Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Тадқиқотнинг республика фан ва технологияларини ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги


Download 25.16 Kb.
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi25.16 Kb.
#1499244
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Tohirjon Kirish

Тадқиқотнинг республика фан ва технологияларини ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Ушбу тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналишига мувофиқ равишда бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбекистон Республикаси Президентининг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлат идораларининг халққа хизмат қилишини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш ва жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришга оид фундаментал аҳамиятга эга ғоялари ва эълон қилган Фармонлари, мазкур тадқиқот учун илмий-методологик асос бўлиб хизмат қилади.
Эркин жамият, адолатпарвар ва халқпарвар давлат қуриш инсониятнинг азалий орзуси бўлиб келган. Эзгулик жамият бошқарувининг муҳим омили эканлиги зардўштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”да, адолатли жамиятни адолатли шоҳ образи билан боғлаш, давлат бошқариш амаллари, қоидалари ва сиёсий-ахлоқий муносабатларини жамиятда қарор топтириш, кенгашнинг давлат бошқарувида муҳим ўрин эгаллашига оид ғоялар, қарашлар Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Низомулмулк, Ж.Румий, А.Темур, А.Навоий, З.М.Бобур асарларида ўз ифодасини топган. Ғарбда Платон, И.Кант, Ж.Локк, Н.Макиавелли, К.Поппер, Т.Адорно, С.Хантингтон, О.Тоффлер, А.Камю, М.Вебер, Б.Рассел, О.Шпенглер, Н.А.Бердяев, В.В.Соловьев, Г.В.Плехановлар инсониятнинг келажаги, жамият тараққиёти, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси, жамиятни модернизациялаш ва демократлаштириш, демократик жамият ва ҳуқуқий давлат барпо этиш тўғрисида зиддиятли фикрларни илгари суришган. Уларнинг фалсафий, фундаментал аҳамиятга эга асарлари, қарашлари ва ғоялари мазкур тадқиқот иши учун илмий-назарий ва методологик асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбек файласуф олимлари А.Валиев, М.Шарифхўжаев, С.Шермуҳамедов, А.Саидов, Б.Тўйчиев, Ф.Мусаев, И.Эргашев, Р.Жумаев, З.Қодирова, Ф.Жўрақулов, Ш.Мамадалиев, З.Исламовлар мамлакатимизда очиқ фуқаролик жамиятининг шаклланиши, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг устуворлиги таъминлаш, демократик тараққиётнинг ҳуқуқий асослари, давлат ва жамият демократлашуви, модернизация ва демократик тараққиётнинг узвий алоқадорлиги каби масалаларни ўрганишган. Уларнинг тадқиқотларида 1991-2015 йилларда мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг илмий, фалсафий, сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатлари очиб берилган2.
Мавзунинг айрим масалалари Ж.Ё.Мавлонов3нинг илмий тадқиқотида кўриб чиқилган. Тадқиқотчи унда эътиборини фуқаролик жамияти институтларига қаратиб, “сиёсий коммуникативистика” тизимида ”Президент виртуал ва халқ қабулхоналарини ҳам тилга олади. Сиёсатшунослик йўналишидаги ушбу тадқиқот Халқ қабулхоналарининг давлат ва халқ билан мулоқот тизимидаги ўрнини англашга ёрдам беради.
Мазкур тадқиқот эса Халқ қабулхоналарининг миллий демократик хусусиятларини, уларнинг ижтимоий тараққиёт кун тартибига қўяётган муаммоларини ҳал этишдаги ўрнини ва аҳоли билан мулоқотини, ҳамкорлигини, ҳудудларни ривожлантиришга оид тажрибаларини ижтимоий-фалсафий ўрганишга қаратилган.

Download 25.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling