Тадқиқот мақсади ва вазифлари.
Божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш мамлакат фискал сиёсатини амалга ошириш, ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий ҳавфсизликни таъминлашда божхона хизмати ва юзасидан илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Тадқиқот вазифалари қуйидагича.
божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асосларини ёритиб бериш;
божхона органлари фаолияти тезкор фискал вазифаларини жадаллаштириш масалаларини аниқ кўрсатиш ва тахлил қилиш;
божхона органлари фаолияти муаммолари ва хозирги холати диссертацияда акс эттириш;
Ўзбекистон божхона органларининг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти;
ТИФни тартибга солишда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ва уни олдида турган вазифалар фаолиятини кўриб чиқишдир.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий ва фискал фаолиятини тартибга солиш тизимини божхона органларини таомилларини соддалаштиришда халқаро божхона меъёрлари ва қонунларини қўллаш орқали, контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашишда тезкор фаолият.
Мавзу бўйича қисқача адабиётлар тахлили. Бу борада тадқиқот олиб бориш Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда мавжуд бўлиб В. Г Драгановнинг Божхона иши асослари, Ўзбеистонда Ў.Т. Комилов тахрири остида яратилган Божхона иши асослари ўқув қўлланмалари фикримиз исботидир. Бугунги кунда бир қатор олимларимиз бу борада тадқиқот ишларини олиб борганлар ва яна такомиллаштириб бормоқдалар улардан А. Бекмуродов, И.Асқаров, Н.Махмудов, Ш. Шорахмедов, А.Алиев, С.Алимбоев, А. Шомагдиев, ва бошқаларни санаб ўтишимиз мумкин.
Тадқиқотда қўлланиладиган услубларнинг қисқача тавсифи. Диссетацияда ўртача миқдорлар, нисбий миқдорлар ва динамика қаторлари ҳамда иқтисодий индекслар усулларидан кенг фойдаланилган.
Статистик таққослаш ва хуқуқий бахолаш усулларидан фойдаланилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |