Кириш боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари


Download 1.47 Mb.
bet8/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.47 Mb.
#1830962
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
Fiskal siyosatning mohiyati, maqsadlari, vositalari. Barqarorlashtirish siyosati

I- боб бўйича қисқача хулоса
Ички истеъмол ёки экспорт учун божхона томонидан товарнинг чиқарилиши ўзида божхона расмийлаштирувининг якунловчи операциясини ифодалайди. Бироқ, халқаро амалиёт ва Киото Конвенцияси тавсиялари ушбу операцияни товарларнинг божхона расмийлаштируви вақтига кўра охиргиси деб хисобламайди. Юк божхона томонидан юқорида айтиб ўтилган барча операциялар тугаллангунга қадар чиқариши мумкин. Агар божхона маъмурлари божхона тозалаши билан боғлиқ барча операцияларни декларант бажаришига ишонсалар, улар товарни декларант божхона учун мақбул бўлган товарга илова қилинган хужжатлар ёки товар тўғрисидаги асосий маълумотлар мавжуд бўлган бошқа расмий хужжатни тақдим этиши шарти билан чиқаришлари мумкин.
Киото Конвенцияси тўғридан тўғри божхона маъмурларига, агар божхона текшируви дархол ўтказилиши мумкин бўлмаса, товарни операциялар тугаллангунга қадар чиқаришни тавсия қилади. Масалан, эксперт чақирилган ва унинг хулосасини кўтиш зарур бўлган холда ёки намуналар (нусхалар) тахлили натижалари махсус лабораториядан келишини кўтиш зарур бўлган холларда, декларант, агар бож экспертиза натижасида ошса, қўшимча бож тўлаш мажбуриятини уз зиммасига олади.
Жахонда хамма жойда бож солиғи даражаси пасайишидан кейин божхона расмийлаштируви ва тадбирларини соддалаштириш ва бирхиллаштириш, кўплаб операцияларни маълумотлар ва хужжатларни ишлаш техник, шу жумладан электрон воситалар ихтиёрига топшириш жараёни бормокда.
Жахон божхона ташқилоти ва Европа божхонасининг фаолияти жахоннинг кўплаб мамлакатларида компьютер тизими ташқил этилишига кўмаклашди. Киото Конвенцияси божхона мақсадларида компьютерларни қўллашга нисбатан махсус илова билан тўлдирилди. Илова божхона расмийлаштирувини жадаллаштириш, у билан боғлиқ моддий чиқимларни қисқартириш (яъни амалда божхона декларациясини тўлдирмасдан), пайдо бўлувчи тўрачилик тўсиқларини бартараф этиш учун замонавий электрон техникани қўллаш бўйича тавсиялар беради.
II- боб. Божхона органлари фаолияти тезкор фискал вазифаларини жадаллаштириш масалалари



Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling