилиши хавфи туғилган холлар бундан мустасно. Қиёслаш воситалари узгартирилганлиги, олиб ташланганлиги ёки йўқ қилинганлиги тўғрисида божхона органларига дархол хабар қилинади ва айни пайтда бундай хавф мавжуд бўлганлигини исботловчи далиллар тақдим этилади (БКнинг 46-моддаси); Г). Божхона органлари товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтаётган шахсларнинг, божхона брокерлари ёки назорат қилиш божхона органларига юкланган фаолиятни амалга оширувчи бошқа шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини уз ваколатдари доирасида текширишга ёки текширишни тайинлашга хақлидир (БКнинг 48-моддаси). Бундай текширишлар давомида божхона органлари қуйидагиларга хақлидир: Ташқи иқтисодий фаолиятни ва бошқа хўжалик фаолиятини амалга оширишга тегишли бўлган, божхона ишига ва божхона органлари функцияларига алоқадор бўлган хар қандай ахборот (шу жумладан, банк хужжатлари) билан танишиш. Бундай ахборот ва хужжатлар божхона органларига текин тақдим этилади;12 Мансабдор шахслар ва бошқа ходимлардан маълумотномалар, ёзма ва оғзаки тушунтиришлар олиш; Бинони мухрлаш; Белгиланган шаклдаги далолатнома бўйича хужжатларни олиб қўйиш, агар улар божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан белгиланадиган бошқа жойларда текширилиши керак бўлса. Кўрсатиб ўтилган текширишлар унинг молиявий – хўжалик фаолияти текширилаётган шахсга ғайриқонуний зарар етказмаслиги керак, текширишнинг натижалари ушбу шахсга дархол хабар қилинади. Текшириш давомида олинган барча маълумот махфий хисобланади хамда фақат божхона мақсадларида фойдаланилиши мумкин, у ошкор қилинмаслиги, божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан шахсий мақсадларда фойдаланилмаслиги, учинчи шахсларга ва давлат органларига берилмаслиги керак. Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларида назарда тўтилган холлар бундан мустасно. Уларга қарши кўраш Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ваколатларига кирмайдиган жиноят белгилари аниқланган холлар бунинг мисоли бўлиши мумкин. Юқорида Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари шахсни куздан кечириш каби божхона назорати шаклини қўллаш хуқуқига эгалиги қайд этилди. Шуни таъкидлаш зарурки, хуқуқий давлат кўриш шароитларида бундай чора, агар уюшган жиноятчилик, гиёвандлик моддалари, қурол-яроғ ва маданий-тарихий бойликлар контрабандаси аниқланган тақдирда фақат зарургина эмас, балки мажбурий чора хам хисобланади. Шу сабабли, шахсни куздан кечиришни божхона назоратининг мутлақ шакли сифатида батафсилроқ ёритиш зарурияти туғилади. Уни қўллаш БКнинг 45-моддасида тартибга солинган. Шахсни куздан кечириш Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтаётган ёки божхона назорати зонасида ёки халқаро алоқа учун очиқ бўлган аэропортнинг транзит зонасида турган жисмоний шахс ўзида Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси бўзилиши объектлари хисобланган товарларни яширганлиги ва тақдим этмаганлиги учун етарлича асослар бор деб хисобланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси божхона органи ваколатли мансабдор шахснинг қарорига биноан қонун хужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади. Шахсий куздан кечириш ўтказилишидан олдин жисмоний шахсга қабул қилинган қарор эълон қилиниши хамда унга яширилаётган товарларни ихтиёрий бериш таклиф қилиниши керак, айни вақтда унга бундай куздан кечириш ўтказилиши пайтида унинг хуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши зарур. Шахсни куздан кечириш божхона органининг куздан кечирилаётган шахс билан бир жинсдаги мансабдор шахслари томонидан уша жинсдаги икки гувох хозирлигида санитария-гигиена талабларига жавоб берувчи ажратилган хонада ўтказилади. Куздан кечирилаётган шахснинг танасини куздан кечириш фақат тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилиши керак. Шахсни куздан кечириш ўтказилаётган бино яна бир талабга жавоб бериши, унга бошқа жисмоний шахсларнинг киришини, шунингдек куздан кечириш пайтида уларни кузатиш имкониятини истисно қилиши керак. Шахсни куздан кечириш ўтказилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ДБК томонидан белгиланадиган шакл бўйича баённома тўзилади. Уни куздан кечиришни амалга оширган божхона органи мансабдор шахси, куздан кечирилган жисмоний шахс, гувохлар ва агар куздан кечириш давомида куздан кечирилаётганнинг танаси куздан кечирилган бўлса, тиббиёт ходими имзо чекадилар. Унга нисбатан шахсий куздан кечириш ўтказилган жисмоний шахс тўзилаётган баённомада баёнот беришга хақлидир. БКнинг 42-моддасида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегаралари бўйлаб, божхона расмийлаштируви жойларида, божхона органлари жойлашган жойларда, шунингдек қонун хужжатлари билан белгиланган бошқа жойларда божхона назорати зоналари ташқил этилади. Бундай зоналарда ва уларнинг чегаралари доираларида ишлаб чиқариш, тижорат фаолиятини амалга оширишга, шунингдек уларнинг чегаралари орқали транспорт воситалари, товарлар ва шахсларни, шу жумладан бошқа давлат органларининг мансабдор шахсларини олиб ўтишга Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг рухсати билан ва назорати остида йўлга қўйилади, Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларида назарда тўтилган холлар бундан мустасно. Божхона назорати остида бўлган, шу жумладан транзит режимида божхона худуди орқали ўтадиган товарлар ва транспорт воситалари жўнатиш божхона органидан бориш божхона органига товарлар ва транспорт воситаларини ташишга қабул қилиб олиган ташувчининг жавобгарлиги остида ташилиши мумкин. Транзит божхона режимини қўллаш хусусияти рухсат берувчи тусга эгадир. Товарларни мазкур божхона режими остида жойлаштиришга рухсатномани божхона органлари беради. Товарларнинг транзит божхона режими остида ўтишига риоя қилиниши керак бўлган шартлар қуйидагилар хисобланади: Товарлар олиб кирилгандаги кўринишда олиб чиқилиши керак, табиий эскириш бундан мустасно; Улардан бирон бир бошқа мақсадларда, транзитдан ташқари, фойдаланмаслик кафолати; Ушбу товарларнинг етказиб бериладиган божхона органига уз вақтида етказиб берилиши. Ўзбекистон Республикаси худуди бўйича товарлар транзити қонун хужжатларда белгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилиши мумкин. Агар божхона органи ташувчига ишонмаслик учун бирон-бир асосга эга бўлса, транзит товари божхона хамкорлигида ташилади ёки божхона ташувчисига тушувчи бўлади. Юк келиб тушувчи божхона органига топширилиши лозим бўлган хужжатлар кайси товарлар ва транспорт воситаларига тегишли бўлса, уша товарлар ва транспорт воситалари билан бир хил тартибда етказилади. Ташувчи қуйидаги холлларда товарлар ва транспорт воситаларини ташиш учун қабул қилмасликка хақли: Божхона ва транспорт хужжатлари белгиланган тартибни бузган холда расмийлаштирилган бўлса; Божхона томонидан транспорт воситасига ва товарлар жойлашган ўров идишларга қўйилган таъминлов чоралари ташилаётган товарларга ана шу таъминлов чораларини бузмасдан тегиш имкониятини истисно этмаса. Товарлар, транспорт воситалари ва уларга оид хужжатларни ташиш учун қабул қилиб олган ташувчи: Уларни жўнатувчи божхона органи томонидан белгиланган манзилга, йўналишда ва муддатда, табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларидаги камайиш оқибатидаги узгаришларни истисно этганда, уларнинг ўров идишлари ёки холатини узгартирмасдан, элтиб беришдан бошқа мақсадда фойдаланмасдан етказиб бериши; Товар, транспорт воситалари ва уларга оид хужжатларни юк келиб тушадиган божхона органида кўрсатиши, бу орган мансабдор шахсларининг талабига биноан эса – товарлар ва транспорт воситалари амалда тақдим этилиши; Божхона назорати остида турган товарлар билан бир вақтда бошқа товарларни ташимаслиги шарт. Юк элтиб бериладиган жойига етиб келганидан кейин ташувчи божхона органининг рухсатисиз товарлар ва транспорт воситаларини тўхташ жойида қаровсиз қолдириш, тўхташ жойини ўзгартириш, йўловчиларни тушириш, товарлар билан бирон-бир ортиш-тушуриш ва ўраш-жойлаш операцияларинини ўтказиш, қиёслаш воситаларини ўзгартириш, олиб ташлаш ёки йўқ қилиш хуқуқига эга эмас. Агар ташувчи йўловчиларнинг ва транспорт воситаси экипажининг хаёти ва соғлиғи чинакам хавф остида қолганлигини, товарлар ва транспорт воситасининг йўқ қилиниши, қайтариб бўлмайдиган тарзда қўлдан кетиши ёки жиддий бўзилиши хавфи мавжуд бўлганлигини исботласа, ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги талабларни бузганлик учун жавобгарлик юзага келмайди. Кўрсатилган талаблар бўзилишига сабаб бўлган холатлар тўғрисида ташувчи дархол божхона органини хабардор қилиши шарт. Агар ташувчи ёхуд унинг транспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг талабларига риоя этилишини кафолатлай олмаса, божхона органи транспорт воситаси фақат тегишлича жихозланган ёки божхона кузатувига олинган ёки товарлар божхона ташувчиси томонидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда ташилган тақдирдагина товарларнинг божхона назорати остида олиб ўтилишига йўл қўйишга хақли. Ўзбекистон Республикаси худуди орқали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларининг бут сақланиши учун ташувчи жавобгар бўлади. Товарлар божхона органининг рухсатисиз бериб юборилган, йўқотилган ёки юк келиб тушадиган божхона органига элтиб берилмаган тақдирда, ташувчи тегишли равишда эркин муомалага ёки экспортга чиқариш режимларида тўланиши лозим бўлган бож тўловларини тўлаши шарт, товарлар халокат ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида йўқ бўлган ёхуд қайтариб бўлмайдиган тарзда қўлдан кетган ёхуд камомад табиий эскириш ёки нормал ташиш ва сақлаш шароитида камайиш туфайли юзага келган ёхуд органлар ёки мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф хатти харакатлари натижасида эгаликдан чиқиб кетган холлар бундан мустасно. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўй берган бундай холлар Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан белгиланган тартибдан тасдиқланиши лозим.13 Божхона чегарасидан олиб ўтиш – товарлар ёки транспорт воситаларини хар қандай усулда, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларини юбориш, қувур транспортидан хамда электр узатиш линияларидан узатиш йўли билан божхона худудига олиб кириш ёки олиб чиқиш харакатларини амалга оширишдир. Шундай харакатлар жумласига қуйидагилар киради: Товарлар ёки транспорт воситалари божхона худудига олиб кирилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар худудидан олиб кирилганда – божхона чегарасидан амалда ўтиш; Товарлар ёки транспорт воситалари божхона худудидан олиб чиқилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар худудига олиб чиқилганда – божхона декларациясини тақдим этиш ёки товар ёхуд транспорт воситаларини олиб чиқиш мақсадини амалга оширишга бевосита қаратилган узга харакатни бажариш. Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг асосий принциплари Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 1-бобида баён этилган. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling