Кириш боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари


Ўзбекистон божхона органларининг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти


Download 1.47 Mb.
bet15/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.47 Mb.
#1830962
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
Fiskal siyosatning mohiyati, maqsadlari, vositalari. Barqarorlashtirish siyosati

3.2 Ўзбекистон божхона органларининг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти
Ўзбекистон божхона хизматини модернизациялашдан мақсад Ўзбекистон хавфсизлигининг стратегик ва давлатнинг иқтисодий сиёсатини амалга оширишда самарадорликни юксалтириш, ташқи савдонинг хар томонлама ривожланишига хисса қўшишдан иборат.
Божхона иши доирасида ислохотлар ўтказишнинг асоси қуйидаги стратегик вазифаларни бажаришдан иборат:

  1. Божхона қонунчилигини такомиллаштириш ва ислох қилиш:

Божхона назоратини амалга ошириш процедураларини соддалаштиришни назарда тутган янги тахрирдаги Божхона кодекси лойихасида Киото конвенциясининг асосий тамойиллари акс этган бўлиши керак, қарама-қарши изохлар, тушунарсиз, ғализ иборалар ва қарама-қарши фикрларни йўқотишга эришиш лозим. Яна божхона иши доирасида барча амалда қўлланиладиган норматив-хуқуқий хужжатларни синчиклаб ўрганиб чиқиш мажбурийдир. Бу холатда божхона қонунчилигини ислох қилиш ва такомиллаштиришнинг асосий шарти Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қатнашган халқаро шартномалари билан ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиши лозим.
2. Божхона назорати ва рассмийлаштируви процедураларини соддалаштириш:
Замонавий ахборот технологиялари ва бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимини қўллаш республиканинг божхона худудларида товарлар харакатини ва транзитини назорат қилиш имконини беради. Божхона расмийлаштируви процедуралари ва тизимлари халқаро савдонинг ўсишига тўсиқ бўлиб хизмат қилмаслиги лозим. Тадбиркорларнинг ишбилармон доиралари билан ўзаро хамкорликни ривожлантириш, ташқи савдо операцияларининг халол қатнашчиларини рағбатлантиришга харакат қилиш, бунинг учун барча шароитларни яратиш керак.39
Электрон декларациялаш механизмини босқичма-босқич амалга ошиши, электрон хужжат алмашинишини, электрон мухр ва электрон имзоларни қўллаш тизимининг йўлга қўйилиши халқаро меъёр ва стандартлар талабларига жавоб бериши керак. Мазкур механизм молиявий оқимнинг бир жойдан бошқа жойга ўтишида “шаффоф назорат”ни таъминлашга ва транзит режими процедураларини бир вақтнинг ўзида иложи борича уларнинг бирхиллаштириш,камайтириш имконини яратади. Юкларни божхона назоратидан ўтказишнинг янги шакл ва усулларининг замонавий технология воситаларини қўллаш билан йўлга қўйиш юкни сканердан синчиклаб ўтказишни амалга оширишга ва чегарадан ўтказишда кўп вақт олмасликка имкон яратади. Мазкур холат юкларни ноқонуний олиб ўтиш хажмини камайтиришга, шунингдек республиканинг савдо айланмаси кўпайишига хизмат қилади.
Ташқи иқтисодий фаолият хақидаги қонунчилик билан Давлат божхона хизматининг уйғунлашуви божхона ишини Халқаро божхона қоидалари ва Ташқи иқтисодий фаолиятга мувофиқ холда тартибга солишга имкон яратади.
Божхона органларининг ахборот тизимини биргаликда модернизациялаш лойихасини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш, божхона органларининг ягона автоматлаштирилган тизимини яратиш оператив божхона фаолиятига хам, божхона назоратини ўз вақтида ўтказишни таъминлашга хам бирдек амалий таъсир ўтказади.
Йирик махсус терминалларнинг яратилиши бунда “бир ойнага” режими тамойили ўз аксини топади, чунки божхона “тозаланиши”нинг жами жараёни бир терминал доирасида амалга оширилади. Товар айланишини ва йирик Халқаро компаниялар, фирмалар ва Молиявий ташкилотларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида “Дистрибьютор-тармоқ маркази” яратилади. Улар ўз навбатида минтақа давлатларида фаолиятларини шу ердан туриб кенгайтиришлари ва бу билан Ўзбекистон худуди бўйлаб товар оқимининг кўпайишига замин яратадилар.

  1. Божхона ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакаларини ошириш.

Республикада амал қилаётган божхона хизмати ходимлар сиёсатини ўзгартириш лозим. Янги тахрирдаги Божхона кодексини тайёрлаш билан бир вақтда, божхона идораларида хизматни ўташ масалалари юзасидан хуқуқий-меъёрий хужжатлар лойихалари пакетини ва божхона хизматини ходимлар билан таъминлашга таалуқли бўлган бошқа хуқуқий меъёрий хужжатларнинг лойихаларини ишлаб чиқиш лозим. Асосий вазифалардан бири- божхона ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш. Профессионал таълим тизимига янгича ёндашиш лозим. Бу ёндашув божхона идоралари органларининг замонавий талаб ва вазифаларга жавоб берадиган, шу асосда профессионал савияни юксалтириш ва божхона идоралари хизматчиларининг маданиятини оширишни таъминлайдиган бўлиши лозим.

  1. Божхона хизматининг ахборот-техник сиёсатини ривожлантириш:

Ахборот-техник сиёсатнинг асосий манбаи Ўзбекистон Республикаси ДБқнинг ягона божхона ахборот кенглигини босқичма-босқич яратишга қаратилган, божхона органларининг фаолиятини ахборотлаштириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган фаолиятидир. Ягона божхона ахборот кенглиги божхона ишини модернизациялашга қаратилагн комплекс тадбирлар ўтказишнинг мажбурий шартларидан биридир. Шу жумладан, божхона расмийлаштируви процедураларини такомиллаштириш, божхона назорати самарадорлигини ошириш хамда янги ахборот технологиялари қўллаш хисобига божхона органларига фаолияти устидан оператив бошқарувга дастур билан таъминлашни ривожлантиришга, кўрикдан ўтказиш ва радиацион назоратнинг истиқболи порлоқ махсус техник воситаларини қўллаш йўлида хам ягона божхона ахборот кенглигининг ахамияти беқиёс.

  1. Божхона хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш:

Божхона назоратини самарали ўтказиш мақсадида ва божхона органлари олдига қўйилган бошқа вазифаларни бажариш учун етарли даражада ривожланган моддий техника базасига эга бўлиш лозим. Бу база ривожланган божхона инфраструктураси, замонавий махсус воситалар ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак.
6. Божхона инфраструктурасининг ривожланиши:
Божхона атрофи доирасидан хизмат бозорини ривожлантириш мақсадида ички ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш борасида муаян ишларни бажариш лозим. Декларациялаш, вақтинча сақлаш омборлари, божхона омборлари, божсиз савдо дўконлари каби доираларда мамлакатнинг ўз маблағига эга бўлишига йўл қўйиш мақсадга мувофиқ. Бу эса ўз навбатида рақобатнинг ривожланишига замин яратади. Ўзбекистон Республикасидан ўтадиган транзит коридорларини ривожлантириш лозим. Бу нарса савдо-иқтисодий хамкорликни кенгайтиришга ёрдам бериб, божхона атрофи ва коммуникация инфраструктурасининг ривожланишига таъсир кўрсатади, шунингдек транспортнинг юк билан бандлиги, юк айланиши даражасини ошириб, кўрсатилаётган хизматлар доирасини кенгайтиради. Божхона атрофи инфраструктурасининг кўриниши сифатида иш юритаётган хўжалик хисобидаги хўжалик субъектларига юкни етказишда хамкорлик қиладиган вазифа ва мажбуриятларни топширишда бир қатор чоралар кўрилиш шарт. Бу эса юкни ўз вақтида етказиш ва шахсий таркибни ўз вақтида озод қилиш имконини беради.
Ўтказилаётган ислохатнинг асосига сингдирилган тамойиллар:
- божхона назорати тизимини соддалаштириш;
- божхона процедуралари ва қонунчилигининг софлигига эришиш;
- божхона тўловлари келиб тушишининг кўпайиши стратегиясини ишлаб чиқишга йўналтирилган.
Асосий мақсад - яқин истиқбол вазифаларини аниқ кўрсатиш ва узоқ муддатли устивор йўналишларни аниқлаш40.
Бундан ташқари, ислохотлар халқаро тан олинган амалиётга мос келиши зарур. Бу ислохотлар БЖБТ ва БЖСТ шартномалари ва конвенцияларида ўз аксини топган.
7. Божхона иши сохасининг ислохотлар амалга ошириладиган устувор йўналишлари
1) божхона сиёсатини, ташқи савдони тариф ва нотариф усуллар билан бошқаришнинг амалдаги тамойилларини такомиллаштириш;
2) божхона органларининг ташкилий ва фаолият кўрсатиш масалаларини ва божхона назорати механизмини, шу жумладан товарлар ва транспорт воситаларини ноқонуний олиб ўтишнинг фаоллик даражаси юқори бўлган йўналишларда такомиллаштириш;
3) божхона ишини хуқуқий таъминлаш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш;
4) контрабанда ва бошқа божхона қонунчилиги бузилишига қарши самарали курашиш бўйича фаолиятни такомиллаштириш;
5) божхона хизматининг хуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар билан ўзаро хамкорлигини кучайтириш, ўз хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш;
6) назорат қилиш божхона органлари зиммасига юкланган фаолият юритувчи хўжалик субъектлари, уларнинг жамоатчилик бирлашмалари, транспорт ва бошқа ташкилотлар билан хамкорликни, шу жумладан божхона расмийлаштируви ва назорати ишлари самарадорлигини оширувчи технологияларни биргаликда ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
7) худудий бошқармаларда 1-категорияли (хужжатлар асосида экспертиза ўтказувчи) ёки 2-категорияли лабораториялар ташкил этиш (хужжатлар ва қисман анализ асосида экспертиза ўтказувчи), минтақалар марказларида 3-категорияли (тўла физик-кимёвий анализлар ўтказувчи) лабораториялар ташкил этиш;
8) Божхона кодексига мувофиқ товар ва транспорт воситаларини божхонадан кейин назорат қилиш тизимини жорий этиш, ДБҚтузилмасида ва худудий бошқармаларда уни амалга оширувчи бўлимлар ташкил этиш;
9) ДБҚда ишлатиладиган "Юкларни етказиб бериш назорат китобчаси" ва "АРМ-ТИ" маълумотлар электрон базаси, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙКда ишлатиладиган "Ягона маълумотлар тизими" ва "Ўзбекистон хаво йўллари" МАКда ишлатиладиган худди шундай маълумотлар базаси асосида экспорт-импорт ва транзит товарларни назорат қилувчи ягона тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
10) Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасида жойлашган чегара, република худудлари ичкарисида жойлашган ТИФ божхона постларини ва худудий божхона бошқармаларини, Давлат чегараларини божхона назоратидан ўтказадиган кўчма божхона постларини ягона локал электрон тармоқ орқали бирлаштириш;
11) ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг БЖСТга аъзо бўлишида кўмаклашиш;
12) божхона органларининг кадрлар потенциалини ва ходимларнинг ижтимоий мавқеини мустахкамлаш;
13) божхона органларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш, янги хизмат биноларини, уйларини ва маданий хордиқ объектларини қуриш, мавжудларини таъмирлаш, хисоблаш техникаси, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш қурилмалари паркини янгилаш, божхона назоратини амалга оширишни янги техник воситалари билан жихозлаш, идоравий махсус тезкор алоқа тизимини жорий этиш;
14) ташқи савдода солиқлар ролини ошириш, минтақавий иқтисодий интеграция, товарларни жўнатишдан аввал амалга ошириладиган инспекция бўйича хизмат кўрсатиш;
15) божхона режимларини қўллаш, товар ишлаб чиқарилган давлат ва божхона қийматини аниқлаш ишларини такомиллаштириш;
16) компьютерлаштириш ва маълумотларни электрон қайта ишлаш ишларини такомиллаштириш.
Божхона иши ва органлари фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш ишлари давлат божхона сиёсати доирасида узоқ муддатли концепция асосида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилиши лозим:
1. Божхона қонунчилигини такомиллаштириш, бу сохадаги норматив-хуқуқий хужжатларни, божхона органларининг хуқуқни мухофаза қилувчи функцияларини инобатга олган холда, халқаро меъёрларга мувофиқлаштириш.
2. Божхона органларининг инфратузилмасини хамда моддий-техника базасини халқаро талаблар даражасига қадар ривожлантириш.
3. Замонавий компьютер техникалари билан босқичма-босқич қайта жихозлаш йўли билан божхона органларининг ягона автоматлашган маълумот-хисоблаш тизимини яратиш.
4. Божхона органларининг кадрлар тузилмаси ва ижтимоий сохаларини мустахкамлаш.
5. Божхона экспертиза лабораториялари фаолиятини ривожлантириш, улардаги мавжуд жихозларни модернизация қилиш ва янгилари билан таъминлаш.
6. Божхона органларининг хуқуқни мухофаза қилиш функцияларини амалга ошириш ва уларнинг фаолиятини хуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар билан мувофиқлаштириш.
7. Божхона иши сохасидаги халқаро хамкорликни ривожлантириш ва божхона органларининг ташқи алоқаларини такомиллаштириш.
8. Чегара божхона постларини наркотиклар, радиоактив ва портловчи моддаларни аниқлашга қаратилган техник назоратнинг замонавий воситалари билан жихозлаш.
Концепцияни амалга ошириш:
1) божхона хизматининг мамлакат ташқи савдосини тартибга солувчи восита сифатидаги ролини оширади;
2) тариф ва нотариф усуллар билан бошқариш чораларини мутаносиб равишда қўллаш натижасида мамлакат ички бозорини миллий ишлаб чиқарувчиларга зарар етказиши мумкин бўлган товарлардан химоясини таъминлайди;
3) божхона тўловларининг тўла ва тўғри ундирилиши хисобига давлат бюджетига ўтказиладиган маблағлар салмоғини кўпайтиради;
4) ташқи иқтисодий фаолият сохасида қонун бузилиш холатларининг олдини олиш самарасини оширади;
5) наркотик ва портловчи моддаларнинг ноқонуний равишда айланишига қарши курашишда божхона органлари кинология хизматларидан фойдаланишнинг самарадорлигини оширади.

Асосий вазифалардан бири жахон тажрибаларига асосланган хамда тадбиркор ва фуқароларга тушунарли бўлган давлат божхона сиёсатини амалга ошириш йўли билан Ўзбекистон Республикасида божхона ишини жахон андозалари даражасига етказишдан иборат.





Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling