Кириш боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари


I-боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари


Download 1.47 Mb.
bet5/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.47 Mb.
#1830962
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Fiskal siyosatning mohiyati, maqsadlari, vositalari. Barqarorlashtirish siyosati

I-боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари
1.1 Божхона органлари фаолиятини ташкил этишнинг хуқуқий ва иқтисодий асослари

Божхона органлари Ўзбекистон Республикасининг ягона божхона сиёсатини амалга ошириш ва иқтисодий манфаатларини химоя қилиш мақсадида тузилади. Божхона назорати Ўзбекистон Республикасининг божхона иши сохасидаги қонун хужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона органлари амалга оширадиган тадбирлар мажмуидан иборат.


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахри бўйича бошқармалари, божхона комплекслари ва божхона постлари божхона органларидир.1
Божхона органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу қонунга, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатларига ва халқаро шартномаларига амал қиладилар. Божхона органлари қонун хужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини давлат хокимияти махаллий органларидан мустақил тарзда амалга оширадилар. Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши шарт.
Божхона органлари хуқуқни мухофаза қилувчи органлар хисобланади ва давлат бюджети маблагларидан таъминланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи битилган мухрга эга.2
Давлат божхона қўмитасининг тузилиши хамда унинг фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси тасдиқлайдиган Низом билан белгиланади.
Божхона органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
юридик ва жисмоний шахсларнинг хуқуқлари хамда қонун билан мухофаза этиладиган манфаатларини химоя қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини химоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
божхона сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
божхона хақидаги қонун хужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
божхона тўловларини ундириш;
божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари шундай назоратдан ўтказилишини таъминлаш;
божхона хақидаги қонун хужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;
ташқи иқтисодий фаолиятга доир божхона статистикасини хамда товар номенклатурасини юритиш;
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхона ишига оид қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш. Бжхона органлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги хуқуқларга эгадир:
товарлар ва транспорт воситаларини, қонун хужжатларида назарда тутилган холларда эса, жисмоний шахсларнинг ўзини кўздан кечириш;
юридик ва жисмоний шахслардан кўздан кечириш учун товарлар ва транспорт воситаларини, шунингдек зарур хужжатларни тақдим этишни талаб қилиш;
валюта назоратини амалга ошириш;
молия, банк ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек юридик ва жисмоний шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боглиқ бўлган ахборот ва хужжатларни хамда қонун хужжатларида белгиланган бошқа ахборотни олиш;
божхона назоратидан ўтказиш мақсадида товарлар хамда бошқа буюмлардан намуна ва нусхалар олиш;
божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар сақланаётган худудларга ва биноларга белгиланган тартибда кириш;
божхона хақидаги қонун хужжатларининг бузилишига доир материалларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш хамда жисмоний ва юридик шахсларни қонун хужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш;
божхонага оид хуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва транспорт воситаларини қонун хужжатларида белгиланган холларда ва тартибда ушлаб туриш хамда олиб қўйиш;
экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва махсулотлар Ўзбеқистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётганда: шунингдек акциз маркалари қўйилмаган тамаки махсулотлари ва алкоголли ичимликлар Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кирилганда, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинганда ва сақланганда уларни мусодара этиш тўгрисида қарор қабул қилиш; (Хатбоши ЎзР 01.05.1998 й. N 621-I-сон қонунига мувофиқ киритилган)
суриштирув ўтказиш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
божхонага оид хуқуқбузарликларни аниқлашга хизмат қиладиган техникавий ва махсус воситаларни қўллаш.
Божхона органлари қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа хуқуқларга хам эгадирлар. Божхона органлари:
ягона давлат божхона сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этишга;
божхона хақидаги қонун хужжатларига риоя этилиши, божлар тўгри хисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилишга;
давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хаёти ва соглигини химоя қилиш, атроф мухитни мухофаза этиш чора-тадбирлари амалга оширилишига кўмаклашишга;
божхона хақидаги қонун хужжатларини қўлланиш бўйича белгиланган тартибда услубий кўрсатмалар ва норматив хужжатлар ишлаб чиқиш хамда уларни нашр этишга;
юридик ва жисмоний шахсларни товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш хамда божхона чегарасидан ўтиш вақтидаги хуқуқлари ва мажбуриятлари тўгрисида ўз вақтида хабардор қилишга;
фаолият турлари билан шугулланиш хуқуқини берадиган махсус рухсатномаларни (лицензияларни) қонун хужжатларида белгиланган тартибда беришга;
ўз хизмат вазифаларини бажаришлари натижасида ўзларига маълум бўлиб қолган давлат сири ва тижорат сири хисобланган ахборотни ошкор этмасликка мажбурдирлар. 3
Божхона органлари қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни хам бажарадилар. Божхона органлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни давлат бошқарувининг бошқа органлари ва давлат хокимияти махаллий органлари билан хамкорликда бажарадилар. Мазкур органлар божхона назоратини амалга ошириш хамда божхона хақидаги қонун хужжатларининг бузилишига қарши курашда божхона органларига кўмаклашишлари шарт.4
Божхона органлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида бошқа органлар ва ташкилотлар билан аниқланган хуқуқбузарликлар бўйича мавжуд материаллар тўгрисидаги ахборотни, шунингдек бошқа ахборотни қонун хужжатларида ва битимларда белгиланган тартибда ўзаро алмашадилар.
Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида чиқарадиган хамма учун мажбурий тусдаги норматив хужжатлар тегишли вазирликлар, идоралар билан келишилиши ва қонун хужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Божхона органлари қонун хужжатларида белгиланган тартибда ўз ваколатларига кирадиган айрим харакатларнинг бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишига йўл қўядилар.
Божхона хақидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари:
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджет олдидаги мажбуриятларнинг божхона тўловларига оид қисмининг бажарилиши тўгрисидаги божхона органларининг хулосасига биноан ана шу субъектларнинг хисоб-китоб ва бошқа хисобварақларини ёпишлари мумкин;
белгиланган муддатларда тўланмаган божхона тўловлари ва жарима суммаларини хўжалик субъектларидан сўзсиз тартибда ундириб олиш тўгрисидаги божхона органларининг фармойишларини (инкассо топшириқларини) бажарадилар;
хўжалик субъектларининг сўмлардаги маблаглари етишмаса ва валюта хисобварақларида маблаглари мавжуд бўлса, божхона органларининг тақдимномасига биноан мазкур валюта маблагларини валюта биржасида сотиш кунидаги курс бўйича бюджет олдидаги қарзни қоплаш учун зарур хажмларда сўзсиз сотишни амалга оширадилар.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг айби билан божхона тўловлари ва жарима суммаларини тўлаш кечиктирилган бўлса, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ёки божхона органларининг божхона тўловларини ўтказиш ёки қайтариш тўгрисидаги топшириқлари банк ёки молия-кредит муассасаларининг айби билан бажарилмаган бўлса (бажариш кечиктирилган бўлса), хўжалик субъектларидан, банк ёки молия-кредит муассасаларидан белгиланган тартибда пеня ундирилади.5
Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш вақтида давлат хокимиятининг вакиллари хисобланадилар ва уларнинг божхона хақидаги қонун хужжатларига риоя этиш борасидаги талабларини барча юридик ва жисмоний шахслар бажариши шарт.
Божхона органлари мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашишга хеч ким хақли эмас. Божхона органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажармаслик, уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, ўз хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан уларнинг шаъни ва қадр-қимматини хақоратлаш, уларга қаршилик кўрсатиш, тахдид, зўрлик қилиш ёки уларнинг хаётига, соглигига ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонун хужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш вақтида қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда табель ўқотар қуролини хамда махсус воситаларни сақлаш, олиб юриш ва қўллаш хуқуқига эгадирлар.
Божхона органларида хизматни ўташ, божхона органларининг мансабдор шахсларини рагбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўлланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона мажмуалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади6.
Божхона органларининг ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда тайинланади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон қонуни тахриридаги модда матни), (Олдинги тахририга қаранг)
Божхона органларининг мансабдор шахсларига улар эгаллаб турган лавозимларга хамда неча йил ишлаганликларига қараб қуйидаги махсус унвонлар берилади:
кичик бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг старшинаси;
ўрта бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг кичик лейтенанти, божхона хизматининг лейтенанти, божхона хизматининг катта лейтенанти, божхона хизматининг капитани;
катта бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг майори, божхона хизматининг подполковниги, божхона хизматининг полковниги;
олий бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг генерал-майори, божхона хизматининг генерал-лейтенанти, божхона хизматининг генерал-полковниги.
Махсус унвонлар бериш ва улардан махрум этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади.
Божхона органларининг мансабдор шахслари гайриқонуний хатти-харакатлари ёки харакатсизликлари учун қонун хужжатларида назарда тутилган тарзда жавобгар бўладилар.
Божхона органи мансабдор шахсининг юридик ва жисмоний шахсларга етказган зарари қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда қопланиши лозим. Нотўгри ундирилган божхона тўловлари ва жарима суммалари қайтарилиши лозим, божхона органларининг гайриқонуний хатти-харакатлари туфайли тказилган зарар эса, қонун хужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Давлат божхона органлари мансабдор шахсларининг ижтимоий химоя қилинишини кафолатлайди. 7
Божхона органлари мансабдор шахсларининг хаёти ва соглиги давлат бюджети маблаглари хисобидан мажбуран шахсий сугурта қилиниши лозим.
Ўз мансаб вазифаларини бажаришлари муносабати билан божхона органларининг мансабдор шахсларига тан жарохати етказилган ёки улар халок бўлган, шунингдек уларнинг мол-мулки йўқ қилинган ёки унга зарар етказилган тақдирда бунинг учун моддий товон тўлаш тартиби ва миқдори қонун хужжатлари билан белгиланади.
Божхона органлари ходимлари ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти харбий хизматни, ички ишлар органларидаги хизматни ўтаган шахслар ва уларнинг оила аъзолари учун қонун хужжатларида белгиланган шартлар ва нормалар бўйича амалга оширилади. Божхона органлари мансабдор шахсларига божхона органларида хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятларини хисобга олган холда пенсия тайинлаш учун ишлаган йилларини хисоблаб чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Божхона органлари мансабдор шахслари ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминотини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг пенсия хизмати зиммасига юклатилади.
Божхона органлари ходимларининг иш хақи мансаб маошидан, махсус унвонлар ва ишлаган йиллари учун устамалардан хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан жорий этилган тартибда белгиланадиган бошқа қўшимча хақлардан иборатдир.
Божхона органларининг мансабдор шахслари бепул формали кийим-бош билан таъминланадилар. Божхона органлари мансабдор шахслари кийим-бошининг бичими, фарқловчи белгилари ва кийим-бош билан таъминлаш нормалари қонун хужжатларида белгиланади. Формали кийим-бошни кийиб юриш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Божхона органларида махсус фонд ташкил этилиши мумкин. Бундай фондни ташкил этиш тартиби қонун хужжатлари билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ божхона иши, контрабандага, гиёхванд воситалар, психотроп моддаларнинг гайриқонуний муомаласига қарши кураш масалалари хамда ўз ваколати доирасидаги бошқа масалалар бўйича хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа органлари хамда халқаро ташкилотлар билан хамкорликни амалга оширади. 8



Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling