Ишнинг назарий-амалий ахамияти. Бугунги кунда божхона органлари фаолиятини такомиллашириш ва тезкор фискал муаммоларнинг ечимини топиш амалий ахамияти жуда юқори сабаби бу борада ечимини кутиб ётган масалалар жуда кўп, мазкур магистрлик диссертациясида атрофлича, билим ва кўникмаларга таянган холда ечимлар топишга харакат қилинди. Магистрлик диссертацияси маълумотларидан маъруза мантлари учун ва бошқа мақсадларда маълумот манбаи сифатида фойдаланиш мумкин.
Ишнинг илмий янгилиги. Мамлакат фискал сиёсатини амалга ошириш, ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий ҳавфсизликни таъминлашда божхона хизматининг муаммолари ечими назарий жихатдан акс эттирилади.
Магистрлик диссертациясининг тузилиши. Магистрлик диссертацияси кириш, 3-боб, хулоса ва таклифлар хамда фойдаланилган адабиётлар рўйхати қисмларидан иборат бўлиб хар бир бобда 3 тадан масала кўриб чиқилади.
Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, ишнинг мақсади ва вазифалари, муаммонинг ўрганилинганлик даражаси, тадқиқот объекти ва предмети, тадқиқот усуллари ва услубиёти, ишнинг амалий ахамияти, диссертациянинг тузилиши хамда хулоса ва таклифларнинг қисқача умумлаштирилган ифодаси ўз аксини топган.
Ишнинг биринчи боби божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари, хуқуқий ва иқтисодий асослари, божхона назоратини ташкил этиш йўллари, божхона расмийлаштирувини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари назарий асослар кўриб чиқилган.
Иккинчи бобби бевосита тахлил, божхона органлари фаолияти муаммолари ва хозирги холати, фискал масалаларни ечиш билан билан боғлиқ бўлган фаолиятини ривожлантириш, контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашишда тезкор фаолият ёритиб берилган.
Учинчи боби эса ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий хавсизликни таъминлашда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш, ТИФни тартибга солишда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ва уни олдида турган вазифалар, Ўзбекистон божхона органларининг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти, иқтисодий хавсизликни таъминлашда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш кўриб чиқилган.
Хулоса ва таклифларнинг қисқача умулаштирилган ифодаси: тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики мавзу янда такомиллаштирилиб борилиши мумкин. Айниқса тўловларни ундириш масалари тадқиқ этилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |