Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
Биринчи боб бўйича хулосалар
Download 1.09 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- II БОБ. НАЗОРАТ ва диагностика объекти сифатида микропроцессорЛИ қурилмаларни таҳлилИ §
Биринчи боб бўйича хулосалар
МУТнинг ҳаёт даврини босқичларини ҳисобга олиб МУТнинг техник воситаларини диагностика қилиш ахамияти ва унинг ўрни таҳлил қилинди. Техник экспулатация тизимида техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва уларнинг турларини таҳлили келтирилган. Замонавий модемлардани мисолида МПларни турлари ва хусусиятлари кўриб чиқилган. МПҚни асосий меъзони тайёргарлик коэффиценти эканлигини таҳлил кўрсатди. Унинг кўрсаткичларидан бири таъмирлашга яроқли эканлигини характерловчи қайта тиклашнинг ўртача вақти муҳим эканлигини кўрсатди. МУТнинг техник воситаларини ишлаш самарадорлигига носозликни таъсирини кўрсатишга ёрдам берувчи ахборот жараёнларини ифодаловчи математик моделини таҳлили ўтказилди. Усулларнинг таҳлили кўрсатдики, МПҚларни ишончлилигини оширишнинг самарали усулларидан бири техник диагностика воситалари ва усуллари ҳисобланди. МПҚларнинг техник воситаларида асосий тест ва функционал усулларини таҳлили кўриб чиқилди. II БОБ. НАЗОРАТ ва диагностика объекти сифатида микропроцессорЛИ қурилмаларни таҳлилИ §2.1. Микропроцессорли қурилмаларнинг характеристикалари ва уларнинг диагностика объекти сифатидаги таҳлили МПҚлари, одатдаги қурилмаларда қўллаш мумкин бўлмаган қуйидаги бир қанча хусусиятларга эга [67, 98, 99]: - схемаларнинг тузилиши қийин, олдин аппарат ҳолда бажарилган функциялар доимий сақлаш қурилмасида сақланадиган МП тугунларидаги микродастурларда амалга оширилади. Алгоритм дастурида эса бу схемаларнинг ишлаши яширилган; - МП схемасининг динамик диапазон харакати туфайли бир хил қийинчиликлар юзага келади, бунда сигналларнинг импульслари бир неча микросекунд харакат қилади, кейин йўқолади. Шунинг учун қачон ва қаерда қуришни билиш керак; - ЁКИ (ИЛИ) схемаси бўйича параллел қурилма шинасига бир вактнинг ўзида бир қанча қурилманинг уланиши манбанинг носозлигини аниқлашни қийинлаштиради. Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, алоқа воситаларидан фойдаланиш шароитида назорат ва диагностикани ўрнатиш юзасидан қуйидагиларни ҳал этиш талаб қилинади: Таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари таннархини ихчамлаштириш мақсадида назорат ва диагностика ишларини таннархини камайтириш; Рақамли платалар ва уларнинг таркибий қисмларидан фойдаланиш ишончлилиги ҳақидаги, шунингдек носозликларни топиш ва бартараф этиш билан боғлиқ вактли ва иқтисодий харажатлар ҳақидаги ахборотни тўплаш ва ишлов бериш. Назорат ва диагностика воситаларининг иш самарадорлигини ошириш мақсадида рақамли платалар диагностикасининг автоматлаштирилган қурилмасининг фойдаланувчисига танлаб олиши учун қуйида келтирилган режимлардан бирини тақдим этиш лозим: берилган турдаги рақамли платалар учун эталон сигнатураларни луғат (журнал) режими. Рақамли платаларнинг эталон сигнатураларининг ушбу луғати, нотўғри ёки ностабил бўлган сигнатураларни топиб рақамли схема холатини ихтиёрий тартибда назорат қилиш имкониятини беради; рақамли платадаги носозликларни топишни берилган алгоритм бўйича хатоларни тескари текшириб бериш режими. Бу режимда оператор, нуқталар тўпламини кетма-кет текшириш кўрсатмасини олади, бу эса зонд билан ишлаётган операторга носоз сигнатурадан бошлаб носоз элемент ёки схема тугунига бошловчи барча сигнатуралар занжирини, сигнатура таҳлили усули таъминлаб берадиган аниқлик билан аниқлаш имконини беради. Бунда рақамли платалар диагностикасининг автоматлаштирилган қурилмасида назорат – диагностика жараёнлари тугаши билан қуйидаги натижаларни автоматик хужжатлаштириш ва сақлаш таъминланиши лозим: носозлик пайдо бўлиш вақти ва санаси; носозлик пайдо бўлиш вақтидаги рақамли тизимнинг иш режими; носозлик жойини қидириш ва локализациялаш учун қўлланиладиган усуллар ва воситалар; носозлик жойи ва сабаби; носозлик жойини қидириш ва топиш, локализациялашни вақт тафсилотлари; носозлик диагностикасини бажарган оператор ҳақида маълумот. Хозирги кунга келиб модемларда ва бошқа қурилмаларда ATmega 128 кўплаб қўлланилади. Шу боисдан назорат ва диагностика объекти сифатида ATmega 128 туридаги микроконтроллер (МК) функционал блоклари ва тузилиш схемаси 2.1-расмда келтирилган. [6, 7, 8, 9]: - 8-разрядли арифметик мантиқий қурилма (АМҚ); - ички 128 Кбайтли дастурий флеш-хотира; - 32 умумий фойдаланувчи регистр; - 4 Кбайтли ички EEPROM маълумот хотираси; 2.1- расм. ATmega 128 МКлари чиқиш портлари - 4 Кбайтли ички ОХҚ; - 6 та параллел 8-разрядли порт; - 4 та дастурланувчи таймер-ҳисоблагич; - 10-разрядли 8-каналли анало рақамли ўзгатиргич (АРЎ) ва аналог компаратор; - кетма-кет интерфейслар UART0, TWI ва SPI; - узилишлар ва бошқариш блоки. Порт А (PA7...PA). 8-разрядли икки йўналишли порт. Порт Б (PB7...PB0). 8-разрядли икки йўналишли порт. Ўрнатилган резисторли. Порт В махсус функциялардан фойдаланишда ҳам ишлатилади. Порт C (PC7...PC0). Порт С 8-разрядли чиқиш порти ва манзил шинасини ташкил қилишда фойдаланилади. Порт D (PD7...PD0). 8-разрядли икки йўналишли порт. Порт D махсус функцияларни ишга туширишда фойдаланилади. Порт Е (PE7...PE0). 8-разрядли икки йўналишли порт. Порт Е махсус функцияларда фойдаланилади. Порт F (PF7...PF0). 8-разрядли кириш порти. Кириш АРЎларнинг аналог киришлари кўринишида фойдаланилади. # RESET. Қайта юклаш кириши. 50 нс вақтни ушлаб туриш керак. XTAL1, XTAL2. Инвертирланувчи кучайтиргич такт частотасини кириш чиқиши. TOSC1, TOSC2. Таймер ҳисоблагич генератор кучайтиргичи инверторли киритиш чиқариш. #WR, #RD. Ташқи маълумот хотираси ўқиш ёзиш. ALE. Ташқи хотира манзили фиксацияси. AD0-AD7 маълумотларни узатишда фойдаланилади. AVCC. АРЎлар манбаъ таъминоти. AREF. АРЎ учун таянч кириш. #PEN. Кетма кет интерфейс орқали дастурланишга рухсат чиқишлари нтерфейси. Ушбу чиқишда сигналнинг ушлаб турилиши қурилма кетма кет канал орқали дастурланиш режимига ўтади. VSS, GND. 8-разрядли икки йўналишли порт. Манбаъ таъминоти ва ер. МК AVR Гарвард архитектурасига асосланган бўлиб, дастурий ва маълумот хотираси алоҳида майдонда жойлашган. Кўриб ўтилган ва тадқиқ қилинган МК ва МПларга талаблар ошиб бормоқда. Шу боис МПҚнинг кўп чиқишли схемасини диагностика қилувчи техник воситаларга талаблар қуйидагилардан иборат [10, 34, 35, 36]: Ўтказиш мақсади бўйича – диагностика қилиш; Назорат тури бўйича – функционал; Текширув режими бўйича – динамик; Текширувчи тестларни ишлаб чиқиш қоидалари бўйича – тасодифий кетма-кетлик; Техник диагностика воситасининг киришлар сони бўйича – ККСА; Тузилиши бўйича қўлланиши – ташқи; Назорат ва диагностикани автоматлаштириш даражаси бўйича - автоматлашган; Диагностика алгоритмини қўллаш бўйича - яримтага бўлиш усули; Оғирлиги – габарит тавсифи бўйича; Назорат ишончлилигини таъминлаш бўйича - юқори; Носозликни чуқур қидиришини таъминлаш бўйича - носоз элементгача; Тез таъсири бўйича - юқори; Диагностиканинг ҳаёт даврини босқичи бўйича – эксплуатация босқичи. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling