Кириш боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари


Download 1.47 Mb.
bet7/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.47 Mb.
#1830962
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
Fiskal siyosatning mohiyati, maqsadlari, vositalari. Barqarorlashtirish siyosati

Биринчидан, барча шахслар Ўзбекистон Республикасига товарлар ва транспорт воситаларини олиб киришда тенг хуқуқка эга, қонун хужжатларида назарда тўтилган холлар бундан мустаснодир (БКнинг 8-моддаси). Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатларида назарда тўтилган холлардагина мазкур хуқуқни чеклаш ёки бекор қилиш мумкин.
Иккинчидан, товарлар ва транспорт воситаларининг мамлакатимиз божхона чегарасини кесиб ўтишига Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан белгиланган жойларда ва уларнинг ишлаш вақтида йўл қўйилади. Бошқа жойларда ва божхона органларининг ишлаш вақтидан ташқари товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини фақат божхона органлари билан келишиб кесиб ўтишлари мумкин (БК 11, 12-моддалари).
Учинчидан, товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш уларнинг божхона режимларига мувофиқ амалга оширилади хамда божхона расмийлаштируви ва божхона назоратидан ўтказилиши керак.
Товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтишнинг мухим умумий принципи БК 15 – моддасида баён этилган. Унга биноан, “божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиб, шартли чиқариб юборилган товарлар ва транспорт воситаларидан, ана шу имтиёзлар нима муносабат билан берилган бўлса, улардан фақат шу мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилади”. Бошқа холларда бундай товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси божхона органининг рухсати билан, божларни тўлаш хамда БК ва Ўзбекистон Республикасининг узга қонун хужжатларида назарда тўтилган бошқа талабларни бажариш шарти билан йўл қўйилади.


1.3 Божхона органлари фаолиятида божхона расмийлаштирувини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари

Божхона расмиятчиликлари ва тартиблари товар мамлакат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошланади. Товарлар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан олдинги тартиблар (божхона декларацияси тақдим этилгунга қадар) давлатларнинг қонун хужжатлари ва бир қанча халқаро хужжатлар билан тартибга солинади. Кўпинча чегарани кесиб ўтган ва мамлакат божхона худудига келган транспорт воситалари ва юклар улар божхона расмийлаштирувидан ўтиладиган ва божхона декларацияси тақдим этиладиган пунктгача муайян йўлни босиб ўтишларига тўғри келади. Жахондаги кўпчилик мамлакатларнинг қоидаларида товарлар ва транспорт воситалари мамлакат чегарасини кесиб ўтар экан, транспорт воситаси куздан кечирилгандан ва транспорт воситаси ва юклар бирхиллаштирилгандан кейин энг қисқа муддатда божхона расмийлаштирувидан ўтиш учун энг яқин божхона муассасига бориши назарда тутилади. Ушбу холатда амал қилувчи асосий хуқуқий қоида товарлар ва транспорт воситалари улар бу йўлни божхона расмийлаштирувидан ўтишлари ёки йўқлигидан қатъий назар, божхона назорати остида босиб ўтишларидан иборатдир.14


Халқаро қоидалар божхона декларацияси тақдим этилгунга қадар амал қилувчи божхона расмиятчиликлари энг кам бўлишини ва барча мамлакатларнинг товарлари ва транспорт воситаларига нисбатан бир хилда қўлланилишини, ташқи савдо учун тўсиқ яратмаслигини талаб этади. Кириш божхонаси товарлар ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтиши керак бўлган жойдан бошқа жойда жойлашган холларда божхона маъмурлари фақат чегарани кесиб ўтишда транспорт воситалари ва юкларни бирхиллаштириш учун зарур бўлган хужжатларни – транспорт ва товарга илова қилинган хужжатларни талаб қилишга хақлидирлар. Бунда, одатда, божхона маъмурларига юк ўринлари сони, унинг маркировкаси, оғирлиги ва номи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган хужжатлар, шунингдек транспорт воситаларини бирхиллаштириш учун зарур бўлган хужжатлари кифоядир.15
Киото конвенцияси тавсиялари божхона декларацияси тақдим этилгунга қадар божхона расмиятчиликлари энг кам, халқаро савдо учун энг кам ноқулайлик яратувчи оддий бўлиши кераклигини алохида таъкидлайди.
Юқорида айтиб ўтилган мақсадлар учун тақдим этиладиган хужжатлар хорижий тилда тақдим этилган тақдирда божхона, одатда, уларнинг уз миллий тилига таржима қилинишини талаб қилмаслиги керак.
Кўпчилик мамлакатларда амал қилувчи қоидалар, шунингдек қуйидагиларни назарда тутади:

  • Юклар ва транспорт воситалари мамалакат божхона чегарасини кесиб ўтиши мумкин бўлган пунктлар миллий қонун хужжатлари билан белгиланади;

  • Юкни ташувчи юклар божхона расмийлаштируви пунктига шикастланмасдан ёки товарларнинг ўрами, ташқи кўриниши ва хусусияти ўзгартирилмасдан ташилиши учун жавобгар бўлади;

  • Юк божхонага унинг иш вақтидан ташқари пайтда келган тақдирда, божхона маъмурлари қўшимча хақ эвазига божхонани очишлари ва транспорт воситалари хамда юкларни ўтказиб юборишлари керак (агар буни юк эгаси ёки тушувчи илтимос қилса);

  • Божхона маъмурлари хорижий божхона хизмати тамғасини тан олишлари, бироқ, божхона расмийлаштируви пунктига бораётган юкка уз тамғаларини қўйишлари мумкин;

  • Импорт қилинаётган мамлакатнинг божхона худудига бориш йўлида авария юз берган, юк шикастланган ёки нобуд бўлган тақдирда, божхона маъмурлари томонидан эътироф этиладиган далолатномалар тўзилиши керак.

Мақсади ички истеъмол ёки экспорт учун юкларнинг божхона расмийлаштируви операциялар мажмуидан иборат. У қуйидагиларни уз ичига олади: божхона декларациясини ва унга илова қилинган хужжатларни тақдим этиш, уларни текшириш ва қабул қилиш, товарларни божхонага тақдим этиш ва уларнинг божхона назоратидан ўтказилиш эхтимоли, божлар ва йиғимлар хисоблаб чиқилиш ва тўланиши, товарларнинг божхона томонидан чиқарилиши.
Дунёнинг кўпчилик мамлакатларида божхона расмийлаштируви хам чегара божхона муассасалари, хам мамлакатнинг божхона худуди ичида жойлашган божхона муассасалари томонидан амалга оширилади. Экспорт ва имопрт юкларини ўтказиш бўйича операцияларни амалга оширувчи божхоналар рўйхати мунтазам равишда эълон қилинади. Кўпчилик мамлакатларда товарларнинг айрим ўзига хос тоифаларини (олмос ва бриллиантлар, санъат буюмлари ва осори атиқалар ва айрим бошқа буюмлар) божхона назоратидан малакали ходимларга эга бўлган, бунинг учун махсус мўлжалланган божхона муассасалари томонидан ўтказишни назарда тутувчи тартиб амал қилади.
Юкларни декларациялаш (божхона декларациясини тақдим этиш) – божхона расмийлаштирувининг мажбурий тартибидир. Кўпчилик давлатларда декларант (божхона декларациясини тўлдирувчи ва берувчи шахс) нафақат юк эгаси, балки унинг номидан юкни тасарруф қилувчи, товарлар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ва расмийлаштирувидан ўтказиш учун божхона органига тақдим қилувчи бошқа шахс (транспорт агенти, божхона брокери ва бошқалар) бўлиши мумкинлигини назарда тутувчи тартиб амал қилади. Одатда, бундай шахслар доираси миллий қонун хужжатлари билан белгиланади ва анча кенг бўлиши мумкин. Декларант барча холларда божхона декларациясида мавжуд бўлган маълумотларнинг ишончлилиги ва бож хамда бошқа йиғимлар тўланиши учун божхона маъмурлари олдида жавоб берувчи шахс хисобланади. Декларант товарларга декларация тақдим этишда қийинчиликларга дуч келган холларда “божхона маъмурлари унга узларидаги мавжуд исталган зарур ахборотни тақдим этишлари хамда божхона декларацияси тўлдирилишида декларантга кўмаклашишлари керак” (Киото Конвенцияси, В. 1 - илова).16 Божхона хизматларининг ушбу тури айрим мамлакатларда пулли тусга эга бўлиши мумкин. Юк декларациясининг расмий иш қоғозлари хам сотилиши мумкин.
Декларация текширилгандан ва қабул қилингандан кейин юклар божхона текширувидан ўтказилиши (яъни улар божхона маъмурлари томонидан физик инспекция қилиниши) мумкин. Божхона текширувининг асосий мақсади – божхона маъмурларига тақдим этилган юкнинг божхона декларацияси ва унга илова қилинган хужжатларда таърифга мувофиқлигини аниқлашдир.
Халқаро нормалар билан божхона текшируви божхона декларцияси берилган ва у қабул қилинганидан кейин энг қисқа муддатда ўтказилиши белгиланган. Бир қанча холларда миллий қонунчилик юк ва транспор воситаларининг барча божхона расмийлаштирувини, шу жумладан уларнинг физик инспекция қилинишини ўтказиш учун аниқ чекланган муддатларни белгилайди. Киото Конвенцияси юкнинг бошқа ваколатли маъмурлар (караттин, санитария ва инспекцияларнинг бошқа турлари) томонидан инспекция қилиниши божхона текшируви пайтида ўтказилишини тавсия қилади.
Кўпчилик давлатларда қонунчилик юкнинг божхона текшируви мажбурийлигини белгиламай ди, бироқ, ушбу хуқуқ божхона маъмурларига берилади, хар бир аниқ холатда масалани хал этишни уларга қолдиради.
Кўпчилик давлатларнинг божхона маъмурлари юкни текшириш божхона декларациясини текширган ва қабул қилиб олган божхона хизматчиси томонидан амалга оширилиши қоидасига риоя қилади. Юкларнинг айрим тоифаларини текшириш экспертлар жалб қилинишини, божхона лабораторияларидан фойдаланишни талаб қилиши мумкин. Бир қанча мамлакатлар амалиёти бошқа чораларни хам, масалан, юкларнинг айрим тоифаларини ўтказиш ихтисослаштирилган хизматлар ва божхоналар ташқил этилишини назарда тутади. Бу хақдаги ахборот божхона хизматлари томонидан берилади ва эълон қилиниши шарт.
Кўпчилик мамлакатларнинг қоидалари божхона текширувида декларант (ёки унинг вакили) хозир бўлишини талаб этади. Уз навбатида, бу, декларант юкни юк текшириладиган жойга етказиши кераклигини, уни идишдан чиқаришни, кейин ўраб – жойлашни ва текшириш ўтказиш учун зарур бўлган бошқа операциялар ўтказиши кераклигини англатади. Агар ушбу операцияларни божхона маъмурлари бажарган холларда декларант харажатлар хақини тўлайди.17
Кўпчилик давлатларнинг қоидалари товарлар декларантнинг талабига кўра божхона маъмурлари томонидан қуйидаги манзилларда инспекция қилинишини белгилайди:
А). Божхона декларацияси тақдим этилган божхона муассасаси худудида;
Б). Бошқа божхона муассасасида;
В). Декларант (экспорт қилувчи ёки импорт қилувчи) биносида, шу жумладан етказиб бериш пунктида;
Г). Юкнинг бўзилишини ёки одамларга бошқа бирор зарар етказилишини истисно қилувчи (қоронғи бино, совутгич ва бошқалар) махсус жихозланган бинода. Агар бу кўшимча харажатлар билан боғлиқ бўлса, хақини декларант тўлайди.
Киото Конвенцияси катнашчи мамлакатлар божхона маъмурларига танлаб текширишни тавсия қилади, айниқса қуйидаги холларда:
А). Экспорт ёки импорт операциялари мунтазам равишда юкни чегарадан олиб ўтишнинг барча қоидаларини бажарувчи бир корхона ёки жисмоний шахс томонидан содир этилса;
Б). Декларацияда ва унга илова қилинган хужжатлардаги маълумотларни текшириш осон бўлса;
В). импорт (ёки экспорт) божлари ва солиқлар ставкалари кўп бўлмаса.
Божхона маъмурлари зарур холларда товарлар намуналарини текшириш учун олишлари мумкин. Одатда, улар бож ставкасини белгилаш мақсадида товарни тавсифлаш тўғрисидаги масалани бошқача тарзда хал этиш мумкин бўлмаган холларда нусхалар ва намуналар оладилар. Барча мамлакатлар қонунчилиги ушбу масалани хал этишни божхона маъмурлари ихтиёрига колдиради. Бироқ, юкни нусха ва намуналар олиш тугаллангунгача чиқаришга рухсат берилади
Юкларнинг тбожхона расмийлаштирувини жадаллаштириш мақсадида халқаро амалиётда турли давлатлар божхона хизматлари ўртасида хамкорлик, хамкорлик қилувчи мамлакатлар божхона маъмурлари томонидан амалга оширилган расмийлаштиришни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимлар кенг қўлланилмокда. Ушбу холда божхона маъмурлари транспорт хужжатларига тегишли белги қўядилар ва юкни ўтказадилар. Бундай тизим божхона расмийлаштируви билан боғлиқ чиқимларни жиддий равишда қисқартиради.
Божлар ва йиғимларни хисоб чиқиш ва тўлаш одатда, божхона декларацияси тақдим этилган ва божхона расмийлаштируви амалга оширилган божхона муассасасида ўтказилади. Бироқ, божхона маъмурлари бож ва йиғимлар тўланадиган бошқа муассасани хам кўрсатишлари мумкин. Қоидага кўра, божлар ва йиғимлар божхона маъмурлари товарни ўтказганга қадар тўланади. Бироқ, халқаро амалиётда ушбу жихатларни каттик қўллаш қабул қилинмаган. Кўплаб мамлакатларнинг божхона қоидалари бож тўловчининг илтимосига кўра бож ва йиғимлар тўланиши кечитирилишига йўл қўяди. Бундай амалиёт, жумладан, мунтазам равишда товарларни импорт қилувчи шахсларга нисбатан амал қилади. Божхона муассасалари бож тўланишини кечиктиришга рухсат берар экан, тўловчидан тўловчидан кафолат ёки таъминлашни талаб қилиши мумкин.
Бож ва бошқа йиғимлар тўланадиган сана турли мамлакатлар қонунчилиги томонидан турлича белгиланади:
А). Божхона декларацияси берилишининг рўйхатдан ўтказилган санаси бўйича ;
Б). Божхонада қайд этилган божхона декларацияси қабул қилинган санаси бўйича;
В). товар божхонага хақиқатда тақдим этилган сана бўйича (баъзан – текшириш санаси бўйича).
Бож тўланганлигини тасдиқлаб, божхона декларацияси нусхасига белги қўяди. Ушбу нусха декларантда қолади ёки унга бож тўланганлигини тасдиқловчи хужжат берилади.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling