Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Диссертация мавзусининг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги


Download 25.16 Kb.
bet3/6
Sana16.06.2023
Hajmi25.16 Kb.
#1499244
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Tohirjon Kirish

Диссертация мавзусининг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Тадқиқот Ўзбекистон Миллий университетининг “Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муштараклиги” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон демократик ислоҳотларида Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналари фаолиятини ҳамда тажрибаларининг ижтимоий аҳамиятини фалсафий тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифаларига қуйидагилар киради:
Ўзбекистонда миллий тараққиётнинг янги босқичидаги ислоҳотларни асосий йўналишлари ва бошқарувдаги демократик ўзгаришларнинг ижтимоий моҳиятини очиб бериш;
Янги Ўзбекистон демократик ислоҳотларида “Халқ қабулхоналари” институтининг стратегик аҳамиятини асослаш;
халқ қабулхоналарининг бизнес, тадбиркорлик ва ишбилармонликни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини илмий таҳлил этиш;
халқ қабулхоналари ходимларининг профессиограммасини ўрганиш асосида уларнинг ижтимоий портретини яратиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашни янада такомиллаштиришга оид амалий тавсиялар ишлаб чиқишдир.
Тадқиқотнинг объектини давлат ва жамият муносабатлари ташкил этади.
Тадқиқотнинг предмети халқ қабулхоналари фаолиятининг таҳлили.
Тадқиқот усуллари. Диссертацияда анализ ва синтез, дедукция ва индукция, тизимлаштириш, сўровнома каби усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давлат бошқарувдаги демократик ўзгаришларнинг моҳияти (фаолиятга танқидий ёндашув, очиқлик, инсон манфаатларининг устунлиги, халқни рози қилиш, одил судлов) очиб берилган;
халқ қабулхоналари моҳиятан давлат ва ҳалқ ўртасида самарали мулоқотни ташкил этувчи, халқнинг давлатга ишончини мустаҳкамловчи ва аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш орқали уларни ижтимоий тараққиётнинг фаол иштирокчисига айланишини таъминловчи демократик институт сифатида шаклланганлиги илмий асосланган;
мамлакатимизда бизнес, тадбиркорлик ва ишбилармонликнинг ривожланишига ғов бўлиб келаётган сунъий тўсиқларни (ҳужжатбозлик, сансалорчилик, таниш билишчилик, бюрократия, коррупция) бартараф этишда виртуал ва халқ қабулхоналари фаолиятининг муҳимлиги очиб берилган;
Халқ қабулхоналари ходимларини компетентлигини аниқлашда профессиограммадан (интеллектуал салоҳият, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар, бошқариш санъати, ташкилотчилик қобилияти, касбий психология,) фойдаланиш улар фаолиятини такомиллаштириш омили эканлиги асосланган.

Download 25.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling