Кириш боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари


Download 1.47 Mb.
bet18/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.47 Mb.
#1830962
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Fiskal siyosatning mohiyati, maqsadlari, vositalari. Barqarorlashtirish siyosati

Хулоса ва таклифлар
Давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши, Бирлашган миллатлар ташкилотига, Бутунжахон божхона ташкилотига (БЖБТ) ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши Ўзбекистон учун ўзининг мустақил ички ва ташқи сиёсатини аниқлаш ва амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ислохотлар ўтказишнинг ўзига хос йўлларини танлаш, халқ турмуш фаровонлигини оширишнинг кенг йўлларини очиб берди. Мустақилликнинг 22 йили мобайнида мамлакат суверенитетини таъминлаш, янгиланиш ва ижтимоий тараққиётнинг устувор йўналишларини белгилаш, ички ва ташқи сиёсат стратегиясини ишлаб чиқиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислохотлар ташқи иқтисодий фаолиятга, уни эркинлаштиришга ва ушбу йўналишда бундан кейин амалга ошириладиган ислохотларга янгича ёндашиш зарурлигини тақазо этмоқда. Бу ўз навбатида давлатнинг халқаро-хуқуқ сохасида хамкорлик қилиш ва Ўзбекистон Республикасида божхона ишини тартибга солиш муаммоларига давлат томонидан янгича ёндашишнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона Қўмитаси томонидан ташқи савдонинг давлат томонидан бошқарилишини таъминловчи асосий механизм бўлган божхона хизматини такомиллаштириш борасида доимий равишда аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида бошқарувнинг замонавий тизимига эга бўлган божхона хизматини шакллантириш, анъанавий ишлатиб келинаётган божхона процедураларини такомиллаштиришнинг янги стратегияларини ишлаб чиқишни талаб этади.
Ўзбекистон Республикасининг бугунги божхона хизмати дунёдаги илғор тажрибаларни ўзида мужассамлаштиришга ва XXI - аср божхона хизмати самарали фаолиятининг намунаси бўлган Божхона процедураларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш бўйича халқаро конвенция (Киото) тамойилларига мос келишга харакат қилаётган ривожланаётган тизимдир.
Ушбу харакатларнинг асосий мақсади-фискал сиёсатни амалга ошириш, ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш каби божхона органлари олдида турган долзарб масалаларни хал этишнинг самарали ва рационал йўлларини излашдан иборат.
Ўзбекистон Республикасида божхона ишини ривожлантиришдан асосий мақсад хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо фаолиятини фаоллаштириш ва мамлакат иқтисодиётига инвестициялар оқимининг кўпайишига энг қулай иқтисодий шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Ташқи иқтисодий алоқаларга самарали қулайликлар яратиш зарурияти божхона органлари олдига божхона ишини ривожлантиришга янгича ёндашиш масаласини қўйди.
Чегарада божхона текширувларини амалга ошириш процедураларини қайтадан қараб чиқиш, чегарада маъмурий ишларни амалга оширишни соддалаштириш ва қисқартириш, шу билан бирга, республика худудида импорт операцияларининг тўлақонли аналитик текширувдан ўтказилишини таъминлаш, божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш ишларини тўлиқ автоматлаштириш, божхона хизматларини компьютерлаштириш амалга ошириладиган ислохотларнинг асосий жихатлари бўлиб хисобланади.
Давлат божхона қўмитаси бошка конунни мухофаза килиш органлари билан якиндан хамкорликда давлатнинг иктисодий хавфсизлигига путур етказишга каратилган криминал гурухларни аниклаш ва уларни жиноий харакатларини олдини олиш буйича фаол иш олиб бормокдалар. Божхона хизмати ходимлари томонидан кучли наркотик моддалар, кучли таъсир килувчи захарли моддалар, психотроп моддаларнинг таблеткалари ва ампулалари, куп микдорда укотар куроллари ва уларнинг уклари, мингдан ортик диний экстремистик маънога эга булган китоблар ва варакалар ушланди, мусодара килинди, хамда давлатга катта микдорда маданий-тарихий ахамиятга эга булган нодир буюмлар кайтарилди.
Божхона органларининг фаолиятлари йуналишларидан бири, Республикага ноконуний тарзда айланма йуллар оркали, урнатилган конун қоидаларини бузган холда божхона декларациясидан утказмай, товарларни олиб киришни олдини олишдир.
Президентимиз И.Каримов айтганларидек: «Товарларнинг контрабанда йўли билан назоратсиз, ноқонуний тарздаги оқимига хеч бир давлат иқтисодиёти дош бера олмайди».
Давлат хавфсизлигига тахдид солаётган жиноятлар конунни мухофаза sилувчи органлар томонидан муносиб равишда қаршиликка дучор булиши керак. Уз навбатида, буларнинг хаммаси бизни бу ходисаларга қарши мустакил конуний асосларни яратишимизга зарурият тугдиради. Чунки, хавфсизлик, хозирги кунда бутун дун`ни ларзага солаётган халқаро терроризм, экстремизм, сепаратизм, гиёхвандлик, уюшган жиноятчилик каби бало-қазолардан қандай қилиб ўзимизни химоялашимиз, юртимиз, минтақамиз тинчлигини турли хамла ва тажовузлардан, ёмон кўзлардан қандай сақлаш билан боғлик масалалар эътиборимиз марказида бўлиши лозим.



Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling