Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат


Download 25.16 Kb.
bet4/6
Sana16.06.2023
Hajmi25.16 Kb.
#1499244
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Tohirjon Kirish

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарининг демократик институтлар сифатида шаклланиши, улар аҳолининг мурожаатларини, қонуний талабларини қондириши, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни амалда ҳал этиши борасида тўплаган тажрибалари институционал ва функционал жиҳатдан умумлаштирилган;
Халқ қабулхоналарининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, мамлакатда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини қарор топтиришга, давлат идоралари ва бошқарув институтлари фаолиятини координация қилишга қаратилган ташкилий-амалий вазифалари ҳамда мазкур йўналишларда дуч келинаётган муаммоларни бартараф этишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
Халқ қабулхоналари ходимларининг касбий малака талаблари аниқланди ва шу асосда Халқ қабулхоналари фаолиятини янада такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Республика ва халқаро миқёсдаги илмий конференцияларда, маҳаллий ва хорижий илмий журналларда чоп этилган мақолалар, ўтказилган социологик сўровлар, хулосалар, таклиф ҳамда тавсияларнинг амалиётда жорий этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Диссертацияда илгари сурилган концептуал ғоялар миллий демократик тараққиёт, халқ ҳокимиятчилиги ва фуқаролик жамиятига оид илмий-назарий қарашларни янада бойитади. Улардан “Ижтимоий фалсафа”, “Фуқаролик жамияти”, “Инсон ҳуқуқлари”, “Халқ ҳокимиятчилиги: тарихи ва назарияси”, “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи”, “Сиёсатшунослик”, “Социология ва ижтимоий фикрни ўрганиш методологияси” каби соҳаларга оид маърузалар, ўқув қўлланмалари ва дарсликлар, видеороликлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Илмий-назарий хулосалар миллий демократик тараққиётнинг имманент хусусиятларини, ўзбек халқи менталитети ва турмуш тарзида рўй бераётган ўзгаришларни объектив баҳолаш, ўрганиш имконини беради.
Тадқиқот натижаларидан халқ ҳокимиятчилигини мустаҳкамлаш ва давлат идораларининг халққа хизмат қилдириш тажрибаларини умумлаштириш ҳамда тарғиб этишга қаратилган оммавий, маърифий тадбирларда, Халқ қабулхоналари билан халқ оммаси ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтиришга мўлжалланган сайёр учрашувлар, мулоқотларда фойдаланиш мумкин.

Download 25.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling