Кириш боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари


Download 1.47 Mb.
bet17/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.47 Mb.
#1830962
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Fiskal siyosatning mohiyati, maqsadlari, vositalari. Barqarorlashtirish siyosati

III-боб бўйича қисқача хулоса
Ахборотлар кенглигини ташкил этишда турли давлатлар учун умумий бўлиш билан бирга, алохида олинган давлат учун ўзига хос хусусиятларга эга бўлган қонуният мавжуд. Бундай ўзига хос хусусиятлар юзага келишининг асосий сабаби, маълумотлар базасининг барча элементлари бир макон ва бир замоннинг ўзида турлича ривожланиш босқичларида эканлигидадир.
Шундан келиб чиқиб, Концепция қуйидагиларни назарда тутади:
- ахборотлар кенглигини шакллантириш ва ривожлантиришнинг босқичлари;
- маълумотлар сохасида хамкорлик қилиш бўйича норматив-хуқуқий база;
- божхона фаолиятининг келишилган сохаларида маълумотлар бўйича хамкорлик қилиш самарадорлигини ошириш.
- маълумотлар ва маълумотлаштириш сохасида миллий манфаатларни химоя қилиш;
Божхона иши сохасини автоматлаштириш ва компьютерлаштириш қабул қилинган қарорлар ижросида хамда маълумотлар мониторингини амалга оширишда тезкорликни таъминлайди, маълумотлар билан барчанинг танишишига имкон яратади, маълумотларнинг ягона базасидан фойдаланиш самрадорлигини оширади.
Маълумотлар тизимини амалга оширишнинг воситаси бўлган божхона органларининг ягона автоматлаштирилган маълумотлар тармоғи божхона ва бошқа давлат органлари ўртасида улар ваколатлари доирасида маълумотлар алмашиш воситасигина бўлиб қолмай, балки божхона назоратини амалга оширишнинг ва ягона давлат божхона сиёсатини ва божхона органлари фаолиятини амалга оширишнинг воситасига айланади
Давлат хавфсизлигига тахдид солаётган жиноятлар конунни мухофаза sилувчи органлар томонидан муносиб равишда қаршиликка дучор булиши керак. Уз навбатида, буларнинг хаммаси бизни бу ходисаларга қарши мустакил конуний асосларни яратишимизга зарурият тугдиради. Чунки, хавфсизлик, хозирги кунда бутун дун`ни ларзага солаётган халқаро терроризм, экстремизм, сепаратизм, гиёхвандлик, уюшган жиноятчилик каби бало-қазолардан қандай қилиб ўзимизни химоялашимиз, юртимиз, минтақамиз тинчлигини турли хамла ва тажовузлардан, ёмон кўзлардан қандай сақлаш билан боғлик масалалар эътиборимиз марказида бўлиши лозим.



Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling