Кириш боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари


Ўзбекистонда 2003-2013 йилларда божхона тўловларининг ундирилиш динамикаси (млрд сўм)


Download 1.47 Mb.
bet14/22
Sana31.01.2024
Hajmi1.47 Mb.
#1830962
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
Fiskal siyosatning mohiyati, maqsadlari, vositalari. Barqarorlashtirish siyosati

Ўзбекистонда 2003-2013 йилларда божхона тўловларининг ундирилиш динамикаси (млрд сўм)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси маълумотлари асосида тузилган
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона органлари томонидан берилган имтиёзлар миқдори 2013 йилда 10.508.648 млрд (2012 йилда 7.695.859 млрд) сўмни ташкил этди. Бу 2012 йилда берилган имтиёзларга нисбатан 1.739.118 млрд сўм кўпдир. 2013 йилда божхона тўловлари бўйича имтиёзлар миқдори 10.508.648 миллиард сўмни ташкил қилиб, 2012 йилга нисбатан 2 баробар кўп демакдир. (2-диаграмма).35
2-диаграмма
Ўзбекистонда 2003-2013 йилларда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзлар динамикаси (млрд. сўм)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси маълумотлари
асосида тузилган36
Иқтисодиётнинг ҳозирги кундаги тараққиёти ва Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодиётига илдамлик билан интеграциялашуви зарурияти божхона хизматини ислоҳ қилишни талаб этмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг асосий мақсади ташқи савдони тартибга солиш ва мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг энг самарали ва рационал йўлларини топишдан ва уларни амалиётга жорий этишдан иборат.
БК нинг 75 – моддасига мувофиқ, божхона расмийлаштируви божхона органи фаолият кўрсатадиган зонадаги шу мақсад учун ажратилган, товарларни жўнатувчи ёки олувчи ёхуд уларнинг таркибий бўлинмаси жойлашган ерларда божхона органининг иш вақтида амалга оширилади.
Манфаатдор шахснинг ёзма илтимосномасига биноан унинг хисобидан ва божхона органининг розилиги билан божхона расмийлаштируви бошқа жойларда ва божхона органининг иш вақтидан ташқари вақтда амалга ошириши мумкин.
Божхона органилари жойлашган ерларда эмас, балки бевосита ўз худудларида ёки биноларида божхона расмийлаштирувини ўтказишдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар бу органларга хизмат ва маиший биноларини, ускуналар хамда алоқа воситаларини бепул бериб қўядилар.
Ўзбекистон Республикасининг божхона худудида худудий бошқармалардан ва ихтисослаштирилган божхона комплексларидан иборат Давлат божхона қўмитаси органлари тизими иш кўради. Шундай қилиб бизнинг давлатимиз худудида рўйхатга олинган хар қандай юридик шахс бирор бир божхона органи фаолияти зонасида бўлади ва ўша ерда мазкур юридик шахсларнинг товарлари ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
Божхона органи товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувини божхона декларацияси қабул қилинган хамда барча зарур хужжатлар ва маълумотлар тақдим этилган пайтдан бошлаб ун кундан кечиктирмай амалга оширади. Табиий офатлар, авариялар, фалокатлар пайтида зарур бўлган товарлар, жониворлар, тез бўзиладиган товарлар, радиоактив материаллар, хабарлар ва оммавий ахборот мақсадлари учун бошқа материаллар, Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқариш, ижро этиш ва суд хокимияти юқори органлари номига юборилаётган товарлар, инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилаётган товарлар ва шунга ўхшаш бошқа товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда уларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилган ва устувор тартибда амалга оширилади. Мазкур муддатлар давлатнинг бошқа органлари товарлар ва транспорт воситаларини назорат қилиши учун зарур бўлган вақтни уз ичига олмайди (БКнинг 76-моддаси).
БКнинг 77-моддасига мувофиқ божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар ва уларнинг вакиллари божхона расмийлаштируви вақтида иштирок этишга хақлидир. Божхона органи мансабдор шахсларининг талабига биноан эса, мазкур шахслар ва уларнинг вакиллири божхона расмийлаштируви вақтида хозир бўлишлари ва расмийлаштиришни амалга оширишда уларга зарур ёрдам кўрсатишлари шарт.
Товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар деганда мамлакат қонунларига мувофиқ уз номидан декларация тўлдириш, товарлар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда юридик ахамиятга эга хатти – харакатни амалга ошириш ваколатига эга бўлган уларни божхона чегараси орқали олиб ўтувчи божхона брокери тушунилади.
Божхона органларининг мансабдор шахслари кўрсатиб ўтилган шахсларга уларнинг илтимосига кўра божхона расмийлаштируви ўтказиладиган жойда бўлиш ва расмийлаштирув ўтказилиши устидан бевосита кузатиш имкониятини бериши керак.
Божхона чегараси оркқали товарлар олиб ўтувчи шахс, ташувчи, омбор эгаси ёки товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган бошқа шахс божхона органининг талабига биноан божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим бўлган товарларни транспортда ташиш, тортишни ёки уларнинг миқдорини бошқача тарзда аниқлашни, ортиш, тушириш, қайта тушириш, бўзилган ўровларни тузатиш, ўровларни очиш, товарлар ва транспорт воситаларини ўраш ёки қайта ўрашни, шунингдек бундай товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган бинолар, идишлар ва бошқа жойларни очишни уз хисобидан амалга тошириши шарт.
Агар товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона расмийлаштируви тугалланмаган бўлса юқорида кўрсатилган операциялар божхона органининг рухсати билангина амалга оширилади (БКнинг 78-моддаси).
БКнинг 79-моддасига мувофиқ божхона расмийлаштирувини ўтказиш учун божхона органлари, уларнинг рухсати билан эса товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар ва давлат назоратини амалга оширувчи бошқа органлар божхона назорати остида турган товарлардан уларни текшириш (экспертиза қилиш) учун намуналар ва нусхалар олишга хақлидирлар.
Товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар товарлардан намуналар ва нусхалар олиш вақтида хозир бўладилар ва божхона органларининг мансабдор шахсларига ёрдам кўрсатадилар, шунингдек намуналар ва нусхалар текшириш натижалари билан танишадилар.
Товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахснинг ташаббуси билан божхона органлари томонидан товарлардан намуналар ва нусхалар олиш, шунингдек намуналар ва нусхаларни текшириш натижасида юзага келган харажатларни ана шу шахс тўлайди.
Намуналар ва нусхалар олиш тартиби, уларнинг текшириш ва тасарруф этиш муддатлари, шунингдек тартиби қонун хужжатларида белгиланади.
Товарларнинг нусхалари ва намуналари тадқиқот ўтказиш учун зарур энг кам миқдорда танланади. Нусха ва намуналар миқдори божхона органлари томонидан товарларнинг хусусиятлари ва хоссаларидан, тадқиқод ўтказиш турлари ва шартларидан келиб чиқиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг хар бир минтақавий бошқармаси таркибида божхона эксперт лабораторияси ишлайди, уларнинг фаолияти юксак даражада тахлил қилиш имконини берувчи замонавий техника ва лаборатория ускуналари билан жихозланган ДБКнинг Марказий божхона эксперт лабораторияси мувофиқлаштиради.
Ўзбекистон Республикаси ДБК Марказий божхона эксперт лабораторияси энг аввало истеъмолчиларнинг хуқуқларини химоя қилишга ва товарлар кодларининг ТИФ ТН га мувофиқ тўғри қўлланилишини назорат қилишга даъват этилгандир. Бу эса божхона тўловларини ундиришга таъсир кўрсатади. Марказий божхона эксперт лабораторияси зарурат бўлганда божхона расмийлаштируви пайтида товарга тақдим этилган хужжатларни экспертизадан ўтказади.
Марказий божхона эксперт лабораторияси уз фаолиятида республиканинг иқтисодийманфаатларини химоя қилиш мақсадида иш кўриб қонун хужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси ДБК нинг норматив хужжатларига амал қилади.
БКнинг 80-моддасига мувофиқ божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви ветеринария, фитосанитария, экология назорати ва қонун хужжатларида назарда тўтилган холларда давлат назоратининг бошқа турлари амалга оширилганидан кейин тугайди.
Қонун хужжатларида товарлар ва транспорт воситаларининг божхона чегараси орқали олиб ўтилишига фақат давлат назоратининг хар хил турларини амалга ошириш шарти билан йўл қўйилиши холлари белгиланган. Уларга тирик хайвонлар ва хайвонот дунёси бошқа объектларига нисбатан ветеринария назорати, усимлик махсулотларига нисбатан фитосанитария назорати, давлат чегара назорати, олиб чиқилишида сертификатланиши шарт бўлган товарларнинг хавфсизлиги учун давлат назорати ва уларнинг белгиланган тадбирларга мувофиқлиги, шунингдек давлатнинг ташқилотлар ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини химоя қилиш, мамлакат худудига товарларнинг айрим турлари олиб кирилишида унинг иқтисодий ва экологик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган давлат назоратининг бошқа турлари киради.
Бунинг учун ваколат берилган ташқилотлар томонидан бериладиган хамда божхона органларининг мансабдор шахсларига товарларни баёнот берилган божхона режимларига мувофиқ чиқариш имконини берадиган қонун хужжатлари билан назарда тўтилган хужжатлар давлат назоратининг кўрсатиб ўтилган турлари амалга оширилиши натижаси хисобланади.
Қонун хужжатларида назарда тўтилган холларда давлат назорати кўрсатиб ўтилган турларининг амалга оширили божхона расмийлаштируви тугалланганлиги, яъни товарларни у ёки бу божхона режими остида жойлаштириш тўғрисида ёхуд божхона режими амал қилишининг тугалланганлиги тўғрисидаги қарорнинг божхона органи мансабдор шахси томонидан расмийлаштирилиши тугалланганлиги шарти хисобланади.
БКнинг 81-моддасига мувофиқ табиий офатлар, фалокатлар, халоқатлар юз берганда зарур бўладиган товарларни, тирик хайвонлар, тез бўзиладиган товарлар, радиоактив материаллар, оммавий ахборот учун зарур хабарлар ва бошқа материалларни Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятининг олий органлари номига юборилаётган товарларни, шунингдек инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилаётган товарларни ва бошқа шунга ўхшаш товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтишда уларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилган тартибда ва биринчи ўринда амлага оширилади.
Божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартибини қўлланиш шартлари қонун хужжатларида белгиланади.
Соддалаштирилган тартиб қўлланиладиган холларнинг келтирилган рўйхати тўла тўкис деб хисобланмайди. Божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартиби қўлланилиши холлари ва шартларини аниқлаш энг аввало жамоат манфаатларини, шунингдек товарларнинг хусусиятлари ва хосаларини хисобга олган холда товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши мақсадларига боғлиқ бўлади.
Соддалаштирилган тартиб божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартибини ва уни амалга ошириш вақтини қисқартиришни назарда тутади, бироқ бу БК да белгиланган божхона расмийлаштирувининг асосий прициплари доирасида ва унга риоя қилган холда бажарилиши керак.37
Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланишга хамда уларни тасарруф этишга йўл қўйилмайди, қонун хужжатларида назарда тўтилган холлар бундан мустасно (БКнинг 82-моддаси). Ушбу қоиданинг бажарилмаслиги божхона хақидаги қонунлар бўзилиши хисобланади ва БКнинг 144-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликка олиб келади.
Божхона расмийлаштируви ва божхона назорати механизмини такомиллаштириш:
Мақсад:
Товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнини бирхиллаштириш.
Вазифалар:

  • Ортиқча ва самарасиз бўлган божхона процедураларини бекор қилиш.

  • Божхона назорати ва расмийлаштирувининг табақалаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш.

  • Ахборотнинг очиқ-ойдинлиги.

  • божхона расмийлаштируви ва назорати Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувини тезлаштириш йўналишида ривожланади.

  • Бунга эса Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига тўлиқ риоя қилиш, (қонуний фаолият юритадиган ТИФ қатнашчилари учун “яшил йўлаклар ” хозирлаб, товарлар ва транспорт воситаларини бевосита божхона ўтказиш пунктларида расмийлаштириш), божхона расмийлаштирувини соддалаштириш уларни жахон андозаларига яқинлаштириш йўли билан эришилади

“Яшил йўлак”да амалга ошириладиган чора-тадбирларни қўйидагича таърифлаш мумкин:

  • товарларни жорий ва илгариги божхона расмийлаштируви асосида расмийлаштириш;

  • БЮД қўлланилган холда декларация қилинмаган, божхона тўловларидан озод этилган товарларни расмийлаштириш;

  • декларация қилинмаган, нархи белгиланган минимумдан паст бўлган ва божхона тўловларидан озод этилган товарларни расмийлаштириш;

  • божхона ишида қонунчиликка риоя этишни етарли таъминлаш учун у ёки бошқа муайян холатларда шундай божхона назоратининг шаклини ишлатиш.

қуйидагиларни ўз ичига олган пост-божхона назорати процедурасини, эхтимолликларни бошқариш технологиясини қўллаш:

  • ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар – юридик ва жисмоний шахслар томонидан товарлар ва транспорт воситаларини экспорт ва импорт божхона режимларига, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа божхона режимларида божхона расмийлаштирувидан ўтказилгандан кейин божхона ва валюта тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилиши устидан тахлил ва назоратни таъминлаш;

  • ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонун хужжатларини бузиш холатларини аниқлаш ва унинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб кирилган ва олиб чиқилган товарлар, шунингдек экспорт-импорт операцияларини амалга оширган хўжалик юритувчи субъектлар кесимида божхона статистикаси маълумотлар базасини шакллантириш;

  • зарур холларда товарлар ва транспорт воситаларини экспорт ва импорт божхона режимларида, шунингдек бошқа божхона режимларида божхона расмийлаштируви харакатлари тугаллангандан сўнг хўжалик юритувчи субъектлар устидан белгиланган тартибда инспекция текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш;

  • солиқ, хуқуқни мухофаза қилиш ва бошқа назорат қилувчи органлар билан экспорт-импорт мониторинг операциялари масаласида хамкорлик қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ва ташқи савдо фаолиятини хамкорликда текшириш ишларини олиб бориш, валюта хамда божхона қонунчилиги бузилиши сабаби ва шароитларини бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

  • эхтимоллик билан боғлиқ бўлган товарлар харакати билан ишлаш усули ва бошқариш қонун қоидалари процедураларини мунтазам равишда қўллаш;

Божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини ўтказиш механизимини амалга ошириш:

  • ташқи савдо товар айланишини тезлаштиришга имкон берувчи шароитларни яратиш;

- контрабанда, божхона қоидалари бузилиши ва солиққа оид жиноятларга қарши курашиш, шунингдек ўқ-дори, қурол-яроқ, норкотик ва портловчи моддалар, бадиий, тарихий хамда археологик ахамиятга эга бўлган халқ мулкини божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишини олдини олишни бошқариш;
- божхона божлари, солиқлари ва бошқа божхона тўловларини тўлиқ ва ўз вақтида ундириш;
- халқаро савдо ва инвестицияни жалб қилиш;
- божхона органлари вколатлари доирасида валюта назоратини амалга ошириш.38

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling