Кириш боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари


Божхона органларининг фискал масалаларни ечиш билан билан боғлиқ бўлган фаолиятини ривожлантириш


Download 1.47 Mb.
bet10/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.47 Mb.
#1830962
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
Fiskal siyosatning mohiyati, maqsadlari, vositalari. Barqarorlashtirish siyosati

2.2 Божхона органларининг фискал масалаларни ечиш билан билан боғлиқ бўлган фаолиятини ривожлантириш
Иқтисодий қизиқишларни ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигини ўз ваколат доирасида таъминлаш. Вазифалар:
- Давлат бюджетига божхона тўловларини камайтирмасдан тўлиқ тўланишини таъминлаш.
- “Тайинланган давлатда” тамойили асосида эгри солиқларни ундириш устидан назорат ўрнатиш;
- Божхона ишини олиб боришда ташкилот ва фуқораларнинг хуқуқларини бузмасдан божхона ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилигини бажарилишини таъминлаш;
-Товарларга божхона тўловларини белгилашни такомиллаштириш.
Божхона иши ва сиёсатининг ички иқтисодий жараёнларда тутган ўрнинг ошиши ва уларнинг ТИФ эркинлаштирилиши билан бир вақтда тасир доирасининг кенгайиши божхона тариф ва нотариф усуллари билан тартибга солиш билан боғлиқ бўлган мураккаб муносабатларга янгича ёндашиш зарурлигини тақазо этмоқда.
Божхона органларининг ташқи савдони тариф ва нотариф усуллари билан тартибга солиш ишларини такомиллаштириш борасидаги асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлмоғи лозим:
- божхона тариф сиёсатини такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-хуқуқий хужжатлар ишлаб чиқиш;
- божхона тўловлари хисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш базасида божхона тарифларини тартибга солиш сохасида маълумотлар шаклланишининг ягона тизимига босқичма-босқич ўтиш;
- тариф усуллари билан бошқаришнинг комплекс технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;
- тўлиқ автоматлаштирилган хисобга олиш тизими маълумотлар базасига асосланган танланма назорат ва текширув технологияларини амалиётга жорий этиш;
Зарурий ишлар:
- товарларнинг божхона қийматини самарли назорат қилиш механизмини келгусида такомиллаштирилиши;
- БЖСТ талаблари билан мувофиқлашган холда товарлар божхона қийматини аниқлаш ва назорат қилиш тартибини амалиётга татбиқ этиш;
- ТИФ қатнашчиларига божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилишининг ягона тартибини ишлаб чиқиш;
- ТИФ ТН асосида товарлар классификацияси ва ишлаб чиқарилган мамлакатини аниқлашнинг назорат қилиш механизмини келгусида такомиллаштириш;
- Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТНни 10-11та белгили даражада такомиллаштириш;
- тақдим этиладиган товар мувофиқлик сертификати ишончлилигини назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг бенефициар мамлакатларнинг ваколатли органлари билан ўзаро хамкорлик қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
- божхона тўловлари ундирилишини БЖСТ талаблари билан уйғунлаштириш;
- ТИФ қатнашчилари томонидан божхона ва солиқ қонунчилигига амал қилинишини назорат қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси божхона ва солиқ органларининг ўзаро хамкорлик қилиш бўйича механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
- барча ТИФ қатнашчиларига бир хил шароит яратиш, солиқ ва божхона тўловларини тўлаш бўйича алохида имтиёзларни йўқ қилиш. Ушбу тамойилга риоя этиш натижасида ташқи савдо операцияларини амалга оширишда соғлом рақобат мухити яратиш;
- божхона тўловлари бўйича тушумларни хисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини шакллантириш;
- божхона тўловлари бўйича статистик хисоботларни қайта ишлаш ва хисобини назорат қилишни автоматлаштириш.
Юқорида қайд этилган чора-тадбирлар қуйидагига қаратилган:
- миллий ишлаб чиқарувчиларни улар учун ноқулай бўлган чет эл рақобати таъсиридан химоя қилиш;
-республикада импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ривожлантириш;
- бюджетнинг даромадлар қисмини шакллантириш.
Ташқи иқтисодий алоқаларни иқтисодий усуллар билан тартибга солиш чораларини мамлакатнинг социал-иқтисодий холати ва унинг халқаро майдондаги ўрни ўзгаришлари билан мутаносиб бўлиши лозим.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling