Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 5 та халқаро ва 5 та республика илмий-амалий конференцияларида маъруза кўринишида баён этилган ҳамда апробациядан ўтган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Тадқиқот мавзуси бўйича жами 17 та илмий иш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола (5 та республика ва 2 та хорижий журналларда) чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, уч боб, олти параграф, хулоса ва “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати”дан иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 139 бетни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |