Кириш боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари


Download 1.47 Mb.
bet11/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.47 Mb.
#1830962
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
Fiskal siyosatning mohiyati, maqsadlari, vositalari. Barqarorlashtirish siyosati

1- гистограмма
2005-2014 йилларда кузатилган божхона божларининг ўртача арифметик ставкаси20


2-гистограмма
2005-2014 йилларда божхона божаларининг максимал даражаси (автомобил ставкаларидан ташқари)21



3-гистограмма
2005-2014 йилларда божхона божаларининг максимал даражаси (автомобил ставкаларини қўшган холда)22



Фақат шу холдагина ташқи иқтисодий алоқаларни давлат томонидан тартибга солиш масалаларини давлат манфаатларига ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга йўналтириб ечиш мумкин.23
Божхона тарифларини тартибга солиш давлат сиёсатини шакллаштиришда божхона хизматининг ташқи савдо божхона статистикаси маълумотлари асосида фаол қатнашишини таъминлаш зарур.
Божхона хизматини ривожлантириш ва такомиллаштиришга хар томонлама ёрдамлашиш, божхона қонунчилигининг халқаро стандартлар билан мутаносиб ва уйғунлигини таъминлаш, божхона хизматини бошқариш самарадорлигини ошириш, халқаро савдо сохасида содир бўлаётган улкан жараёнлар билан хамоханг бўлиш.
Вазифалар:

  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларининг, жумладан, божхона ишига оид мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш.

  • Хорижий давлатлар божхона ва бошқа мутасадди органлари, божхона иши масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар билан хамкорликни амалга ошириш.

Республика божхона хизмати умум қабул қилинган халқаро меъёр ва тажрибалар билан яқинлашиш йўналишида ривожланмоқда ва халқаро божхона хуқуқларини қабул қилиш ва қўллашга тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур хамкорлик қуйидаги асосий йўналишларда ўз аксини топади:

  • МДХ мамлакатлари билан хамкорлик;

  • хорижий давлатлар билан хамкорлик;

  • божхона ишига оид халқаро ташкилотлар билан хамкорлик.

Хуқуқий базани бошқа давлатлар божхона хизматларининг тегишли базалари билан изчил яқинлаштириш, жахон божхона тажрибасини ўрганиш ва қўллаш Ўзбекистон Республикаси божхона сиёсатининг мухим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Хорижий мамлакатлар божхона хизматлари билан алоқалар жахон божхона тажрибасидан изчил фойдаланиш замирида амалга оширилмоқда. Айрим мамлакатлар, жумладан АҚШ, ХХР, Белгия, Финляндия, Австрия, Польша, Руминия, Венгрия, Словакия ва Чехия давлатлари божхона хизматлари билан, Жахон божхона ташкилоти билан хамкорлик хақидаги Меморандум талаблари доирасида божхона хамкорлиги тўғрисида шартномалар имзолаш ва уларнинг амалда тадбиқ этилишини таъминлаш борасидаги ишларни давом эттириш назарда тутилмоқда.
Хорижий мамлакатлар божхона маъмуриятлари билан ўрнатиладиган алоқалар қуйидаги масалалар бўйича ёрдам олишга йўналтирилади:

  • кадрлар тайёрлаш ва бошқа техник ёрдам;

  • контрабанда ва иқтисодий хуқуқбузарликка қарши кураш борасида тажриба алмашиш;

  • экспорт назорати;

  • божхона хизматларини ислох қилиш ва замонавийлаштириш тажрибаларини ўрганиш;

  • халқаро стандартлар асосида божхона расмиятчиликларини уйғунлаштириш ва енгиллаштириш;

  • Давлат божхона қўмитаси идораларида жорий этиш мақсадида замонавий божхона технологияларидан фойдаланиш бўйича тараққий этган мамлакатлар илғор тажрибасини ўрганиш;

  • божхона органларини халқаро стандарт талабларига мос замонавий техник воситалар билан таъминлаш мақсадида хорижий инвестицияларни жорий этиш.

Хорижий божхона хизматлари билан икки томонлама алоқалар ўрнатиш жараёнида чет эл ишбилармон доиралари билан хамкорлик мухим йўналишлардан бири бўлиб, у жахон савдо талаблари доирасида ташқи иқтисодий фаолият юритиш имконини бериши, айни вақтда давлат иқтисодий хавфсизлигини химоя қилиши керак.
АҚШ божхона хизмати билан ўзаро манфаатли хамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ишларига алохида эътибор қаратилади, бу эса, Ўзбекистон Республикасининг мухим ва истиқболли шериги билан савдо-иқтисодий алоқаларини тобора кучайтириш имконини яратади. Унда АҚШнинг жахон иқтисодидаги пешқадамлиги, мамлакатимизда кўп сонли йирик Америка ширкатларининг мавжудлиги, тегишли ресурслар ва тажрибага эга АҚШ божхона хизматининг улкан имкониятлари назарда тутилади.24
Европа Иттифоқи давлатлари божхона хизматлари билан уларнинг тажрибаларидан республикамиз божхона фаолиятида фойдаланиш мақсадида яқин алоқалар ўрнатиш ишини йўлга қуйиш керак бўлади. Мазкур фаолият асосан ТАСИС, ТРАСЕКА ва Европа Иттифоқининг бошқа лойихалари доирасида хамда Евробожхона билан яқин хамкорлик олиб бориш орқали амалга оширилади.
Божхона хизматининг яқин келажакдаги асосий вазифаси божхона иши билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларнинг, жумладан БЖБТ, БЖСТ, Европа хамжамияти комиссияси (шунингдек, XXI-Директорлик) фаолиятида иштирок этишдан иборат бўлади. БЖБТ ва БЖСТ томонидан божхона иши, божхона сиёсати ва божхона қонунчилиги сохаларининг турли йўналишларига оид давлатлараро хамкорлик бўйича кенг кўламли бой тажриба тўпланган.
Божхона хизмати томонидан Жахон тараққиёт банки, Жахон валюта жамғармаси тарафидан қўллаб - қувватланган ва БЖБТ ишлаб чиққан божхона хизматларини ислох қилиш ва замонавийлаштириш Дастурини хисобга олган холда ислохотлар ўтказиш мўлжалланмоқда. Бундай Дастур божхона хизматини ривожлантириш Концепцияси мавжудлиги ва Хукумат томонидан тегишли қўллаб-қувватланишни назарда тутади.
Киота конвенцияси иловасига киритилган ўзгартиришлар асосида, мазкур конвенция талабларини чуқурроқ ўрганиш, кейинчалик унга қўшилиш ва божхона хизмати олдида турган долзарб муаммоларни инобатга олган холда, унинг иловаларига босқичма - босқич қўшилиш каби вазифалар турибди. Бу эса, республикада божхона ишини тартибга солувчи асосий қонун ва бошқа норматив-хуқуқий хужжатларга ўзгартиришлар киритилишини талаб қилади.
БЖБТ Сиёсий комиссияси, йиғилиш ва комиссиялари ишида божхона хизматининг изчил иштирокини таъминлаш лозим бўлади. Яқин келажакда мазкур фаолият БЖБТ билан фаол ёзишмалар олиб бориш, услубий тавсияларни ўрганиш, жахон божхона тизими тараққиёти анъаналарини тахлил қилиш орқали амалга оширилади.25
Юқоридагилар, Ўзбекистон Республикасининг божхона хизматини ривожлантириш сохасидаги халқаро обрўсини таъкидлаган холда, келажакдаги хамкорлик ва ташқи алоқаларни мустахкамлаш ишларининг қуйидагилар орқали амалга оширилишини белгилайди:

  • Ўзбекистон Республикасининг БЖСТга аъзо бўлиши учун тайёргарлик жараёнида фаол иштирок этиш;

  • Бутунжахон божхона ташкилоти штаб-квартирасида фаолият кўрсатиш учун унга Ўзбекистон Республикаси божхона тизими вакилларини юбориш;

  • Марказий Осиё, Россия Федерацияси ва бошқа етакчи хорижий божхона хизматлари хузурида Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати ваколатхоналарини ташкил этиш;

  • Ўзбекистон Республикаси божхона хизматларига техник ёрдам кўрсатиш бўйича Евробожхона дастурини хаётга татбиқ этиш;

  • жахоннинг тараққий этган мамлакатлари билан божхона иши ва бу сохада ўзаро ёрдамни ривожлантириш бўйича давлатлараро ва идоралараро шартномалар имзолашни давом эттириш;

  • тараққий этган мамлакатлар божхона хизматлари хузурида республика божхона хизматлари ходимларининг таълим олиш ва амалиёт ўтказишларини ташкил этиш.26

Хорижий мамлакатлар божхона хизматлари билан алоқалар божхона иши сохасидаги жахон тажрибаларидан изчил фойдаланиш рухида амалга оширилиши лозим. Жахон божхона маъмуриятлари билан ўрнатиладиган алоқалар кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, техник ёрдам олиш, контрабанда ва иқтисодий хуқуқбузарликка қарши кураш бўйича маълумот алмашуви, экспорт назорати, божхона хизматларини ислох қилиш ва замонавийлаштириш, жахон стандартларига мувофиқ божхона расмийлаштирувларини уйғунлаштириш ва соддалаштириш йўналишлари бўйича хамкорлик масалаларига қаратилади.
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо божхона статистикаси қуйидагича шаклланади:
- Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунларига асосланган хуқуқий база негизида;
- ТИФ қатнашчилари томонидан тақдим этиладиган божхона юк декларацияларида мавжуд бўлган кўрсаткичлар мажмуаси асосида. Хозирги вақтга келиб расмий маълумотлар шаклини ва бу борадаги услубий ишларни жахон мамлакатлари амалиётидан келиб чиққан холда ривожлантириш зарурияти пайдо бўлди. Божхона статистикаси оптималлаштиришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади:
- товар айланиши ва тизими макроиқтисодий вазият тахлили билан боғланган холда, асосий тенденцияларнинг тахлили;
- фойдаланувчиларни ташқи савдо ва божхона статистикаси билан тезкор таъминлаш;
- божхона органлари ваколатидаги бозор конъюнктурасини тахлил қилиш.
- божхона сиёсати сохасидаги таклифларни ишлаб чиқиш.
- тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини, Ўзбекистон Республикаси экспортёрларига тегишли экспорт қилинган товарларни назорат қилиш;
- Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган товарлар тўловини импортёрлар хуқуқларини бузмасдан назорат қилиш;
- Ички ишлаб чиқарувчилар учун божхона тарифларини тартибга солиб, статистик маълумотларни қўллаган холда нархлаш базасини такомиллаштириш хамда назорат қилиш;
- Ташқи савдо операцияларида хар хил йўналишлар бўйича қатъий белгиланмаган кенг сўровлар билан таъминлаш.
Замонавий алоқа воситаларидан фойдаланилган холда узлуксиз холда МДХ мамлакатлари, чегарадош давлатлар ва Республикамиз билан фаол савдо олиб борувчи мамлакатлар билан Ташқи савдо статистик маълумотларини алмашиб туриш.
Давлатнинг божхона тариф сиёсатида божхона хизматининг фаол иштирок этишини таъминлаш. Ташқи савдо-божхона статистикаси божхона тарифларини аниқлашда мухим восита сифатида хизмат қилиши керак.
"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-хуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сон Фармонига27 хамда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи бошқа норматив-хуқуқий хужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси божхона органларида импорт контрактларини хисобга олиш ва ташқи савдо операциялари мониторингини амалга ошириш тартибини белгилаб беради.
Ташқи савдо операциялари мониторинги тизими хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган экспорт-импорт контрактлари бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш хамда божхона, солиқ органлари ва ваколатли банклар ўртасида ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларга нарх белгиланиши тенденцияси устидан доимий мониторингни амалга оширадилар. Мониторинг натижалари бўйича ТСО маълумотлари, шунингдек хар ойда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган ва электрон шаклда ТСОга киритиладиган муқобил манбалардаги маълумотлар асосида импорт қилинадиган товарларга нарх маълумотлари бюллетени тузилади.
Импорт товарларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларнинг муқобил манбалари сифатида ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки етказиб берувчиларнинг расмий эълон қилинадиган маълумотномалари, бюллетенлари, биржа котировкаларидан, улар уюшмалари ёки бирлашмаларининг йиғма нарх маълумотномаларидан, товарларнинг хорижий ишлаб чиқарувчи компаниялари ваколатхоналарининг, уларнинг расмий рўйхатдан ўтказилган дилерлари ёки дистрибьютерларининг маълумотларидан, шунингдек нархлар конъюнктурасини холис шакллантирадиган умумий фойдаланиладиган нарх тўғрисидаги маълумотларнинг бошқа ишончли манбаларидан фойдаланиш мумкин.
Бюллетень ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг импорт қилинадиган товарларга нарх хосил бўлишида шаклланаётган тенденциялардан хабардорлигини ошириш, шунингдек уларни божхонада расмийлаштириш тартиб-қоидаларини самаралироқ ва холисона амалга ошириш учун хизмат қилади.
Бюллетень маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси хамда Давлат солиқ қўмитаси билан келишилиши керак.
Бюллетендан божхона органлари бахолашда ва божхона қийматини назорат қилишда "Божхона тарифи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунида назарда тутилган холларда фойдаланади.28
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўзининг барча худудий бўлимлари ва божхона постларини босма нусхалар билан, ТСОга уланган тақдирда эса - шунингдек бюллетеннинг электрон версиялари билан мунтазам таъминлайди.
Хуқуқни бузиш содир этилганлиги холати тасдиқланган тақдирда, солиқ органлари томонидан қонун хужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилади ва текшириш материаллари зарур чоралар кўриш учун белгиланган тартибда тегишли органларга берилади.29
ТСОдаги мавжуд ахборотни химоя қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги, улардан ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказилишига олиб келган шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланганлиги учун идораларнинг рахбарлари ёки бошқа ходимлари қонун хужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.30

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling