Кириш боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари


Хулоса ва таклифлар ………………………………………....………… 82


Download 1.47 Mb.
bet2/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.47 Mb.
#1830962
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Fiskal siyosatning mohiyati, maqsadlari, vositalari. Barqarorlashtirish siyosati

Хулоса ва таклифлар ………………………………………....………… 82
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ………………………....………. 85

Кириш


Мавзунинг долзарблиги. Божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ва унда тезкор фискал масалаларни ечимини топиш борасида бугунги кунда давлатимиз божхона органларида кўплаб тадбирлар амалга ошириб келимнмоқда. Бир вақтнинг ўзида муаммоларга хам дуч келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 18 январ 2014 йилдаги Вазирлар Мажлисидаги қилган: «2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожлантириш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади» номли маърузасида таъкидлаб ўтилганидек: « Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга ўсди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 6,8 фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,8 фоизга ошди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичидан паст бўлди ва 6,8 фоизни ташкил этди.».1
Мамлакатнинг божхона органлари тизимида бошқарув жараёнлари хамда унинг бошқарув органларига малакали кадрлар тайёрлаш ва бошқариш, Давлат божхона қўмитаси ва унинг шахар, вилоят бошқармаларининг зиммасига юклатилгандир.
Божхона органлари тизимида бошқарув жараёнлари хамда унинг бошқарув органларига малакали кадрлар тайёрлаш ва бошқариш, товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш технологиясини соддалаштириш божхона чегараси орқали товарлар оқимини кўпайтиради ва тезлатади. Жорий йилда республикамиз божхона органлари томонидан бир қатор ютуқларга эришилган бўлсада, божхона ишини ташкил этиш ва бошқаришда бир қатор муаммолар кўзга ташланмоқда. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонда божхона ишини ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштиришга бағишланган магистрлик диссертация иши долзарб аҳамият касб этади.
Тадқиқот объекти ва предмети. Магистрлик диссертациясида тадқиқот объекти қилиб Ўзбекистон Республикаси божхона тизими ўрганлинган. Тадқиқот предмети сифатида божхона иши асослари, ташқи иқтисодий фаолият асослари, халқаро хуқуқ, божхона хуқуқи, ва бошқа бир қатор фанларнинг назарий услубий асослари олинган.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling